Самарқанд вилояти судлари | Расмий канал
727 subscribers
5.46K photos
1.08K videos
138 files
3.22K links
Самарқанд вилоят судларининг расмий канали


Официальный канал Самаркандских областных судов
加入频道
Давра суҳбати

Куни кеча Самарқанд шаҳридаги 14-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби биносида Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлар ҳақида давра суҳбати бўлиб ўтди.

https://tashviqot.uz/index.php/2023/09/27/6379/
Forwarded from Бекзод Абдухакимович
⚡️Жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман суди томонидан Қўшработ туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган назорат остидаги шахслар ўртасида сайёр суд ўтказилиб 4 нафар назорат остидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб 1 нафар назоратдаги шахс жазодан бўйин товлаганлиги учун ўталмай қолган жазоси бошқа оғирроқ жазога алмаштирилди.

⭕️ @Qoshrabot (расмий янгиликлар) каналига уланиш👇
https://yangx.top/+56xOjt6ku_I1NjYy
https://yangx.top/+56xOjt6ku_I1NjYy
САМАРҚАНД ВИЛОЯТ СУДИДА “ЖАМИЯТДА АЁЛ ЮРИСТЛАРНИНГ РОЛИ ҲАҚИДА ВА СУД ТИЗИМИДА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ТЎҒРИСИДА АЁЛЛАРНИНГ ХАБАРДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА” АХБОРОТ КАМПАНИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Самарқанд вилоят судининг ташаббуси билан “Жамиятда аёл юристларнинг роли ҳақида ва суд тизимида ишга жойлаштириш имкониятлари тўғрисида аёлларнинг хабардорлигини ошириш бўйича” ахборот кампанияси ўтказилди.

Унда Самарқанд вилоят суди судьялари, Прокуратура, Адлия органлари, Таълимни давлат томонидан бошқариш органларининг ҳамда таълим муассасалари, Самарқанд давлат университети юридик факультети талабалари ҳамда Самарқанд юридик техникуми талабалари иштирок этди.

https://tashviqot.uz/index.php/2023/09/28/6394/
РАСМИЙ АХБОРОТ

Самарқанд вилоятида юз берган ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан

2023 йил 28 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судида Т. Н. (1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ишсиз, оилали, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси А. Абдураззаков раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Т. Н. Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.