Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
9.42K subscribers
34.3K photos
5.37K videos
24 files
7.13K links
O‘zbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

Web-site:https://gov.uz/eco
E-mail:[email protected]
Bot:@ecogovuz_bot

Manzil:100043,Toshkent shahri,Bunyodkor shoh ko‘chasi, 7-A
Tel.:1157
加入频道
#Муносабат

Яқинда ижтимоий тармоқларда Самарканд шаҳри Тошкент маҳалласи Руҳобод кўчасида экилган арча дарахтлари кесиб ташланаётганлиги тўғрисида тарқалган хабарга асосан, Самарқанд шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси томонидан ҳолат жойида ўрганилди. Ўрганишлар натижасига кўра, ҳақиқатдан ҳам шаҳарнинг "Тошкент" маҳалласи "Руҳобод" кўчасидаги маҳаллий йўл ёқасида бир туп арча дарахтини шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Р.Д томонидан ноқонуний равишда кесиб ташлаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича фуқаро Р.Дга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан, белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жарима белгиланди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
#МУНОСАБАТ

Яқинда ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон шаҳридаги Зарафшон МФЙ Бухоро кўчасидан оқиб ўтувчи зовурда кимёвий бўлган рангли сув оқаётганлиги тўғрисидаги хабар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспексияси давлат инспекторлари томонидан олиб борилган ўрганиш давомида ушбу рангли сув мурожаатда кўрсатиб ўтилган кўчанинг 13-А уйда яшовчи фуқаро Ж.И томонидан ўз хонадонининг ташқи томонида олиб борилган таъмирлаш ишларини натижасида ҳосил бўлган рангли қурилиш материаллари қолдиқларини зовурга оқизилишидан ҳосил бўлганлиги аниқланди. Ҳозирги пайтда аниқланган ҳолат юзасидан қонунбузарларга тегишли тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ чора кўриш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
#Муносабат

Чиқиндилар ҳар куни тозаланади, лекин яна тўпланиб қолаверади. Нега?

Кун уз ижтимоий тармоғида жорий йилнинг 2-июль куни чоп этилган “Чиқинди қоплаётган Чилонзор кўчалари” деб номланган танқидий мақолада келтирилган ҳолатлар юзасидан туман ҳокимлигининг тегишли идора ва ташкилотлари томонидан ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишлар жараёнида ҳақиқатдан ҳам айрим ҳудудларда чиқиндилар тез тўпланиб қолаётганлиги, аҳолининг чиқиндиларни махсус жойларга эмас, тўғри келган жойга ташлаб кетавериш ҳолатлари кўплиги, бундан ташқари, махсус чиқинди қутичалари кўчаларга кам қўйилганлиги ҳолатлари борлиги кўриб чиқилди.

Бугун эрта тонгдан, туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси техникалари ва ишчилари жалб қилинган ҳолда ҳашар уюштирилиб, чиқинди йиғилган жойлар тозаланди ва чиқинди қутичалари ўрнатилиши керак бўлган жойлар белгилаб олиниб, ўрнатиш чоралари режалаштирилди.

Бундан ташқари, Маънавият ва маърифат марказининг Чилонзор тумани бўлими, туман Ободонлаштириш бошқармаси, Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ҳудудий инспектори, МФЙ раислари ва участка инспекторлари ҳамкорлигида аҳоли орасида тозалик ва озодаликни сақлаш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлиги, меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда чиқиндиларни махсус жойга ташламай, жамоат жойларини ифлослантириш ҳолатлари учун жавобгарликлар борлиги тўғрисида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилиши ҳам режага киритилди.
#МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “Самарқанддан оқиб ўтувчи Сиёб каналидан оқ рангдаги чиқиндили сув оқиши натижасида канал атрофида яшовчи аҳолига жиддий муаммолар келтириб чиқараётганлиги” бўйича видеомурожаат тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси шуни маълум қиладики, ҳақиқатда ҳам жорий йилнинг 5 августи куни Тойлоқ ва Самарқанд туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Сиёб каналидан оқ рангдаги чиқиндили сув оқаётганлиги аниқланди.
Айни дамда мазкур ердан ҳамда ҳолат юзасидан айбдор деб гумонланаётган тадбиркорлик субъектининг ҳимоя минтақасидан лаборатория намуналари олиниб, қонун талаблари доирасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
#МУНОСАБАТ
Яқинда ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрига қарашли "Фарҳод" қўрғонининг “Бунёд” МФЙда жойлашган “FARXOD SHIFER” МЧЖ цимент ишлаб чиқариш заводидан чиқаётган тутун шу завод атрофида яшовчи аҳоли саломатига жиддий таъсир етказаётганлиги тўғрисида эълон қилинган эди. Мазкур ҳолат Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан жойига бориб ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, цемент ишлаб чиқариш заводи Хитой технологияси асосида қурилган бўлиб, 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №305-сонли йиғилиш қарорига асосан фаолият юритиб келмоқда. Мазкур заводдаги ишлаб чиқариш линияларидан атроф-муҳитга чиқадиган чанг ва бошқа зарарли моддалар тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирда 3865 та қўлда бажариладиган фильтрлар кўрикдан ўтказилиб, 12 749 минг АҚШ доллари миқдоридаги 1159 та фильтрлар янгисига алмаштирилган. Бироқ, шундай бўлса-да, туман электр энергияси таъминотидаги огоҳлантиришсиз узилишлар юз бериши жараёнида бир тармоқдан иккинчи тармоққа уланиши оралиғидаги қисқа фурсатда автомат тарзда атмосфера ҳавосига сув буғи ва чанг кўринишида ташланиши кузатилган. Ҳолат тезда бартараф этилиб, айни пайтда тегишли мутахассислар томонидан атроф-муҳитга экологик таъсирни янада камайтириш чораларини кўриш лозимлиги хусусида кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
#Муносабат

Шу кунларда ижтимоий тармоқлар орқали “Иштихон тумани Қорадарё дарёсининг муҳофаза қисмидан ноқонуний тарзда қум-шағал ковлаб олиниб, табиатга катта зиён етказилаётганлиги” тўғрисида маълумотлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш натижасига кўра, ҳақиқатда ҳам туманинг Жарости маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёсининг муҳофаза қисмидан ҳеч бир руҳсатларсиз, ноқонуний тарзда Нарпай туманида яшовчи фуқаро И.И ўзига тегишли бўлган экскаватор ёрдамида қум-шағал аралашмасини юк ташувчи техника воситаларига ортиб бераётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.Ига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблашнинг 10 баробари, яъни 2 млн 450 минг сўм миқдорида жаримага тортилганлигини маълум қиламиз.

Самарқанд вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
#МУНОСАБАТ

Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд шаҳар Хўжа Ғунжойиш маҳаласи ҳудудида 1 туп тут дарахти кесиб ташлангалиги тўғрисидаги тарқалган хабарлар юзасидан Самарқанд шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси шуни маълум қиладики, ҳақиқатда ҳам Самарқанд шаҳри Хўжа Ғунжойиш маҳалланинг Яккачинор кўчасида яшовчи фуқаро С. томонидан ҳеч бир руҳсатларсиз ноқонуний тарзда ўзбошимчалик билан 1 туп тут дарахти кесиб ташланганлиги маълум бўлди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддасига асосан, қонун талабларига биноан чора кўриш ишлари амалга оширилмоқда.
Натижаси юзасидан қўшимча тарзда ижтимоий тармоқлар орқали маълумотлар бериб ўтилади.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand
#Муносабат

Яқинда ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги М.Улуғбек кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар атрофида маиший чиқиндилар тўпланиб қолганлиги тўғрисида тарқалган хабарга асосан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Самарқанд шаҳар инспекцияси давлат инспекторлари томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасига кўра, ҳақиқатда ҳам мазкур ҳудуд муттасаддиларининг лоқайдлиги ва эътиборсизлиги оқибатида қаровсиз ҳолатга келиб қолиб, атрофга чиқиндиларни ташланаётганлик ҳолати кузатилди. Ушбу ҳолат тегишли ташкилотлар жалб этилган ҳолда тезкор тартибда бартараф этилиб, маъсулларга огоҳлантиришлар берилганлигини маълум қиламиз.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand
#Муносабат

Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали "Сиз рухсат бериб қўйган қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар қўриқхонани нима аҳволга солишганини кўриб қўйинг!" сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Аввало мурожаатда баён этилган масала жорий йилнинг 16 ноябрь куни Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар ҳамда ОАВлар иштирокида Самарқанд вилояти ҳудудида жойлашган дарёлар ўзанларида экологик рейд ўтказиш орқали кўриб чиқилган.
Мазкур кузатув рейд тадбирлари давомида Зарафшон дарёсидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний тарзда қазиб олиниши каби қонунбузарликлар кузатилди. Хусусан, вилоят ФВВ қошида ташкил этилган “Хавфсиз дарё” ДУК масъуллари томонидан мазкур дарёнинг қирғоқ минтақасидан эмас, балки, дарёнинг ўзанида хавфли деб топилган ҳудудларда, яъни, дарёнинг 2 нуқтасидан қонун талаблари асосида вақтинчалик рухсат этилган. Бироқ мониторинг жараёнида бир неча ҳолатларда қонун бузилиши аниқланди. Хусусан, “Зарафшон комплекс” МЧЖ томонидан 2019 йил 17 июнда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Самарқанд вилоят бошқармаси қошидаги "Хавфсиз дарё" ДУК билан шартнома асосида 1км узунликдаги Зарафшон дарёсида ўзан тозалаш лойиҳаси бўйича 100 минг м3 қум-шағал қазиб олиш бўйича иш фаолият юритиб келган, ҳозирги кунда шартнома ва лойиҳа талабларидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланиб, "Хавфсиз дарё" ДУК ҳисоботларига асосан 166 минг м3 қум-шағал қазиб олинганлиги маълум бўлгди.
Шу боис ҳам бу каби қонунбузарликларга чек қўйиш мақсадида айни пайтда ҳолат юзасидан тегишли тартибда текширувларни олиб бориш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бизнес-омбудсманга мурожаат қилинган, эндиликда уларнинг рухсатига асосан текширувлар амалга оширилади.
Шу билан бирга Зарафшон миллий табиат боғи Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғи бўйлаб узунлиги 47 км масофага қадар чўзилган қисмида ўсимликларнинг 300 дан ортиқ тури, сут эмизувчиларнинг 24 тури, қушларнинг 218 тури, балиқларнинг 18 тури, моллюскаларнинг (Mollusca) 26 тури, судралиб юрувчиларнинг 11 тури ва хашоротларнинг 88 тури учраши аниқланган. Аммо кейинги пайтларда дарё ўзанининг қазилиши ва ўзгариши оқибатида мазкур ёввойи табиатга жиддий салбий таъсири кўрсатмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу борада бошқарма ва Миллий табиат боғи маъмурияти томонидан тегишли масъул ташкилот ва идораларга (ФВВ ва “Хавсиз дарё” ДУК, вилоят ҳокимлиги, туман прокуратураси) расмий хат орқали мурожаат қилинган.
Шунингдек, Зарафшон миллий табиат боғида Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида 2021 йил 7-17 июль кунлари миллий боғ ҳудудида ўтказилган мониторинг – ўрганиш натижасига кўра, 2019-2021 йилнинг ўтган шу даври мобайнида жами 81 318 997 сўмлик жарима ва зарарлар белгиланган.
Бундан ташқари Самарқанд вилоят ҳокимининг 2021 йил 6 сентябрдаги йиғилиш қарорига биноан мониторинг кузатувлари ҳам олиб борилиб, аниқланган камчиликлар бўйича маълумотлар вилоят ҳокимлигига тақдим этилган.
Давлат экология қўмитаси Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ўз ваколат доирасида доимий тарзда назорат тадбирларини олиб бормоқда.
#МУНОСАБАТ

Яқинда ижтимоий тармоқларда “Бош вазир қабулхонасими ёки арчалар қабристони?" сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат Самарқанд шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан ҳолат атрофлича ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра, ҳудуддаги ҳар бир дарахт хатловдан ўтказилди ва ҳудуд назоратга олинди. Мазкур ҳудуддаги ҳеч бир дарахт кесилмаслиги тўғрисида масъуллар огоҳлантирилганлигини маълум қиламиз.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
#МУНОСАБАТ

Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд шаҳрида ясатилаётган арча дарахти учун арчалар кесилатганлиги тўғрисида тарқалган ҳолатга нисбатан Самарқанд шаҳри Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси шуни маълум қиладики, шаҳарнинг А.Навоий кўчасида янги йил арчасини тайёрлаш давомида Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан шу атрофдаги Элдор қарағайи арча дарахтини ён шохларини кесиб олганлиги аниқланиб, Ободонлаштириш бошқармасининг масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига биноан жарима жазоси қўлланилди. Шунингдек, давлат инспекторлари томонидан масъуллар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб огоҳлантирилганлигини маълум қиламиз.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand
Forwarded from Waste.uz (Anvar Sher)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

АЙБДОРЛАР ЖАЗОЛАНДИ

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Марказий шифохонасидан «Тил ожиз, яхшиси ўзларинг кўринглар.
Нима мажбур килади, одамларни бундай килишга?» номи остида тарқалган видеомурожаат юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрихон туман инспекцияси давлат инспекторлари томонидан шу куннинг ўзида жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш давомида Марказий шифохонанинг хўжалик ишлари мудири хамда суюқ маиший чиқиндиларни ташишга мўлжалланган махсус автотранспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан маъмурий чора қўлланилди.

https://yangx.top/wasteuz1
#Муносабат

Ижтимоий тармоқда ноқонуний сотилаётган бўри юзасидан Давлат экология қўмитасининг муносабати

Давлат экология қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларига биноан ёввойи ҳайвонлардан махсус фойдаланишга табиатдан фойдаланувчилар учун ҳар йили квота ажратилади. Ёввойи ҳайвонлар табиатдан турли мақсадларда овланади (тутилади).

Бироқ, ёввойи ҳайвонларни табиатдан овлаш (тутиш) фақатгина уларнинг яшаш ареалидаги сони ва овлаш мумкин бўлган сонига аниқлик киритилгандан сўнг рухсат этилади.

«Овчи қушлар» телеграмм каналида бўрини сотаётган фуқаро Хусниддин Хасанов томонидан бугунги кунга қадар Давлат экология қўмитасига бўрини табиатдан овлашга доир рухсатнома бериш ҳақида аризаси келиб тушмаган.

Давлат экология қўмитаси томонидан қўшимча ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.