МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР ГЎЗАЛЛИГИ
Атлас матоси гўзаллиги, қадимийлиги, бетакрорлиги, дунёнинг ҳеч қайси чеккасида учрамаслиги билан қадрлидир.
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббуси билан юртимизда “Хон атлас” миллий матолар фестивали ўтказилмоқда.
Мазкур фестивал доирасида юртимизнинг барча маҳалла ва ташкилотларида аёллар миллий либосимиз бўлган атлас ва адрасдан тикилган либосларни кийиш тавсия этилмоқда.
Ушбу маънавий-маърифий тадбирда суд тизими аёллари ҳам миллий атлас ва адрас элементлари бўлган либосларни кийиб, фаол иштирок этмоқдалар.
Самарқанд вилоят суди ҳамда Самарқанд вилоят Маъмурий суди тизимида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ хотин-қизлари ҳам миллий атлас ва адрас матоларидан тикилган гўзал либосларида шаҳримизнинг Регистон майдони, Боқий шаҳар мажмуаси, вилоят ахборот-кутубхонасида бўлдилар. Миллий либослар барчага ўзгача завқ бағишлади.

Forwarded from Tashviqot.uz | Rasmiy kanal
Давра суҳбати
Куни кеча Самарқанд шаҳридаги 14-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби биносида Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлар ҳақида давра суҳбати бўлиб ўтди.
https://tashviqot.uz/index.php/2023/09/27/6379/

Forwarded from SUDNEWS.UZ
Telegraph
ГИЁҲВАНДЛИК – АСР ВАБОСИ
Гиёҳвандликка қарши курашиш, уларнинг зарарли оқибатларидан кишиларни хабардор қилиш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш доимий ва муҳим фаолият турларидан биридир. Чунки аср вабоси – гиёвандликка чалинган кимсалар оиласининг тинчи бузилаётгани, фарзандларининг…
Forwarded from Бекзод Абдухакимович
⚡️Жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман суди томонидан Қўшработ туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган назорат остидаги шахслар ўртасида сайёр суд ўтказилиб 4 нафар назорат остидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб 1 нафар назоратдаги шахс жазодан бўйин товлаганлиги учун ўталмай қолган жазоси бошқа оғирроқ жазога алмаштирилди.
⭕️ @Qoshrabot (расмий янгиликлар) каналига уланиш👇
https://yangx.top/+56xOjt6ku_I1NjYy
https://yangx.top/+56xOjt6ku_I1NjYy
⭕️ @Qoshrabot (расмий янгиликлар) каналига уланиш👇
https://yangx.top/+56xOjt6ku_I1NjYy
https://yangx.top/+56xOjt6ku_I1NjYy
Forwarded from Tashviqot.uz | Rasmiy kanal
САМАРҚАНД ВИЛОЯТ СУДИДА “ЖАМИЯТДА АЁЛ ЮРИСТЛАРНИНГ РОЛИ ҲАҚИДА ВА СУД ТИЗИМИДА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ТЎҒРИСИДА АЁЛЛАРНИНГ ХАБАРДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА” АХБОРОТ КАМПАНИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ
Самарқанд вилоят судининг ташаббуси билан “Жамиятда аёл юристларнинг роли ҳақида ва суд тизимида ишга жойлаштириш имкониятлари тўғрисида аёлларнинг хабардорлигини ошириш бўйича” ахборот кампанияси ўтказилди.
Унда Самарқанд вилоят суди судьялари, Прокуратура, Адлия органлари, Таълимни давлат томонидан бошқариш органларининг ҳамда таълим муассасалари, Самарқанд давлат университети юридик факультети талабалари ҳамда Самарқанд юридик техникуми талабалари иштирок этди.
https://tashviqot.uz/index.php/2023/09/28/6394/