Энди свет ва газ нархи ҳар уч йилда ошади
Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ учун нархлар 2026 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади.
Аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш электр энергияси ва табиий газнинг базавий нормасини қўллаш ҳамда улар учун тарифлар ошганда компенсациялар бериш йўли билан таъминланади.
👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

"Дипломатик хизмат аълочиси" ва "Дипломатик хизмат фидойиси" кўкрак нишонлари таъсис этилди
"Дипломатик хизмат аълочиси" кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва мамлакат обрўсини ошириш ҳамда давлатнинг ташқи сиёсий ва иқтисодий манфаатларини самарали илгари суриш борасидаги вазифаларни ватанпарварлик руҳида, сидқидилдан ва намунали тарзда бажараётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ходимлари тақдирланади.
"Дипломатик хизмат фидойиси" кўкрак нишони билан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама алоқаларининг ривожланишига сезиларли ҳисса қўшган чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, хорижда доимий яшайдиган ватандошлар тақдирланади.
👉 Каналга обуна бўлинг. @andijonnomapress

Шовқин — саломатлигингизга жиддий зарар кўрсатувчи омиллардан бири.
1975 йил тадқиқотида Бронзафт ва Маккарти (Bronzaft & McCarthy) деразалари Нью-Йоркдаги темирйўлга қараган синф болалари ўқиш фанидан “шовқинсиз” синфдаги тенгдошларига нисбатан орқада қолгани ва паст баҳоларга ўқиганини кўрсатган. Ойналарга шовқинни қайтарувчи мослама ўрнатилгач, болаларнинг ўзлаштириши яхши томонга ўзгарган.
2005 йилда RANCH йирик халқаро лойиҳаси тоомонидан самолёт ва автомобиллар шовқини Буюк Британия, Испания ва Нидерландиядаги болаларнинг ўқиш қобилияти ва хотирасини ёмонлаштиришини исботлаган.
Хуллас, шовқин бизни аста-cекинлик билан ўлдирувчи омиллардан бири. Қўшни уйдаги дрель овози, кўчадаги автомобиллар шовқини, баланд мусиқа – мияга қўшимча вазифа юклайди ва натижада инсон кучли стресни бошдан кечиради. Йирик шаҳарларимизда маълум миқдорда шовқинни ютувчи дарахтлар ҳам кам қолган. Биргина йўл, табиат бағрига тез-тез чиқиб, шовқинга қарши детокс қилиб туриш.

Олимлар исботлади: Кофе ичиш қаришни секинлаштиради, касаллик хавфини камайтиради ва умрни деярли 2 йилга узайтиради.
2000-йиллардан буён дунё бўйлаб 50+ тажриба ўтказилган ва натижа бир хил: меъёрида кофе ичиш барча сабабли ўлим хавфини пасайтиради.
— Юрак-қон томир ва онкологик касалликлар хавфини камайтиради.
— Мияни қаришдан ҳимоя қилади, хотирани яхшилайди.
— Депрессия хавфини пасайтиради.
Шифокорлар таъкидлашича, кофе организмга стрессга мослашишга ёрдам беради ва ёш ўтиши билан асаб тизимига тушадиган юкни камайтиради. Бу эса соғликни узоқроқ сақлаш ва қариш жараёнини секинлаштиришга ёрдам беради.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президентимиз Юнусобод туманида янги очилган "High Town Mall" савдо-кўнгилочар мажмуаси билан танишмоқда.
Давлатимиз раҳбари бу ердаги ўйин майдончасига келган болалар – туман ижодий жамоалари аъзолари билан самимий суҳбатлашди.
👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
Давлатимиз раҳбари бу ердаги ўйин майдончасига келган болалар – туман ижодий жамоалари аъзолари билан самимий суҳбатлашди.
👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
#ифтор_яқин
🌙 РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (рамазондаги охирги) ўн кунлик кирса, тунни қоим қилар ва аҳлларини уйғотардилар, белларини маҳкам боғлардилар".
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 март куни ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйин ўтказади
Бош мураббий Тимур Кападзе ушбу ўйин учун қуйидаги футболчиларни таркибга жалб қилган:
Абдуқодир Ҳусанов
Элдор Шомуродов
Аббосбек Файзуллаев
Остон Ўрунов
Жалолиддин Машарипов
Учрашув Тошкентда бўлиб ўтади.
👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
Бош мураббий Тимур Кападзе ушбу ўйин учун қуйидаги футболчиларни таркибга жалб қилган:
Абдуқодир Ҳусанов
Элдор Шомуродов
Аббосбек Файзуллаев
Остон Ўрунов
Жалолиддин Машарипов
Учрашув Тошкентда бўлиб ўтади.
👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
🗼Хитойда ўзларининг Парижи борлигини биласизми? Версал саройи ва ҳатто Эйфел минораси нусхалари билан (фақат уч баравар кичикроқ).
Буларнинг барчаси Ханчжоу шаҳридаги 4,7 км² майдонни эгаллаган ва 1 миллиард долларга қурилган Тиандученг турар-жой мажмуасининг бир қисмидир.
Дастлаб у ерда 100 000 киши яшаши режалаштирилган эди, бироқ инфратузилма етарли ривожланмагани сабаб лойиҳа муваффақиятсизликка учради ва охир-оқибат фақат 30 000 га яқин киши у ерга кўчиб келди.

🇺🇿 Ўзбекистон ҳарбий харажатлар бўйича Марказий Осиёда етакчи бўлди.
Global Firepower 2025 рейтингига кўра, Марказий Осиё энг катта мудофаа бюджетига эга давлатлар рўйхати:
🇺🇿Ўзбекистонд мудофаа учун (2,8 млрд доллар);
🇰🇿Қозоғистон мудофаа учун 2 миллиард доллар;
🇹🇲Туркманистон мудофаа учун 1,1 миллиард доллар;
🇹🇯🇰🇬Ҳарбий харажатлар энг кам давлатлар Тожикистон (446 миллион доллар) ва Қирғизистон (221,8 миллион доллар).

Андижон аэропорти мунтазам рейсларни қайта тиклади
20-март куни Андижон халқаро аэропорти «Силк Авиа» авиакомпаниясининг биринчи йўловчи рейсини қабул қилди. УС601 рейси Тошкент вақти билан соат 12:13 да 63 йўловчи билан қўнди. Самолётнинг келиши анъанавий тарзда сув аркаси ва карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.
Аэропорт ҳозирда Тошкентдан Андижонга ҳафтада икки марта, сешанба ва пайшанба кунлари АТР-72-600 самолётлари билан парвозларни амалга оширади. Келгусида халқаро рейсларни қайта тиклаш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Андижон аэропортида 15-март куни реконструкциянинг биринчи босқичи якунланди. Янги учиш-қўниш йўлаги ва перрон қурилиши тамомланди, бу эса аэропортнинг халқаро рейсларни қабул қилиш имкониятларини кенгайтиради.

#рамазон_фазилати
🌘 БУ ЙИЛГИ ҚАДР КЕЧАСИ ҚАЙСИ КУНЛАРГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
21 кеча: 20 март (пайшанба)дан — 21 март (жума)га ўтар кечаси;
23 кеча: 22 март (шанба)дан — 23 март (якшанба)га ўтар кечаси;
25 кеча: 24 март (душанба)дан — 25 март (сешанба)га ўтар кечаси;
27 кеча: 26 март (чоршанба)дан — 27 март (пайшанба)га ўтар кечаси;
29 кеча: 28 март (жума)дан — 29 март (шанба)га ўтар кечаси.

ГЎЗАЛ АЙЁМЛАР ТИНЧ-ХОТИРЖАМ, ОСОЙИШТА ЮРТЛАРГА ЯРАШАДИ
Баҳорнинг энг нафис, жилвакор, барчага бирдек кўтаринки кайфият улашувчи байрами - Наврўздир.
Ўзбекнинг ўзбеклигини акс эттирувчи байрам ҳам бу Наврўз экан.
Миллийликни ўзида жам қилган, қадриятларга йўғрилган, инсонийлик, одамийлик туйғулари акс этган ягона байрам - Наврўз.
Йўқ десангиз санаб берай, қайси байрамда сумалак, кўк сомса, кўк чучвара каби баҳорий таомлар тайёрлаймиз? Қай бир айёмда қўни-қўшни, узоқдаги яқинлар, хаста-беморларни йўқлаймиз? Қайси байрамда атласу адраслар кийиб, бошда дўппи билан тановорга, дилҳирожга ҳиром айлаймиз. Баҳорий сайиллару, миллий ўйинлар, кўпкари, дорбозлик, кураш каби беллашувлар ҳам қадим-қадимдан бўлиб келаётган ота мерос ўйинлар энг кўп Наврўз байрамида ўтказилади.
Ҳақиқатда бутун миллийлигимизни қамраб олган Наврўзнинг бунчалик аҳамиятли байрам эканлиги сири нимада?
Ушбу байрам нафақат бизда, балки бутун дунёда нишонланиб келадиган қадимий айёмдир. Форс тилида "Янги кун" деб номланувчи ушбу кунда кун ва тун тенг бўлиб, янги кун, янгиланиш, баҳорнинг, йилнинг бошланиши сифатида қадимий Шарқ халқлари орасида нишонланиб келган.
Балки қадимийлиги сабабли ҳам уни ўзгача тарзда нишонлармиз. Наврўз байрамининг илдизи қадимги Эрон ва Зардуштийлик динига бориб тақалади. Тадқиқотларга кўра эрамиздан аввалги 6 минг йилликда нишонланган. Зардуштийлар Наврўзни янги йил ва ҳаётнинг янгиланиши деб билишган.
2009 йилда эса Наврўз байрами ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди. 2010 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 21 мартни "Халқаро Наврўз куни" деб эълон қилди.
Мен Наврўзни бободеҳқоннинг меҳнатлари дебочаси деб биламан. Аёлларимизга янги умид, фарзандларимизга қувонч улашадиган кун. Табиатимиз гўзаллашадиган, кексаларимиз яна бир янги йилга етканига шукр айтгувчи кун. Кураги ер кўрмаган ўғлонларимиз бор куч-қудратини кўрсатадиган, халқимиз меҳр-оқибат ва аҳиллигини элу юртга кўз-кўз қиладиган кундир.
Асрлар оша ўзининг мазмун-моҳиятини йўқотмай, тобора сайқалланиб келаётган айём, миллий қадриятлармизни, улуғвор туйғуларимизни ўзида акс эттириб келаётган, халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган Янги кун, Наврўз айёми барчага муборак бўлсин.
Зероки, гўзал айёмлар тинч-хотиржам, осойишта Юртларга ярашади.
Моҳигул СИДДИҚОВА.

Жалолиддин Румий:
"Наврўз – бу нафақат табиатнинг уйғониши, балки инсоннинг ҳам маънавий уйғониши."
👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
"Наврўз – бу нафақат табиатнинг уйғониши, балки инсоннинг ҳам маънавий уйғониши."
👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
#кун_тарихи
Бугун 21 март ҳафтанинг жума куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг:
#байрамлар
🇺🇿Ўзбекистонда Наврўз айёми.
🇺🇳Халқаро Наврўз байрами.
🇺🇳Бутунжаҳон шеърият куни.
🇺🇳Халқаро ирқий камситишни тугатиш учун кураш куни.
#муҳим_воқеалар
🔹1666 – Канададаги биринчи аҳолини рўйхатга олиш.
🔹1846 – Бельгиялик Адолф Сакс саксофонни патентлади.
🔹2006 – Жек Дорси ўзи яратган “Твиттер” ижтимоий тармоғидан илк хабарни жўнатди.
#таваллудлар
🔹1851 – Исмоилбек Гаспринский – Жадидчилик ҳаракатининг асосчиси.
🔹1922 – Назокат Неъматова – Ўзбекистон халқ артисти.
🔹1941 – Абдулла Орипов – атоқли ўзбек шоири ва жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони.
🔹1978 – Рани Мукержи – Болливуд актрисаси.
🔹1994 – Рухшона Маткаримова – ўзбек қўшиқчиси, актриса ва телебошловчи.

НАВРЎЗ
Аввал юрагингга мўралайди у,
Сўнгра куртакларга ўргатади сўз.
Заминнинг кўзидан қочади уйқу,
Демак, Баҳор келди,
Келмоқда Наврўз.
Қишнинг аҳволига боқиб ҳойнаҳой,
Юм-юм ёш тўкмоқда эриётган муз.
Жилва қилаётир тенгсиз бир чирой,
Демак, Баҳор келди,
Келмоқда Наврўз.
Она бағри каби илиқдир олам,
Ҳарир ҳовур ичра яйрар дала-туз.
Қолди пучмоқларда хазон янглиғ ғам,
Демак, Баҳор келди,
Келмоқда Наврўз.
Яна кўнгиллардан рутубат кетди,
Яна шуълалардан қамашмоқда кўз.
Яна дилдорликнинг фурсати етди,
Демак, Баҳор келди,
Келмоқда Наврўз.
Абдулла ОРИПОВ
2001 йил.