#Мурожаат
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ҲАМДА РЕКТОРЛАР КЕНГАШИНИНГ МУРОЖААТИ
Ҳурматли ватандошлар!
Ҳозирги кунда бутун дунёнинг диққат-эътибори Covid-19 коронавирус пандемиясига қаратилган бўлиб, жаҳон илм-фани аҳли ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш ва тўхтатиш, инсоний талофатни кескин камайтириш ва бу хатарни илдизи билан қуритиш учун бор интеллектуал салоҳиятини сафарбар этмоқда.
Бугун Ўзбекистон ҳукумати муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бошчилигида бу юқумли хасталикнинг аҳоли ўртасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш, она халқимизни бундай оғир синовдан соғ-омон олиб ўтиш учун барча зарур ва кескин чораларни амалга оширмоқда.
Муҳтарам илм аҳли, ҳурматли зиёлилар!
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, буюк адибимиз Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг “Жаҳон тарихида мисли кўрилмаган мўъжизалар яратган улуғ халқ ҳар ишга қодир”, деган фикрлари ўзбек халқига берилган муносиб баҳодир.
Эл-юрт бошига оғир иш тушганда сафнинг олдида туриш, фидойилик ва жасорат кўрсатишдек шарафли вазифа ҳамиша сизу бизнинг, олимлар ва ўқитувчи-домлалар, илм аҳли ва зиёлилар зиммасидадир.
Биз бугунги масъулиятли синов кунларида маънавий бирлигимиз, мустаҳкам ҳаётий эътиқодимиз билан барчага ибрат бўлишимиз, намуна кўрсатишимиз зарур бўлади...
Қадрли талабалар, азиз ёшлар!
Сизларнинг барчангиз бизнинг ишонган тоғимиз, миллатимиз келажаги, янги Ўзбекистоннинг бўлажакбунёдкорисиз.
Коронавирус туфайли мамлакатимизда юзага келган бу ташвишли ҳолат Сиз, азиз фарзандларимизнинг сифатли билим олишингизга халақит бермаслиги учун мамлакатимиз раҳбаридан тортиб давлат идораларининг ходимларигача, ректорлардан тортиб устоз-мураббийларгача – барча-барча Сизларнинг шу кунлардаги фаолиятингиз ҳақида, уни мазмунли ташкил этиш борасида қайғурмоқда...
Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2043
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ота-оналар ва талаба-ёшларга мурожаати
▪️Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда таълим олаётган бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура талабалари коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий бепул эмланади.
⚡️Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган, республикамизда фаолият юритаётган барча давлат ва нодавлат олийгоҳларда тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов контрактига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube

✍️ Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг!
Ҳурматли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари!
ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб, гувоҳи бўлаётганингиздек ўқишга киритиб қўйиш, ўқишни кўчириш масаласида ёрдам таклиф қилувчи фирибгарларнинг кирдикорлари фош этилмоқда.
Сизлардан илтимосимиз ушбу каби ҳолатларнинг иштирокчиси бўлиб қолманг.
Давлатимиз томонидан имтиҳон жараёнлари шаффоф ва адолатли тарзда ўтиши учун барча шароитлар яратилган.
Бу имкониятларни тўғри баҳолаб, ундан самарали фойдаланишга чақириб қоламиз.
Конгратбой Шарипов,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

ЎЗ | ТДЮ профессори қабул жараёнларида коррупция ва фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат билан чиқди
——————————
RU | Профессор ТГЮУ выступил с обращением к абитуриентам и их родителям по вопросу предотвращения случаев коррупции и мошенничества в процессе приема
——————————
EN | A professor of TSUL addressed applicants and their parents on the issue of preventing corruption and fraud in the admission process
———
👉👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

❗️ТАЛАБАЛАР ВА УЛАРНИНГ ЯҚИНЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!
Маълумки, жорий ўқув йили учун белгиланган қишки таътил даври 24 январга қадар узайтирилди. Шу билан бир қаторда талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.
Бундан ташқари, 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темирйўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилмоқда.
Аммо айни вақтда ижтимоий тармоқлар орқали вокзаллардаги темирйўл кассаларида катта навбатлар юзага келгани ва бу эса темирйўл кассаларида чипта сотувида айрим ноқулайликлар келтириб чиқараётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Шу сабабли талабалар ва уларнинг яқинларига мурожаат қилмоқчимиз!
Темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам, 11 январгача бўлган даврга харид қилинган авиа ва темирйўл чипталарини бепул тарзда алмаштириб бериш муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилганини яна бир бор эслатиб ўтамиз.
Шундай экан, азиз талабалар, ҳурматли ота-оналар 24 январга қадар захирангизда қарийб 17 кун бор.
Барча талабаларнинг 11 январгача бўлган даврга харид қилинган темирйўл чипталари тўлиқ бепул тарзда алмаштириб берилади. Эҳтиёждан келиб чиқиб, қўшимча йўловчи поездлар қатнови ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Шунингдек, сиз чипталарни жойлардаги (шаҳар, туман) темирйўл кассаларидан ҳам алмаштириш имконига эгасиз.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда, сиздан чипта кассаларида узоқ навбатларда туриб, вақтингизни беҳудага сарфламаслигингизни сўраймиз.
—
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

#Мурожаат_1_чорак
2022 йилнинг 1-чорагида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Навоий вилоятларида ўтказилган сайёр қабулларда жами 99 та мурожаат кўриб чиқилган.
Ҳисобот даврида 3 та таълим муассасасида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича ўрганишлар ўтказилди.
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган жами 7 нафар масъул ходимга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.