Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
9.43K subscribers
34.3K photos
5.37K videos
24 files
7.12K links
O‘zbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

Web-site:https://gov.uz/eco
E-mail:[email protected]
Bot:@ecogovuz_bot

Manzil:100043,Toshkent shahri,Bunyodkor shoh ko‘chasi, 7-A
Tel.:1157
加入频道
Самарқанд тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан туманнинг Бўзи маҳалласи ҳудудида рейд кузатувини олиб бориши давомида 100 ёшдан ошган икки туп чинор дарахти аниқланди. Ҳозирда мазкур икки туп чинорга давлат табиат ёдгорлиги мақомини бериш учун туман ҳокимлигига махсус хат орқали таклифлар киритилди ва ҳотаклифлар асосида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Самарқандвилояти

🌱 Паст Дарғом тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари кўмагида Бойтура Кўмаков ММТП ҳудудида жойлашган Нигина ф/х томонидан хўжаликка қарашли бўлган ер майдонида ва йўл ёқаларига куз ва баҳор мавсуми давомида экишга мўлжалланган 5000 туп тут дарахт кўчатларидан, 1500 туп тут кўчатлари экилди. Айни пайтда, дарахт экиш ишлари давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Сирдарёвилояти
Мамлакатимизда эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги “долзарб 40 кунлик” кўчат экиш жараёнлари Гулистон ва Боёвут туманларида ҳам уюшқоқлик билан кўтаринкилик руҳда олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👉 https://yangx.top/ekosirdaryo
Сурхондарё вилоятида дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” доирасида кўчат экиб, яшил майдонлар барпо этиш уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, “Яшил макон” лойиҳасига мувофиқ воҳа бўйича куз фаслида 6 миллион 500, баҳор мавсумида 10 миллион тупдан ортиқ кўчат экилади. Бугунгача қарийб 70 минг дона манзарали ва мевали дарахт кўчати қадалди.
Forwarded from Toshkent viloyati Ekologiya boshqarmasi (Barakabek Nurulloev)
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Тошкентвилояти
Президентимиз ташаббуслари билан жорий йилнинг 2-ноябрдан 10 –декабргача "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди. Мазкур лойиҳа давомида Тошкент вилоятида 10 ноябр ҳолатига кўра жами 873500 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Туман ва шаҳарлар кесимида булар қуйидагиларни ташкил қилади:
🔹 Ангрен шаҳри. 10700
🔹 Оҳангаpон шаҳри. 9400
🔹 Олмалиқ шаҳри. 11800
🔹 Чиpчиқ шаҳри. 12200
🔹 Бекобод шаҳри. 11000
🔹 Янгийўл шаҳри. 10700
🔹 Нурафшон шаҳри. 10900
🔹 Бекобод тумани 70000
🔹 Бўка тумани 43200
🔹 Оққўрғон тумани 35900
🔹 Қуйичирчиқ тумани 50000
🔹 Юқоричирчиқ тумани 70000
🔹 Ўртачирчиқ тумани 52700
🔹 Пискент тумани 40900
🔹 Чиноз тумани 56600
🔹 Оҳангаpон тумани 47100
🔹 Бўстонлиқ тумани 88700
🔹 Паркент тумани 76200
🔹 Зангиота тумани 63300
🔹 Қибрай тумани 35700
🔹 Тошкент тумани 34000
🔹 Янгийўл тумани 32500

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.
Андижон вилояти Экология бошқармасида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Максумов бошқарган йиғилишда давлат инспекторлари иштирок этди.
Ўтказилган йиғилишда давлат инспекторларига соҳада белгиланаёган вазифаларнинг тўлақонли ижро этилиши, шунингдек, Андижон вилояти Экология бошқармаси тизимида давлат бюджети ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ундирилиши лозим бўлган атроф-муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари ҳамда табиатни муҳофаза қилиш соҳасида аниқланган қонун ҳужжатларини бузиш ҳолатлари, улар билан боғлиқ тўловлар ва жарималарни ундириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Сирдарёвилояти

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бошқармаси бошлиғи А.Содиқов бугун Сирдарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб, Мирзаобод туманининг "Янги Ўзбекистон" МФЙда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, биринчи дарахт кўчатини экиб мазкур ҳудудда экиш ишларини бошлаб берди.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати