Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14K subscribers
9.52K photos
1.99K videos
22 files
5.45K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
加入频道
☑️ Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш борасида қонунчилик такомилашади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан олинган пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотни эълон қилиб бориш бўйича норма белгиланмоқда.

O'zLiDeP фракциясининг йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шаффофлигини ошириш ҳамда мазкур соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини йўлга қўйишга хизмат қилади.

Нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунига нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан олинган пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотни ўз расмий веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситаларида ёхуд ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб бориши бўйича норма белгиланмоқда.

Қизғин савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Коррупцияга муросасиз курашда ЎзЛиДеП депутатлари янада фаол бўлишади

Давлатимиз раҳбари раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбари 55 та аниқ мақсадга йўналтирилган ташаббусларни илгари сурди. Улар доирасида 5 та қонун, 12 та фармон ва қарорлар ишлаб чиқилади. Коррупцияга қарши курашишда парламент, Миллий ва ҳудудий кенгашлар, фуқаролик жамияти институтларининг роли оширилади. Бу жараёнда партиямиз ва фракциямиз янада кўпроқ ва масъулият билан ишлаши талаб этилади.

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига катта ишонч билдирилгани, албатта, маҳаллий вакиллик органларининг ижро ҳокимиятидаги нуфузини ошириш, маҳаллий Кенгашларни халқнинг чинакам овозига айлантириш ва уларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича ўз олдимизга қўйган вазифаларимиз рўёбига хизмат қилади.

Президентимиз Қонунчилик палатаси ҳар бир соҳада коррупцияга барҳам бериш бўйича таклифлар киритиб бориши бу иллатга қарши курашиш натижадорлигини янада оширишига ишонч билдирди. Бу эса фракциямиз аъзолари зиммасига катта масъулият юклайди. Аниқ мақсадга қаратилган вазифаларнинг сўзсиз ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш учун ЎзЛиДеП ва унинг парламентдаги фракцияси барча саъйҳаракатларини сафарбар қилади.

@a_xaitov
☑️ Президентимиз Фахрий легион ордени билан мукофотланди

Ташриф доирасида Париж шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Франция Республикасининг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Юксак мукофотни давлатимиз раҳбарига Франция Президенти Эммануэль Макрон тантанали равишда топширди.

Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ушбу орденга сазовор бўлди.

Мамлакатимиз етакчиси мукофот учун Франция раҳбарига самимий миннатдорлик билдириб, кейинги йилларда сермаҳсул ҳамкорликда юксак натижаларга эришилгани, икки мамлакат муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилганини мамнуният билан қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.

@a_xaitov
☑️ Ўзбекистон ва Франция етакчилари Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар.

Давлат раҳбарлари ҳузурида Мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ҳамда Франциянинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда 6,5 миллиард евролик истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури алмашилди.

Давлат ташрифи давомида қуйидаги ҳамкорлик битимлари ҳам имзоланди:

Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

реадмиссия тўғрисида ҳукуматлараро битим;

ташқи ишлар вазирликларининг 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

2026-2030 йилларда Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик дастури;

халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;

соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация;

француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисида баённома;

мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларация;

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Франция Маданият вазирлиги, Маданий мерос миллий институти ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорлик битимлари;

Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар.

@a_xaitov
☑️ Президентимиз Франция ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашди.

Тадбирда икки мамлакат етакчи компаниялари, инвестиция ва банк-молия институтларининг 60 дан ортиқ раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари Франция компаниялари билан мамлакатимиз иқтисодиётининг стратегик тармоқларида қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этди.

Ушбу мамлакат инвестицияларини фаол жалб этиш ва илғор технологияларни жорий этиш, Франция корхоналарининг ечимлари, тўпланган катта тажриба ва билимларини қўллашдан Ўзбекистон манфаатдор.

Президентимиз Франция билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. Франция компаниялари билан 2027 йилгача бўлган даврга мўлжалланган инновацион ва саноат кооперацияси дастури бунга хизмат қилади. Унга умумий қиймати 6,5 миллиард евро бўлган аниқ йўналиш ва лойиҳалар киритилган.

Давлатимиз раҳбари муҳим минерал ресурсларнинг истиқболли конларини ўзлаштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш, қурилиш материаллари, кимё ва фармацевтика тармоқлари, электротехника саноати, қишлоқ хўжалигида замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва бошқаларни Ўзбекистон-Франция ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари сифатида кўрсатиб ўтди.

Энергетикада энергия ишлаб чиқариш ва сақлаш қувватларини кенгайтириш, Ўзбекистон ҳудудларида сув хўжалиги, коммунал, туризм, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамкорликни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга.

@a_xaitov
☑️ Ўзбекистон ва Франция етакчилари Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар.

Давлат раҳбарлари ҳузурида Мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ҳамда Франциянинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда 6,5 миллиард евролик истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури алмашилди.

Давлат ташрифи давомида қуйидаги ҳамкорлик битимлари ҳам имзоланди:

Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

реадмиссия тўғрисида ҳукуматлараро битим;

ташқи ишлар вазирликларининг 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

2026-2030 йилларда Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик дастури;

халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;

соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация;

француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисида баённома;

мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларация;

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Франция Маданият вазирлиги, Маданий мерос миллий институти ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорлик битимлари;

Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар.

@a_xaitov
☑️  Аҳолини камбағалликдан чиқариш борасида тизимли ишлар амалга оширилаяпти, вазифалар ҳам улкан!

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати”да “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида аҳолини камбағалликдан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масаласи юзасидан депутатларнинг саволларига Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Зоҳидов жавоб берди.

Таъкидланганидек, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида олиб борилган тизимли ишлар натижасида юртимизда 2024-йилда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайган.

“Сайхунобод” тажрибаси орқали маҳаллаларда 326 мингта микролойиҳани амалга ошириш ҳисобига 578,6 минг янги иш ўринлари ташкил этилган. Уй хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги ва томорқадан олган даромадлари 15 фоизга ошган. 2024-йилнинг ўзида 67,7 минг нафар ишсизларга, айниқса, камбағал оила а’золарининг тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик фаолиятини рағбатлантиришга 355 млрд. сўм субсидиялар ажратилган.

Таъкидланганидек, 2025-йилда 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш, камбағаллик даражасини 6 фоизгача қисқартириш белгиланган. Бунда камбағал оилалар реестрига киритилган 400 мингдан ортиқ оилаларга индивидуал дастур ишлаб чиқилади.

“Ҳукумат соати”да депутатлар томонидан соҳа истиқболига қаратилган бир қатор таклифлар берилди ва кун тартибидаги масала юзасидан самарали парламент назоратини амалга оширишга келишиб олинди.

@a_xaitov
Коррупцияга қарши кураш доимий жараёнга айланади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида иштирок этди ва юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга танқидий баҳо берилиб, келгусида олдимизда турган энг долзарб вазифалар белгилаб олинди.

“XXI asr” газетасининг 2025 йил 13 март сонидан.

@a_xaitov
БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИГА СУЯНАМИЗ

Айни кунларда партиямизнинг таянч нуқтаси бўлган БПТда ҳисобот-сайлов йиғилишлари қизғин паллага кирди. Фаол, фидойи партиядошлар орасидан раис ва унинг ўринбосарлари сайланмоқда. “Атрофмуҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да ва партия сайловолди дастурида белгиланган мақсадвазифаларни жорий йилда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.

“XXI asr” газетасининг 2025 йил 13 март сонидан.

@a_xaitov
Ўзбекистон - Россия : Парламентлараро ҳамкорлик янада ривожлантирилади

2025 йил 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоиловнинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат думаси Раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида ўзаро муносабатлар жадал ривожланаётгани, ҳамкорликнинг барча йўналишларида ўзаро алоқалар фаоллашиб, кўп томонлама мулоқотлар мустаҳкамланиб бораётгани эътироф этилди.

Икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ҳар томонлама фойдали эканлиги қайд этилиб, ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссияси фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Мулоқот давомида парламентлараро форумлар, партиялар ва фракциялараро мулоқотлар ўтказиш бўйича фикрлар алмашилиб, ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

@a_xaitov
☑️ Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик янада кенгайиб бормоқда

Президентимиз 14 март куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володинни қабул қилди. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда ўтган йил май ойида Россия Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишув ва битимларнинг амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакатимиз етакчиси Парламентлараро комиссиянинг иккинчи йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ва уни Ўзбекистонда, икки мамлакат ҳудудларини кенг жалб этган ҳолда ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини, меҳнат миграцияси ва маданий-гуманитар алмашинув борасидаги қўшма дастурларни қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштиришда парламентлар фаол иштирок этиши зарурлиги қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, куни кеча Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация  Қонунчилик палатасига ҳам ташриф буюриб, парламентлараро форумлар, партиялар ва фракциялараро мулоқотлар ўтказиш бўйича фикрлар алмашилди, ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Ўзбекистон-Франция муносабатларида мутлақо янги даврни бошлаб, икки томонлама алоқалар солномасида олтин ҳарфлар билан битиладиган тарихий ташриф.

Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.

Ташриф дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, Франция расмийлари ва етакчи компаниялари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказилди.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Париж шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунлари бўйича давлат раҳбарлари Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация билан бир қаторда Инвестиция ва инновация соҳаларидаги қиймати 6,5 миллиард евро бўлган ҳамкорлик дастури, Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги декларация, Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатларни имзолади.

Ўзбекистон-Франция ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболли конларни ўзлаштириш ва муҳим минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, қурилиш материаллари, кимё ва фармацевтика, электротехника саноати, қишлоқ хўжалигида замонавий ишлаб чиқариш майдончаларини яратиш каби бир қатор истиқболли йўналишлар белгилаб олинди.

@a_xaitov
☑️ Иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳаси тубдан ислоҳ қилинади

Президентимизнинг “Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра,  уй-жой ва бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини оширишнинг келгуси 5 йилдаги асосий йўналишлари белгиланди.

Жумладан, соҳада ягона давлат сиёсатини юритиш, илғор хорижий тажрибалар асосида стратегик таклифлар ишлаб чиқилиб, иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятини бошқарувчи ва мувофиқлаштирувчи ташкилот ташкил этилади.

Марказлашган иссиқлик таъминотига уланмаган тўрт ва ундан юқори қаватли кўп квартирали уй-жойларнинг иситиш тизимида локал қозонхоналар қурилади ва бошқа муқобил технологияларни жорий этиш ҳисобига бир хонадоннинг газга бўлган талабини камида 20 фоизга камайтириш кўзда тутилган.

Шунингдек, марказлашган иссиқлик тизимларидаги эскирган 103 та қозонхона ва 1,6 минг километр иссиқлик тармоғи янгиланади. Давлат-хусусий шериклик асосида 9 та, халқаро молия институтлари иштирокида 13 та шаҳар ва туманда модернизация лойиҳалари амалга оширилади. Марказлашган иссиқлик таъминоти қамрови 37 фоиздан 58 фоизгача етказилади, тизимдаги йўқотишлар 38 фоиздан 20 фоизгача қисқартирилади.

Бундан ташқари марказлашган иссиқлик таъминоти мавжуд ҳудудларда янги қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, маъмурий бинолар, ижтимоий соҳа муассасалари, саноат ва тадбиркорлик субъектлари бино ва иншоотларининг иссиқлик тармоқларига уланиши мажбурий ҳисобланади.

@a_xaitov
☑️ Илғор фермерлар рағбатлантирилади

Бу борада бугун давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда топшириқлар берилди.
Йиғилишда мен қатнашдим.

Ҳозирги вақтда 93 мингдан зиёд фермерлар фаолият кўрсатаяпти. Уларнинг рейтингини ҳосилдорлик, ишчи сони, маҳсулот ҳажми ва шу каби муҳим кўрсаткичлар, мезонлар бўйича баҳолаш таклиф этилаяпти.

Мазкур рейтинг асосида илғор, фермерларга қўшимча қулайликлар яратилади. Масалан рейтинги юқори фермерларга кредитни қайтмаслик хавфини суғурталаш талаби бекор бўлса, бу ҳам қўшимча харажатларни камайтиради. Шунингдек, ер солиғини камайтириш орқали енгиллик бериш таклиф этилди.
Пахта ва ғаллада меъёрдан кўп ҳосил олганларга 25 фоизгача ерида чорва озуқаси, сабзавот, дуккакли ва бошқа экинларни алмашлаб экишга рухсат берилишини давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидладилар.

Рағбатлантириш орқали юқори ҳосилдорлик ва натижадорликка эришиш имкониятлари ишга солинади. Шу боисдан давлатимиз раҳбари ташаббусларини тўлиқ қўллаб- қувватлаймиз.

Шунингдек, йиғилишда баҳорги экиш тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди. Ҳокимликлар захирасида турган ерларни ажратиш тартибини соддалаштириш чоралари белгиланди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢 “24 дақиқа қонун ҳақида”

🔴 Қонунлар ўзи қандай пайдо бўлади?

🔴 Дунё мамлакатлари қандай қонунлар қабул қилмоқда?

🔴 Ўзбекистон парламентида баҳс-мунозара ва тортишувлар руҳи қандай?

🔴 Айрим ҳужжат лойиҳалари нега жамиятда баҳсларга сабаб бўлади?

#yangi_loyiha

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Ичимлик ва оқова суви билан таъминлаш соҳасидаги хизматлар кўрсатишда хусусий сектор кенг жалб қилинади

Президентимиз ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти, маҳаллалар ободлиги ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Давлатимиз раҳбари ичимлик суви масаласига тўхталиб ўтар экан, қилинган ишларни эътироф этди, келгусида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Таъкидланганидек, бу йил 1 минг 619 километр ичимлик суви, 521 километр оқова сув тармоқларини тортиш, тизимдаги 162 та иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Буларнинг натижасида 715 минг аҳолига илк бор тоза ичимлик суви етиб боради, 135 минг хонадон оқова тармоғига уланади, 157 минг истеъмолчига замонавий ҳисоблагич ўрнатилади.

Бу йўналишда оқова тармоғи мавжудлиги қурилиш, саноат ва хизматлар ривожи учун муҳим омил. Уни кенгайтириш учун бюджетдан ҳар йили триллионлаб маблағ сарфланмоқда. Лекин фақат шунга қараб қолмасдан, соҳага хусусий секторни кенгроқ жалб қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Соҳага хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш, йирик корхоналаримизнинг халқаро тендерларда қатнашиш имконини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Яна бир муҳим вазифа – соҳани рақамлаштириш. Бунинг учун Осиё тараққиёт банкидан 125 миллион доллар жалб қилиниши белгиланган. Беш йилда йирик сув иншооти ва магистрал қувурларга 4 минг 800 та “ақлли” ҳисоблагич, 2 минг 800 та телеметрия тизими ўрнатиш кўзда тутилган.

Бу электротехника саноати учун катта бозор экани қайд этилиб, ҳисоблагич ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларга хизмат кўрсатишни босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган мазкур вазифалар, ташаббуслар партиямиз сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва ғоялари билан ҳамоҳанг бўлиб, унинг ижросида, жойларда жамоатчилик назорати олиб боришда фаол бўламиз.

@a_xaitov
Курс на активизацию деловых инициатив

Все эти тенденции проявились и в ходе государственного визита Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева во Францию, важнейшим итогом которого стало установление отношений стратегического партнерства. Для налаживания системного диалога и «сверки часов» условлено создать Группу стратегического планирования во главе с министерствами иностранных дел с подключением экономических ведомств.

👉 № 53 (8897) газеты «Народное слово», от 15 марта 2025 года

@a_xaitov
Деҳқоннинг меҳнати қадр топса, халқимиз дастурхони тўкин бўлади

Давлатимиз раҳбари ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти, маҳаллалар ободлиги ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида пахта ва ғаллада меъёрдан кўп ҳосил олганларга 25 фоизгача ерида чорва озуқаси, сабзавот, дуккакли ва бошқа экинларни алмашлаб экишга рухсат беришни илгари сурган эдилар. Мазкур ташаббус фермерларни янада самарали фаолият кўрсатиши ернинг ҳосилдорлигини ошириш ва натижадорликка эришишда ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Деҳқоннинг меҳнатини қадрлаш эса унинг ишга бўлган меҳр-муҳаббатини янада юксалтиради. Эл-у, юрт, ватан равнақи учун тиним билмай ишлашга ундайди, халқнинг дастурхонини тўкин қилишга бўлган рағбатини оширади.

Шу маънода куни кеча давлатимиз раҳбарининг Тошкент вилояти, Оққўрғон туманидаги шахсий томорқа ер эгаси Мансуров Тўлқинжон Носирович ҳамда Хоразм вилояти, Хонқа туманидаги “Султонбой Хонимжон” фермер хўжалиги бошлиғи Собиров Эгамберди Султоновични “Дўстлик” ордени билан мукофотланганини катта хурсандчилик билан кутиб олдик. Бу мукофот улар каби томорқасидан оқилона фойдаланаётган барча томарқачиларга ва халқнинг дастурхони тўкинлиги учун меҳнат қилаётган барча заҳматкаш фермерларга кўрсатилган эҳтиромдир.

Деҳқон меҳнатининг қадр топаётгани, уларни давлатимизнинг энг юксак орденлари билан тақдирланаётганини қатъий қўллаб-қувватлаймиз. Зотан бу эътибор уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги соҳаси тараққиётида муҳим аҳамиятга эга.

@a_xaitov