Edu.uz
142K subscribers
21.6K photos
4.67K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
#фойдали
#тадқиқотчилар_учун

Сиз халқаро журнал ва нашриётларда мақола чоп этмоқчимисиз?

Унда Beall рўйхатидан фойдаланинг. Ушбу рўйхат орқали журнални “Йиртқич” ёки “Ҳақиқий”лигини билишингиз мумкин.

Кўрсатмалар:

➡️ биринчи навбатда, журнал нашриётини топинг – у одатда журнал веб-саҳифасининг пастки қисмида ёки “Ҳақида” бўлимида ёзилади.

➡️ кейин юқоридаги қидирув майдонига нашриёт номини ёки унинг URL манзилини киритинг.

❗️Агар журналда нашриёт бўлмаса, мустақил журналлар рўйхатидан фойдаланинг.

© @doktoranturaedu

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Oʻqishni koʻchirish
Edu.uz
Эътиборингизга 2022/2023 ўқув йилида хорижий давлатлардан "перевод" қилиш бўйича вазирлик Бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан бўлиб ўтган овозли чат ҳавола этилмоқда.

Суҳбатни диққат билан 👆 тинглашни тавсия қиламиз

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️ Ипотека ва таълим кредитлари фоизлари жорий йилда ўзгармайди

🔰Президент "Марказлашган манбалар ҳисобидан ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш тўғрисида"ги қарорга имзо чекди.

➡️Унга кўра:

✔️Молия вазирлиги банкларга ажратадиган ипотека ва таълим кредитлари учун фоиз ставкалари 2022 йил якунига қадар амалдаги фоизлар, яъни ипотека бўйича 13 фоиз, таълим кредити бўйича 10 фоиз миқдорида сақлаб қолинади.

▪️Бунда, 10 фоиздаги кредитлар кредит олувчига 14 фоиздан ажратилади.

✔️Ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоизларни камайтириш Марказий банк асосий ставкаси 14 фоиздан пасайганда қўлланилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
⚡️Ўқувчилар ва талабалар учун «Заковат стипендияси»ни бериш тартиби тасдиқланди

🔰2022-2023 ўқув йилидан бошлаб
«Заковат» интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган жамоа аъзолари учун йил давомида ҳар ой «Заковат стипендияси» берилади.

➡️«Заковат стипендияси» интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида қуйидагича тақсимланади:

1-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 5 баравари миқдорида (ҳозирда 1 350 000 сўм);

2-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (ҳозирда 1 080 000 сўм);

3-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 3 баравари миқдорида (ҳозирда 810 000 сўм) белгиланади ва йил давомида ҳар ой тўлаб берилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#брифинг

🗓 Айни дамда АОКА мажлислар залида брифинг бошланди.

🔰Унда “Давлат дастури ижроси: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар” тўғрисида Ижро интизомини таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Зоҳиджон Турдиев маълумот бермоқда.

🎥 Брифингни АОКАнинг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.


Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

➡️Брифингда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига белгиланган вазифалар ижроси юзасидан маълумот берилди.

✔️Давлат дастурида вазирлик 7 та вазифа ва тадбирларни бажариш бўйича асосий ижрочи, 23 та бандда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича эса ҳамижрочи этиб белгиланган.

✔️Дастур ижроси доирасида вазирлик томонидан 4 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шундан Президент қарори 2 та, Вазирлар Маҳкамаси қарори 2 та, шунингдек, 1 та мақсадли дастур, 2 та амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

🎥Батафсил видеолавҳа орқали билиб олишингиз мумкин👆

📃 Матн шаклида ўқиш 👈

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ХУШХАБАР

🏅Талабамиз "Йил аёл курашчиси" номинацияси ғолиби бўлди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Кураш федерацияси вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди. Тадбирда турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Қувонарлиси, тақдирлаш маросимида "Йилнинг аёл курашчиси" соврини Қарши давлат университети Жисмоний маданият факультети 3-босқич талабаси Филура Эргашевага насиб этди.

Маълумот ўрнида, Филура Эргашева жорий йил 17-21 март кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида кураш бўйича ўтказилган XI Осиё чемпионатида -78 кг вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган эди.

💐 Табриклаймиз! Ютуқлар бардавом бўлсин!

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Ўзбекистонда 200 нафар афғон ёшларининг таълим олиши таъминланади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Тошкентдаги ваколатхонасида янги қўшма лойиҳанинг йўлга қўйилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.


🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ

🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги олий таълим муассасалари театр студиялари ўртасида «Йилнинг энг яхши талабалар театр студиялари» кўрик-танловини эълон қилади.

🏆 Танлов ғолиблари диплом, эсдалик совғалари ҳамда пул ютуқлари билан тақдирланади:
🔸«Миллий анъана ва қадриятларни тараннум этганлиги учун» номинацияси — 30 млн сўм;
🔸«Долзарб мавзунинг саҳнавий талқини» номинацияси — 40 млн сўм;
🔸«Энг яхши спектакль» номинацияси — 60 млн сўм.

⚜️Энг фаол иштирокчилар ҳам қуйидагича тақдирланади:
🔹«Энг яхши талабалар театр студияси раҳбари» номинацияси — 4 млн сўм;
🔹«Энг яхши аёл роли» номинацияси — 8 млн сўм;
🔹«Энг яхши эркак роли» номинацияси — 8 млн сўм;

☝️Иштирок этинг ва ғолиб бўлинг. Ўз иқтидорингизни намоён қилиш вақти келди!

📌 Танлов низоми

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Ўзбекистон – космонавтика соҳасида катта имкониятга эга мамлакат

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Самара вилояти (Россия Федерацияси) ҳукумати раисининг ўринбосари Наталья Катина бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Ўқув_семинар

Республика ўқув семинари ўз ишини бошлади

Бугун Урганч давлат университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий Мажлис Сенати ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкилотчилигида «Хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик масалалари ва гендер маданияти» мавзусидаги икки кунлик республика ўқув-семинари ўз ишини бошлади.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube