Самарқанд вилояти судлари | Расмий канал
759 subscribers
5.82K photos
1.16K videos
142 files
3.44K links
Самарқанд вилоят судларининг расмий канали


Официальный канал Самаркандских областных судов
加入频道
#семинар                               Низоли оилалар билан ишлаш ва ажримларни олдини олишга бағишланган семинарда ИИБ, суд, адлия ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирок этмоқда. Семинар давомида уларнинг мавзу юзасидан маърузалари тингланмоқда.            Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from ABB
🔵 Ma'lumki, fuqarolar ko'pincha ishlarini mobil telefon orqali bajarishmoqda

Har kim mobil telefon orqali so`zlashuvlarni sir saqlash huquqiga ega. Yangilangan Konstitutsiyaning 31-moddasiga ko'ra: " Har kim yozishmalarni, telefon orqali so`zlashuvlarni, pochta, elektron va boshqa xabarlari sir saqlanishi huquqiga ega. Ushbu huquqning cheklanishiga faqat qonunga muvofiq va sudning qaroriga asosan yo'l qo'yiladi".

Joylarda o'tkazilayotgan sayyor sudlarda ishtirokchilarga shaxsning huquqlari haqida tushunchalar berilmoqda.

✍️ Jamshid FAYZULLAYEV,
Fuqarolik ishlari bo'yicha Pastdarg'om tuman sudining raisi.

Kanalni kuzating:
@bulungurhayoti
Биз демократик йўлдан бораяпмиз

Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир. Бу жиҳатлар Конституциямизда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, Бош Қомусимизнинг II боб 13 моддасида “ Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади...

https://tashviqot.uz/index.php/2023/09/27/6378/
Forwarded from GENERALISSIMUS
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳукм устидан апелляция шикоятини бериш муддати қисқартирилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–869, 27.09.2023 й.) билан Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Унга кўра, Кодекс қуйидаги боблар билан тўлдирилди:

🔹Ҳукмларнинг, ажримларнинг, қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг умумий шартлари (55-боб);

🔹Суднинг ҳукми, ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш (56-2-боб).

☑️ Шунга мувофиқ:

🔸Суд ҳукмлари, ажримлари, қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация ва тафтиш тартибида текширилиши мумкин.

🔸Жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда прокурор иштирок этади.

🔸Суд жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда шикоят ёки протест важлари билан чегараланмайди ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади.

🔸Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, жабрланувчи, унинг вакили биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ҳукмлари, ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир.

🔸Агар шикоятда ёки протестда оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги ҳақидаги, жазони кучайтириш тўғрисидаги ёки маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгаришлар ҳақидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёхуд ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга фақат у қонуний кучга кирганидан кейин 1 йил ичида йўл қўйилади.

🔸Ҳукм чиқарган суд жиноят иши тафтиш инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида тегишли шахсларни 3 сутка ичида хабардор қилади.

🗓 Қонун билан шунингдек, ҳукм устидан апелляция шикоятларини (протестларини) бериш муддатлари 20 суткадан 10 суткага қисқартирилди.

📝 Шунингдек, суд ҳукми, ажримини ва қарорини ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш тартиби белгиланди.

📌 Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

@generalissimus_uzb
МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР ГЎЗАЛЛИГИ
Атлас матоси гўзаллиги, қадимийлиги, бетакрорлиги, дунёнинг ҳеч қайси чеккасида учрамаслиги билан қадрлидир.
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббуси билан юртимизда “Хон атлас” миллий матолар фестивали ўтказилмоқда.
Мазкур фестивал доирасида юртимизнинг барча маҳалла ва ташкилотларида аёллар миллий либосимиз бўлган атлас ва адрасдан тикилган либосларни кийиш тавсия этилмоқда.
Ушбу маънавий-маърифий тадбирда суд тизими аёллари ҳам миллий атлас ва адрас элементлари бўлган либосларни кийиб, фаол иштирок этмоқдалар.
Самарқанд вилоят суди ҳамда Самарқанд вилоят Маъмурий суди тизимида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ хотин-қизлари ҳам миллий атлас ва адрас матоларидан тикилган гўзал либосларида шаҳримизнинг Регистон майдони, Боқий шаҳар мажмуаси, вилоят ахборот-кутубхонасида бўлдилар. Миллий либослар барчага ўзгача завқ бағишлади.
Давра суҳбати

Куни кеча Самарқанд шаҳридаги 14-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби биносида Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлар ҳақида давра суҳбати бўлиб ўтди.

https://tashviqot.uz/index.php/2023/09/27/6379/