Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov
426 subscribers
7.74K photos
975 videos
4 files
2.38K links
Qashqadaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbari

Xabarlaringizni bizga ulashing: @AhrorSodiqov

Youtube - www.youtube.com/channel/UCOZydXk6DYT-w0kGprxIfwg
加入频道
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
Вилоят ҳокимлиги ифторлик дастурхони ёзди

Муборак Рамазон ойи муносабати билан вилоят ҳокими ташаббуси билан "Нуронийлар маскани"да ифторлик дастурхони ёзилиб, воҳамизнинг туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган нуроний рўзадорларимиз дуолари олинди, Қуръон тиловат қилинди.

Ифторлик аввалида сўз олган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов улуғ ойда ён-атрофдагиларга меҳр-саховат кўрсатиш, яқинлар ҳолидан хабар олиш катта савоб эканини таъкидлаб, ҳокимликлар ва ташкилотлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, нуронийлар ва боқувчисини йўқотган ёшлар ҳолидан хабар олиш ишлари бошлаб юборилганини таъкидлади.

Ифторликда иштирок этган рўзадор нуронийларимиз юртимизга тинчлик-осойишталик, деҳқонларимиз ҳосилига барака, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ривож тилаб, дуога қўл очишди.

Бу каби ифторликлар туман ва шаҳарларимизда ҳам давом этмоқда.

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Қарши шаҳри | Атрофнинг кўркам манзараси барчага баҳорий хуш кайфият бахш этмоқда

📸 Ж.Норқобилов.
⚡️ "Ўз ҳудудига дарахт ва гул экишлар ҳам мажбурий меҳнат бўлиб қолди. Пахта теришга чиқиш, кўча супуриш ва бошқаларни мажбурий меҳнат десак бўлади. Аммо, ўз уйига ёки ишхонаси озодалиги учун озроқ ишласа ҳам "мажбурий ишладик" деб чиқиш қанчалик тўғри деб ўйлайсизлар?" , - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов.

👉 @Qashqadaryo_axboroti
Чироқчида тарвуз пишди

Маълум бўлишича, Чироқчи тумани Ўтамайли қишлоғи деҳқонлари тарвузни ўтган йилгига нисбатан эртароқ сотувга чиқаришмоқда.
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
#Тайинлов Джураев Хуррам Абдуразикович янги ташкил этилган Кўкдала туманига ҳоким этиб тайинланиши муносабати билан, Чироқчи тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

Эркаев Нодир Чироқчи туманига ҳоким этиб тайинланди.

Аъзолик👉 @qashvilhokimligi
Chiroqchi tumanida yangi hokim ish boshladi.