Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.5K subscribers
21K photos
18.7K videos
14 files
15.3K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
加入频道
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

📱Ижтимоий тармоқда "Мультирадар билан жиҳозланган автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузмоқда" изоҳи билан тарқалган
хабар юзасидан маълумот

🌐Ижтимоий тармоқда "Nexia" русумли, 50 092JBA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтган ҳолда, 1.1 йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги акс этган сурат тарқалди.

❗️Хабар Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, 50 092JBA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси Л.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-моддаси тартибида чора кўрилди.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

👮🏻‍♀️Тартибга солувчининг ишораси биринчи навбатда бажарилиши лозим бўлган талаб ҳисобланади

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

📗Қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди

📱Ижтимоий тармоқда "Howo" русумли, 01 324DGA давлат рақам белгили юк автомобили ҳайдовчиси транспорт воситаларининг оқимига қарама-қарши тарзда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

📹 Видео юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, 2021 йил 10 декабрь куни Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 36-километрида, қоидаларни қўпол тарзда четлаб ўтган "Howo" русумли, 01 324DGA давлат рақам белгили юк автомобили ҳайдовчиси Д.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, йўлларда ўзи ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди

🌐 Ижтимоий тармоқда "Камаз" русумли, 30 C389JA давлат рақам белгили юк автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда, тўкиладиган юк ортгандан сўнг юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан ёпилмаганлиги акс этган видео тарқалди.

📹 Видео Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, "Камаз" русумли, 30 C389JA давлат рақам белгили юк автомобиль ҳайдовчиси аниқланди ва унга нисбатан йўл ҳаракати қоидаларининг 162-банди талабини бузганлиги бўйича баённома тузилди.

‼️Барча юк автомобиль ҳайдовчиларидан юк ташиш қоидаларига риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган
видео ўрганилиб, қоидабузарларга чора кўрилди

👉 Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузар автобус ҳайдовчисига баённома тузилди

🌐Ижтимоий тармоқда, 80756UAA давлат рақам белгили автобус ҳайдовчиси, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

📹 Видео юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, йўл ҳаракати қоидаларининг 31-банди талабини четлаб ўтган 80756UAA давлат рақам белгили автобус ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайдовчига тушунтириш ишлари олиб борилди.

‼️Йўловчи ташувчи ҳайдовчи — ўта эҳтиёткор ва масъулиятли бўлиши зарур. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

🌐 Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 60M007SA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган талабларни бузган ҳолда ҳаракатланиб юрганлиги акс этган видео тарқалди.

📱Видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 60M007SA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1992 йилда туғилган Ш.Х.га нисбатан баённома тузилиб, автомобиль жарима майдонига қўйилди ва тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида ўрганиб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Андижон тумани судига юбориш чоралари кўрилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

🛣
Йўл — ўйин майдони эмас!

🔹Наманган вилоятида ярим тунда йўл ўртасида тўхтаб, оқимга қарама-қарши ҳаракатланиб, қоидаларни менсимаган ва қўпол тарзда бузган ҳайдовчиларга тегишли 📄чора кўрилди.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган
видео ўрганилиб, қора рангли "Gentra"лар жарима майдонига қўйилди

❗️Наманган вилоятида рухсат этилмаган маёқчалар ўрнатилган, 50O007BA ва 01312XHA давлат рақам белгили, қора рангли "Gentra"ларнинг ҳайдовчиларига нисбатан 📄маъмурий баённома тузилиб, автомобиллар вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

🌐 Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 60А125АА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни бузган ҳолда транспорт воситасига рухсат этилмаган маёқча ва жиҳозлар ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

📱Видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 60А125АА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган Н.С.га нисбатан баённома тузилиб, автомобиль жарима майдонига қўйилди ва тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида ўрганиб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судига юбориш чоралари кўрилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok