Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
9.42K subscribers
34.3K photos
5.37K videos
24 files
7.13K links
O‘zbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

Web-site:https://gov.uz/eco
E-mail:[email protected]
Bot:@ecogovuz_bot

Manzil:100043,Toshkent shahri,Bunyodkor shoh ko‘chasi, 7-A
Tel.:1157
加入频道
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Самарқандвилояти

🌱 Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Тойлоқ туманидан ўтувчи Тошкент-Термиз йўлининг чекка қисмларида туман ҳокимлиги, ИИБ, туман прокуратураси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси ҳамкорлигида 500 тупдан ортиқ манзарали дарахтлар экилди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Самарқандвилояти

🌱 Паст Дарғом тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари кўмагида Бойтура Кўмаков ММТП ҳудудида жойлашган Нигина ф/х томонидан хўжаликка қарашли бўлган ер майдонида ва йўл ёқаларига куз ва баҳор мавсуми давомида экишга мўлжалланган 5000 туп тут дарахт кўчатларидан, 1500 туп тут кўчатлари экилди. Айни пайтда, дарахт экиш ишлари давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Самарқандвилояти

🌱Бугун Пахтачи туманида Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи А.Раимжанов, Ўзбекистон Республикаси Экология партияси раиси биринчи ўринбосари С.Жалилов ва бошқарма бўлим бошлиқлари бошчилигида Пахтачи тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлининг чекка қисмларида "долзарб 40 кунлик" акцияси доирасида 200 дона "Элдор қарағайи" дарахт кўчатларини экишди.

🌱Айни пайтда ҳудди шундай акция тадбирлар вилоятнинг барча ҳудуд ва маҳаллаларида давом этмоқда.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Самарқандвилояти

🌱Дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” акцияси туманимизда қизғин давом этмоқда. Ўтказилаётган мазкур тадбирда айниқса, қишлоқ хўжалиги ходимлари янада фаол иштирок этишмоқда.
Хусусан, бугун туман ҳокимлиги ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси, экологик партия вакиллари ҳамда мутассадди корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган кўчат экиш тадбирида соҳа ходимлари Қаҳрамон ММТП ҳудуди фермер хўжаликларида дала четларига 5 минг туп тут кўчатлари экишди. Шунингдек, маҳалла аҳолиси хонадонларига 5 тупдан дарахт ниҳоллари ҳам экиш учун етказиб берилмоқда.

Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Самарқандвилояти

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бугун, 25 ноябр куни Нарпай тумани Бўстон маҳалласи ҳудудига 15 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Оммавий ҳашар уюштирилиб, унда Нарпай тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, ташкилот ва корхоналар ходимлари ҳамда кўнгиллилардан иборат 3500 нафар фуқаро иштирок этмоқда.

Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Самарқандвилояти

🌱 Бугун Самарқанд шаҳрининг барча ҳудудларида вилоятдаги мавжуд барча корхона ва ташкилотлар ўзларига бириктирилган ҳудудларда “долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида минглаб дарахт кўчатларини экиш ишларини олиб боришмоқда. Ҳудди шундай акция тадбирларидан бири Паст Дарғом туманида ҳам қизғин тус олмоқда. Мазкур акцияда туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича назорат инспекцияси давлат инспекторлари ва мутассадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ҳар хил турдаги манзарали кўп йиллик дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Самарқандвилояти

Самарқанд вилоятида 2021 йилнинг куз ва 2022 йилнинг баҳор ойларида жами 16 388 000 туп манзарали, мевали дарахтлар ва буталар кўчатлари экилиши режалаштирилган. 2021 йилнинг куз ойида эса вилоят ҳудудига 6 146 000 туп кўчат ниҳоллари экилиши режалаштирилган бўлиб, 2021 йилнинг 29 ноябрига қадар Самарқанд вилояти ҳудудига жами 4 180,941 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, куз мавсуми учун режанинг 68,0 фоизи бажарилди.
🔹Булунғур тумани- 343 332 туп
🔹Жомбой тумани – 415 000 туп
🔹Иштихон тумани – 300 187 туп
🔹Каттақўрғон тумани – 384 325 туп
🔹Нарпай тумани – 295 790 туп
🔹Нуробод тумани – 280 418 туп
🔹Оқдарё тумани – 270 240 туп
🔹Паст Дарғом тумани – 388 596 туп
🔹Пахтачи тумани – 194 403 туп
🔹Пайариқ тумани – 341 827 туп
🔹Самарқанд тумани – 166 978 туп
🔹Тойлоқ тумани – 219 141 туп
🔹Ургут тумани – 293 500 туп
🔹Қўшработ тумани – 217 079 туп
🔹Каттақўрғон шаҳри – 34 215 туп
🔹Самарқанд шаҳри – 35 910 туп.

https://yangx.top/econewssamarqand
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Самарқандвилояти

2021 йил 23 ноябрь куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Пайариқ туман инспекцияси томонидан "Яшил Макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича Президентимз томонидан берилган топшириғига асосан тумандаги “Баҳор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автотрассаси ёқасига туман ташкилотлари Самарқанд йўл кўкалам ДУК ходимлари билан биргаликда дарахт кўчатлари экиш тадбирлари амалга оширилди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand