Raqobat qo‘mitasi
18K subscribers
6.71K photos
995 videos
10 files
4.37K links
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

📍 Лабзак, 3 Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 [email protected]
x.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
facebook.com/RaqobatGovUz
加入频道
#НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
#Амалий кўмак

✍️Монополияга қарши курашиш қўмитаси Раиси ўринбосари Б.Умматов томонидан Наманган вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда. Тўрақўрғон тумани "Хўжанд" маҳалласида Вахобова Ойдинойга имтиёзли кредит асосида тикув машинаси олиб берилган эди. Бугунги кунда ушбу фуқаро томонидан уста-шогирд анъанаси давом эттирилган ҳолда 3 нафар фуқаро иш билан таъминланди.

👉Шунингдек, ўрганишлар давомида тумандаги катта инвестиция лойиҳаларидан ҳисобланган "Golden Fresh Fruits" логистика маркази билан танишилди мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича масуълларга тегишли топшириқлар берилди. Масъуллар томонидан ўрганишлар давом этмоқда.

Kanalga ulanish 👉 https://yangx.top/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | twitter | instagram | одноклассники
#Очиқ мулоқот

❇️Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан юридик ва жисмоний шахслар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

🖇Унда тадбиркорлар, истеъмолчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирок этдилар. Очиқ мулоқотда иштирок этганлар ўз мурожаатларини билдириб, тегишли кўрсатма ва тавсиялар олдилар.

Kanalga ulanish 👉 https://yangx.top/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | twitter | instagram | одноклассники
#Сирдарё вилояти
#Яшил макон

✍️Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳам Яшил макон умумиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда. Бошқарма томонидан Гулистон шаҳрида жойлашган 4-умумтаълим мактаб ҳудудига мевали кўчатлар ва манзарали гуллар экилди.

Kanalga ulanish 👉 https://yangx.top/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | twitter | instagram | одноклассники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БУХОРО ВИЛОЯТИ
#МАТБУОТ АНЖУМАНИ

БУХОРО ВИЛОЯТИДА МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИДА.

Kanalga ulanish 👉 https://yangx.top/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | twitter | instagram | одноклассники
Bugun.uz телеграм канали орқали "Самарқандда 460 млн сўмлик тендерда қариндошларга тегишли корхоналар иштирок этди" сарлавҳали мақоласи юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Якуний хулоса юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Kanalga ulanish 👉 https://yangx.top/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | twitter | instagram | одноклассники
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ОРГАН ТАЛАБИГА КЎРА зарур ҳужжат ва ахборотларни тақдим этмаганлик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади

Batafsil

Kanalga ulanish 👉 https://yangx.top/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | twitter | instagram | одноклассники
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Хабарларингиз бор, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтиришни белгилаб олган эдик.

Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чораларни ҳам белгилаб олдик.

Бугун эса Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:

- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;

- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратгани таъкидланди. Булар:

- 11 фоизи – кам даромадли;

- 47 фоизи – доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;

- 6 фоизи – ижтимоий ҳимояга муҳтож;

- 36 фоизи – иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.

Яъни, янги тизим орқали ҳар бир ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолининг 64 фоизи билан манзилли ишлаш кераклигини билиб олдилар.

Бу борада, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлаб, 3 ойда 736 минг нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади ҳамда 54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитди.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан 50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 триллион 300 миллиард сўм кредит ва 20 миллиард сўм субсидия ажратилди.

Натижада ҳудудларда 47 мингта янги тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилди, 8 мингта кичик саноат ва сервис лойиҳалари ишга туширилди, 2,5 мингта корхона қувватлари тикланди ва оширилди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта бундай катта рақамлар амалда бўлганини гапиряпмиз.

Маҳаллада тизим ва шароит яратганимиз
, албатта, қайси туман ва шаҳар раҳбарлари фидойи бўлиб ишлаган бўлса, натижа беряпти”, деди Президент.

Энг яхши натижа кўрсатган 14 нафар ҳоким ёрдамчиларини мукофотлаш, ижобий натижага эришган 2 минг 943 нафар ҳоким ёрдамчиларига ташаккурнома юбориш топширилди. Ижобий натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига муносиб номзодлар захираси экани кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинди.

“Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ.

Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.

Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп”, деди Президент.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Шунингдек:

- Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;

- Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;

- Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;

- Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;

- Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;

- республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.
“Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир”, деди Президент.

Мисол учун, Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, “пора” олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.

“Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди”, деди давлат раҳбари.