Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.5K subscribers
21K photos
18.7K videos
14 files
15.3K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
加入频道
#Истиқболли_режалар

2021 йилда ДЙҲХХ соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар:

1️⃣ Барча 🏢мактабларда “Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари”ни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ва маҳаллаларда “Йўл ҳаракатини ўргатиш майдончалари”ни ташкил этиш чораларини кўриш;

2️⃣ Мактабгача таълим муассасаларида 👫болаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини 📗ўқитиш тизимини ишлаб чиқиб, йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий ҳамда кўргазмали тарзда ўргатишни йўлга қўйиш.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
#Истиқболли_режалар

2021 йилда ДЙҲХХ соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар:

1️⃣ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига замонавий ахборот-коммуникация 🖥📱технологияларини тўлиқ жорий этган ҳолда ягона ва марказлашган 📡электрон платформани ташкил қилиш.

Ушбу платформанинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида, бошқа тизимлар билан интеграция қилиш.

Бунда босқичма-босқич барча 🌇шаҳарларда кўча ва 🛣йўлларда ҳаракат хавфсизлигини назорат қилишнинг рақамлаштирилган “ягона автоматлаштирилган ахборот тизими”ни яратиб, ушбу тизимдан шаҳарларнинг 🚘автомобиль йўлларидаги ҳаракатни назорат қилишда, тирбандликларни бартараф этишда, содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги маълумотларни олишда ва тезкор бошқарувни амалга оширишда, шунингдек, инсон омилини чекланган ҳолда йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлашда самарали фойдаланиш ва мавжуд ахборот-излов дастурларини модернизация қилишни йўлга қўйиш;

2️⃣ Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари бўйича тезкор қарорлар қабул қилиш ҳамда 🚗🚙транспорт оқимларини назорат қилиш мақсадида, ҳудудий ЙҲХ бошқармаларида 📡ситуацион марказларни ташкил этиш.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
#Истиқболли_режалар

2021 йилда ДЙҲХХ соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар:

1️⃣ Замонавий автодромларни ташкил этиб, бу жойларда амалий имтиҳонларни ўтказишни ва баҳолашни 💻инсон омилисиз, 💵🚫коррупцион ҳолатларнинг олдини олган ҳолда тўлиқ автоматлаштирилган тарзда амалга оширишни таъминлаш ҳамда назарий имтиҳонларни олишда ҳам 💻инсон омилини чеклаб, 💵🚫коррупцион ҳолатларга йўл қўймасдан, ахборот коммуникация 📱технологияларини жалб қилиб, автоматлаштирилган тарзда амалга оширишни йўлга қўйиш;

2️⃣ 🚘Ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи таълим муассасаларининг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш ҳамда номзодлардан имтиҳон қабул қилишда инсон 💻омилини чеклашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий 📄ҳужжатни қабул қилиш чораларини кўриш.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
#Истиқболли_режалар

2021 йилда ДЙҲХХ соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар:

1️⃣ 🏢Ўқув муассасасидаги ҳайдовчиликка 👨🏻номзодларнинг давоматини ва ўқув жараёнини 💻онлайн тарзда назорат қилиш тизимини яратиш;

2️⃣ 🚙Транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда фуқароларнинг сабабсиз кутиб қолишларини олдини олиш мақсадида, 📄аризаларни 💻электрон тизимлар орқали беришни жорий этиш ва 💵тўловларини тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш чорасини кўриш ва ушбу жараёнларни назорат қилиш учун ягона марказлашган 🎥видео кузатув тизимини яратиш.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
#Истиқболли_режалар

2021 йилда ДЙҲХХ соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар:

1️⃣ ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасида йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммолари билан шуғулланувчи 📚илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш ва қуйидаги вазифаларни белгилаш:

Йўл-транспорт ҳодисалари сабабларини ўрганиш бўйича тадқиқотларни ўтказиш, унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

Йўл ҳаракати иштирокчиларини йўл-транспорт ҳодисасидан ҳимоя қилиш даражасини оширишнинг ҳуқуқий, муҳандислик-техник, ахборот, ташкилий-методик муаммоларини ҳал қилишга доир вазифаларни амалга ошириш;

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
#Истиқболли_режалар

2021 йилда ДЙҲХХ соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар:

1️⃣ Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар 🌇марказларида биттадан рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма)ларида фуқароларнинг доимий яшаш 🏠жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудидан қатъий назар (экстерриториалик принципи) автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришни йўлга қўйиш.

Барча рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма)ларида, ҳамда 20 та Давлат хизматлари марказларида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш (шу жумладан, алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш) фуқароларнинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудидан қатъий назар амалга ошириш.

Бу билан фуқароларга қулайлик яратилиб, республиканинг исталган ҳудудида транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имкониятини яратиш.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
#Истиқболли_режалар

🚨2021 йилда ДЙҲХХ соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар:

1️⃣ Бугунги кун талабларини, 🌦об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, хизмат олиб бориш учун қулай, замонавий ва ихчам бўлган, йўл-патруль хизмати 🚔ходимларининг фарқловчи белгилари тақилган янги хизмат кийим-бош намуналари синовдан муваффақиятли ўтган тақдирда республикадаги барча ЙПХ ходимларини янги намунадаги кийим-бош билан таъминлаш;

2️⃣ ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориш тизимидан босқичма-босқич воз кечиш. Бунда ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган 🚔патруль автомобилларида хизмат олиб боришини йўлга қўйиш.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
#Истиқболли_режалар

🚨2021 йилда ДЙҲХХ соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар:

1️⃣ 🚘Транспорт воситаларини тўғри 🅿️“парковка” қилиниши устидан назоратни кучайтириш. Белгиланмаган жойларга ташлаб кетилган ёки нотўғри “парковка” қилинган, тўхташ ва 🚫тўхтаб туриш қоидаларини бузган 🚙транспорт воситалари мажбурий эвакуация қилинишини қатъий назоратга олиш.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
#Истиқболли_режалар

🚨2021 йилда ДЙҲХХ соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар:

1️⃣ Халқаро аҳамиятдаги автомобиль 🛣йўлларидаги орқага қайрилиб олиш жойларини ўрганиб чиқиш ва натижасига кўра, лозим деб топилган қайрилиб олиш жойларини ер остидан ёки ер устидан ўтказиш бўйича таклиф тайёрлаш ва зарурий чораларни кўриш.

***

#Перспективные_планы

Перспективные планы деятельности ГУБДД МВД на 2021 год:

1️⃣ Изучить места разворотов на 🚘автомобильных 🛣дорогах международного значения и по результатам подготовить предложение о переносе точек разворота и организации мест разворотов на много уровневые т.е надземные или подземные и принять необходимые меры.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
#Истиқболли_режалар

🚨2021 йилда ДЙҲХХ соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар:

1️⃣ Бугунги кунда мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида, дунёнинг ривожланган ҳаракат хавфсизлиги юқори даражада ташкил этилган 🌇мамлакатларнинг илғор тажрибаларини инобатга олган ҳолда 📗“Йўл ҳаракати қоидалари”нинг янги таҳририни ишлаб чиқиш.

***

#Перспективные_планы

Перспективные планы деятельности ГУБДД МВД на 2021 год:

1️⃣ Разрешение сегодняшних проблем в сфере развития безопасности дорожного движения, путём разработки и выпуска новой редакции 📗"Правил дорожного движения" с изучением международного опыта передовых 🌇стран.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Истиқболли_режалар

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ да ўтказилган маърифат дарсида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида Ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари" тўғрисидаги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан ўқув соати ўтказилди

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok