Edu.uz
142K subscribers
21.6K photos
4.66K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
#ХУШХАБАР

Талаба китоб ўқиб, Спаркли бўлди!

Бугун “Ёш китобхон” танловининг 15-19 ёш тоифаси бўйича республика босқичида Гулистон давлат университети талабаси Ёрқинжон Ҳайитбоев фахрли биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг бош соврини Президент совғаси — Спарк автомашинасини қўлга киритди.

💐 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёш китобхонимизни ушбу муваффақият билан муборакбод этади!

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ
#МУҲИМ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўқишни кўчириш ҳақидаги эълонига шарҳ

➡️ Ўтиш балларини йўналишлар кесимида билиш учун махсус платформа: 👉 @infoeduuz_bot
🌐 info.edu.uz

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
⚡️Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан 2022/2023 ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.

Жорий йил тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари умумлаштирилиб, таълим соҳалари кесимида ўтиш баллари белгиланди.

Бу тўғрисида тўлиқ маълумотлар билан юқорида жойланган видеошарҳ орқали билиб олишингиз мумкин.

➡️ Ўтиш балларини йўналишлар кесимида билиш учун махсус платформа:
👉@infoeduuz_bot
🌐 info.edu.uz

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўқишни кўчириш ҳақидаги эълонига
"Ўзбекистон24" телеканалининг тезкор муносабати

➡️ Ўтиш балларини йўналишлар кесимида билиш учун махсус платформа: 👉 @infoeduuz_bot
🌐 info.edu.uz

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Очиқ_мулоқот

❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат

Бугун
, 8 апрель куни соат 17:00 дан бошлаб Edu.uz телеграм канали орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи билан овозли чат ташкил этилади.

Чат давомида 2022/2023 ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун белгиланган ўтиш баллари ҳақида суҳбатлашилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Live stream started
Live stream finished (55 minutes)
#Танлов

Талабалар ва жамоатчилик вакиллари ўртасида “Ҳуқуқий саводхонлик” онлайн танлови эълон қилинди.

🗓 Танлов жорий йилнинг 9 апрелидан 9 майгача 3 босқичда онлайн тарзда ўтказилади.

🏆Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:

1️⃣ ўрин – Ноутбук ва I-даражали диплом;
2️⃣ ўрин – Планшет ва II-даражали диплом;
3️⃣ ўрин – Смартфон ва III-даражали диплом.


❗️Ҳуқуқий саводхонлигингизни оширинг ва ғолиб бўлинг!


🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Amir_Temur_tavalludining
#686_yilligi

Biz baxtiyor avlodmiz, baxtli xalqmiz, chunki shunday buyuk ajdodlarning vorisimiz”, – Shavkat Mirziyoyev.

Moziylarga mangu muhrlangan, butun dunyoda dovrugʻ qozongan, buyuk bobokalonimiz – jahongir Amir Temur tavalludining 686 yilligiga bagʻishlanadi.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Амир_Темур
#686_йиллиги

Соҳибқирон таваллудига 686 йил тўлди

Бугун Амир Темур таваллуди муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Президент Администрацияси, парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар масъуллари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари томонидан Амир Темур ўз вақтида Осиё ва Европада рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор бўлгани ёдга олиниб, мамлакат ободлиги, илм-фан равнақига беқиёс ҳисса қўшгани таъкидланди.

Шундан сўнг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси ҳам Соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги олий таълим муассасаларида ҳам давом этмоқда.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#Ҳафталик_ДАЙДЖЕСТ

Вазирликнинг ҳафталик фаолияти

🔸
Вазир ўринбосари Қарши давлат университетида ташкил этилган «Талабаларнинг бандлигини таъминлаш меҳнат ярмаркаси»да иштирок этди.

🔹 Вазирлик томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

🔸 Профессионал таълим муассасаларининг вакант директор лавозимлари учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди.

🔹 Ўзбекистон-Япония ёшлар инновацион маркази илмий-тадқиқот фаолияти салоҳиятини кучайтириш лойиҳаси бўйича JICA вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

🔸 Вазирнинг биринчи ўринбосари билан Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири ўринбосари К.Ергалиев бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

🔹 Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди.

🔸 Нодавлат ва хорижий олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун белгиланган ўтиш баллари ҳақида овозли чат ташкил этилди.

🔹 Амир Темур таваллуди муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида бўлиб ўтган тантанали тадбирда вазирлик жамоаси иштирок этди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#Профессор_минбари

Профессор-ўқитувчиларнинг фикр ва мулоҳазалари марказий нашрларда

🔹“Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва ҳуқуқшунослик фанларининг долзарб муаммолари” — Р.Ҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари;

🔸"Инсон капитали: Халқ орзуси билан қудратли келажак тарбияланмоқда" — Қ.Абдураҳмонов, Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали директори, академик;

🔹“Ёшлар етакчиси ташаббускор ва изланувчан бўлишлари шарт” — С.Худойқулов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети биринчи проректори;

🔸“Таълим, тарбия ва инновация – юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг уч таянчи” — Б.Мардонов, Навоий давлат кончилик технологиялар университети проректори;

🔹“Соҳибқирон саркардалари қайси уруғ вакиллари эди?” — Ҳ.Дадабоев, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори;

🔸“Янгича ёндашув – талабалар учун иш ўринлари” — Қ.Юлдошев, Урганч давлат университети бўлим бошлиғи;

🔹“Имкониятлар калити” — И.Саифназаров, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори;

🔸“Ташқи қарз: тараққиётга йўналтирилган сармоя” — Хорижий олийгоҳларда фаолият олиб борувчи ўзбек олимлари;

🔹“Гендер тенглиги – имкониятлар кенглиги” — М.Маҳкамова, Тошкент давлат техника университети профессори;

🔸“Демографический дивиденд – принесет дуальное/кооперативное высшее образование, влияет на профессиональный рост молодежи” — М.Саидов, Тошкент давлат аграр университети профессори;

🔹“Время работать по-новому” — Б.Мардонов, Навоий давлат кончилик технологиялар университети проректори.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube