Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
9.43K subscribers
34.3K photos
5.37K videos
24 files
7.12K links
O‘zbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

Web-site:https://gov.uz/eco
E-mail:[email protected]
Bot:@ecogovuz_bot

Manzil:100043,Toshkent shahri,Bunyodkor shoh ko‘chasi, 7-A
Tel.:1157
加入频道
#ТУНГИ РЕЙД

Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қўқон шаҳар инспекцияси давлат инспекторлари томонидан мунтазам тунги рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
2021 йил 25 ноябрь куни ўтказилган навбатдаги тунги рейд тадбирлари давомида 2 нафар фуқаронинг белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлиги ва 3 нафар фуқаронинг хазонни ёқиб юборганлик ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган ҳолат юзасидан фуқароларнинг барчасига “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 91-моддаси 1-қисмига ҳамда 88/3 - моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳар бирига жарима белгиланди.
Бундан ташқари 70 дан ошиқ фуқароларга соҳада профилактика-тушунтириш ишлари олиб борилди.


👉 https://yangx.top/ecofarghana
ЭЪЛОН
Давлат экология қўмитасида Call-марказнинг ишга тушиши муносабати билан операторларни (4 нафар ходим) ишга қабул қилиш бошланди. Номзодларга қўйиладиган асосий талаб - ўзбек ва рус тилларини билиш.
Батафсил маълумотни қуйидаги рақам орқали боғланиб олиш мумкин: +99890 920 05 50.

ОБЪЯВЛЕНИЕ
Для работы в Call-центре Госкомэкологии Республики Узбекистан производится набор операторов. Обязательное требования к кандидатам – одновременное знание узбекского и русского языка.
Заинтересованным лицам обращаться по телефону (+998) 90 920-05-50.
Forwarded from АОКА media kontent
26.11.2021

Мавзу: Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг долзарб аҳамияти

● Иштирок этди: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари

📸 Фото
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот анжумани
#26nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Айни дамда АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида "Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг долзарб аҳамияти" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

🔎 Қайд этилишича, жорий йилда 33 та йирик шаҳарнинг коммунал оқова тозалаш иншоотлари иш самарадорлиги ўрганилди.

❗️Аксарият оқова сув тозалаш иншоотларининг иш самарадорлиги жуда паст эканлиги, тўлиқ қувват билан ишламаётганлиги, ҳатто айримлари умуман ишламаётганлиги аниқланди.

🚡Тозалаш иншоотларининг 70-80 фоизида иш самарадорлиги 15-30 фоизни ташкил қилмоқда. Қарши, Жиззах, Гулистон, Ангрен, Олмалиқ, Бекобод, Каттақўрғон, Урганч, Хива, Питнак ва бошқалар умуман ишламаяпти. Натижада дарё, канал, коллекторлар ва сув ҳавзаларига етарли ёки бутунлай тозаланмаган оқовалар ташланмоқда.

🚰 Жиззах, Сирдарё, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги 50 дан ортиқ шохобча ичимлик сув таъминоти тизимидан олинган сувдан фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

▫️Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда "Bu joy Sharof Rashidov tuman Yuqari tuyoqli maxallasi aholi yashash joyi yonginasi erta bahordan to kuzgacha odamlar shu joyada chorvalarini boqishadi..." мазмундаги ҳавола эълон қилингандан кейин Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўлими томонидан мурожаатда кўрсатилган жой бориб ўрганилди. Ўрганиш давомида, ҳақиқатдан ҳам "Туёқли" МФЙ Юқори Туёқли маҳалласи ҳудудидаги адирлик ёқасига турли маиший ва қурилиш чиқиндилари ташлаб кетилганлиги маълум бўлди. Ҳудуддаги чиқиндилар "Тоза ҳудуд" ДУК Ш.Рашидов туман филиали махсус техникалари ёрдамида бартараф этилиб, Ш.Рашидов туман чиқинди полигонига олиб бориб жойлаштирилди.

Давлат инспекторлари томонидан Юқори Туёқли маҳалласи аҳоли ўртасида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, акс ҳолда маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишлари ҳам олиб борилди.

Шу ўринда айтиш лозимки, "Туёқли" МФЙ аҳолисига "Тоза ҳудуд" ДУК Ш.Рашидов туман филиалининг чиқинди ташувчи махсус техникалари ёрдамида ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари хизмат кўрсатиб келинмоқда. Яратилган имкониятдан фойдаланиб, туёқлиликларга чиқиндиларни чиқинди ташувчи махсус техникасига ортишларини тавсия қилар эдик. Чунки юқоридаги ҳолатга ўхшаб ноқонуний чиқиндихоналар ҳосил бўлаверса, еру замин чиқиндихона айланиши ҳеч гап эмас.

Жиззах вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси
#26nov #uzbekiston24

Навоий вилояти, Кармана тумани.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшилмакон #умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун #Навоийвилояти

Яшил макаон умуммиллий лойиҳаси амалда

Мазкур жараён "Ўзбекистон 24" телерадиокомпанияси нигоҳида

Навоий вилояти Экология бошқармаси
матбуот хизмати

https://yangx.top/navoiyeco_uz
#МУНОСАБАТ

Яқинда ижтимоий тармоқларда “Бош вазир қабулхонасими ёки арчалар қабристони?" сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат Самарқанд шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан ҳолат атрофлича ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра, ҳудуддаги ҳар бир дарахт хатловдан ўтказилди ва ҳудуд назоратга олинди. Мазкур ҳудуддаги ҳеч бир дарахт кесилмаслиги тўғрисида масъуллар огоҳлантирилганлигини маълум қиламиз.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
Андижон вилоятида кенг миқёсда ташкил этилаётган “Соғлом турмуш тарзи” марафонида Андижон вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимларининг “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида ташкил этилган мини футбол мусобақаларидан фотолавҳалар.
Мини футбол мусобақаларда барча ходимлар ўзларининг тезкорлиги ва ўзгача иштиёқ билан тўп сурдилар.
Экологларнинг спорт мусобақалардаги фаоллиги саломатликларини мустаҳкамлаш билан бирга иш унумдорлигини таъминлашдаги муҳим мезондир.

Андижон вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда бугунги кунда атроф-муҳит муҳофазаси йўлида олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар жараёнида халқаро ҳамкорлик масаласига ҳам катта эътибор берилмоқда. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида халқаро Конвенцияларни ратификация қилиш ва тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қатнашиш борасида ҳам самарали ишларни амалга ошираяпди. Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу роликда конвенция тушунчаси ва халқаро Конвенциялар ҳақида маълумот берилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Морхўр табиатнинг ноёб ҳайвонларидан бири. Бу ҳайвоннинг бутунлай йўқолиб кетишига йўл қўймайлик!