#Fake_хабар
❗️Ижтимоий тармоқларда хориждан "перевод" қилиш тўғрисида FAKE ХАБАР тарқалмоқда.
Ушбу fake хабарда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги номидан хориждан ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишини Ўзбекистонга кўчиришга рухсат берилиши ва перевод учун барча ҳужжатлар 15 февралгача қабул қилиниши билдирилган.
Аввало бу каби хабарлар АСОССИЗ эканлигини маълум қиламиз (расмдаги 2020 йилги хабар).
Ҳурматли ижтимоий тармоқ фаоллари!
Тўғри тушунамиз, ахборотни биринчи бўлиб оммага тезкор етказиш – давр талаби. Аммо ҳар қандай хабарни эмас, балки текширилган, асосланган маълумотларни эълон қилиш – энг муҳим жиҳат ва журналистиканинг “олтин қоида”си эканини яна бир бор эслатиб ўтамиз!
Шу билан бирга асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун қонунларимизда маъмурий ва жиноий жавобгарлик нормалари белгиланганини унутманг!
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати
—
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube