Raqobat qo‘mitasi
18.1K subscribers
6.72K photos
995 videos
10 files
4.38K links
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

📍 Лабзак, 3 Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 [email protected]
x.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
facebook.com/RaqobatGovUz
加入频道
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига “қониқарсиз” деб баҳоланган 3 минг 636 нафар маҳаллага шахсан бориш ва муаммоларни ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Иқтисодий тараққиёт вазирлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда ушбу маҳаллалар кесимида муаммоларни ҳал қилиш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш топширилди. Бунда, йил якунига қадар:

- 434 та маҳаллада суғориш тизими ва сув таъминотини яхшилаш;

- 715 та маҳаллада сув, йўл, электр, табиий газдан муаммосини ҳал қилиш;

- иқтисодий аҳволи оғир 545 та маҳалладан ҳар 5 тасига банк вакилини бириктириб, “лидер” тадбиркорларни топиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Молия вазирлиги ушбу маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорлик кредитлари учун 800 миллиард сўм ажратади.

Қанчалик қийин бўлмасин, ушбу маҳаллаларда ишларнинг юриши учун шунча қўшимча маблағларни ажратаяпмиз.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, бириктирилган вакиллар ва ҳоким ёрдамчилари ушбу маблағларнинг ҳар бир сўмидан самарали фойдаланиб, аниқ натижа кўрсатиши керак”, деди Президент.
Барча инфратузилмаси ва молиявий имкониятлари мавжуд бўла туриб, республика бўйича 12 та шаҳар ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Самарқанднинг 2 тадан туманидаги аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарсиз” деб топилгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан:

- Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Фарғона, Марғилон, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод шаҳарлари;
- Учтепа, Мирзо Улуғбек, Тошкент, Қибрай, Бўстонлиқ ва Ургут туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ҳам ишдан олишга кўрсатма берилди.

Тажрибали мутахассисларни жалб қилиб, ушбу шаҳар ва туманлар ҳоким ёрдамчиларини тўхтовсиз ўқитиш, йўналишлар бериб бориш, яхши-яхши тажрибаларни ўргатиб бориш кераклиги таъкидланди.

Ўтган 3 ой ичида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви аниқлаб олингани, энди ушбу маҳаллаларни ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилиши қайд этилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Монополияга қарши курашиш борасидаги ишлар таҳлили
#19apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Деҳқончилик ва боғдорчиликка ихтисослашган 2,5 мингта маҳалла “лидер” тадбиркорлар орқали ривожлантирилади.

Деҳқонларимиз мавсумга ўз вақтида тайёргарлик кўриши учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасига ажратилган 2 триллион сўм ресурс ҳисобидан иккинчи чоракда қўшимча 350 миллиард сўм йўналтирилади.

Ушбу маблағлар “лидер” тадбиркорлар орқали уруғ, кўчат, ўғит сотиб олиш ва бошқа харажатлар учун берилади.

Ушбу маблағлар ҳисобига 250 та оғир маҳалладаги 165 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Яна 2,5 мингта маҳалла чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликка ихтисослашган. Уларни ривожлантириш учун:

- камида 1,5 мингта маҳаллага инкубатор;

- ҳар бир вилоятда камида 20 мингта хонадонга 20-100 тадан хонаки товуқ;

- 1000 тагача маҳаллада 5-10 та хонадонга асалари уялари тарқатилади.

Бу чора-тадбирлар орқали биринчи ярим йилликда аҳоли хонадонларида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларда камида 140 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Ҳунармандчилик, тикувчилик, косибчилик, қандолатчилик каби уй шароитидаги кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини маҳалланинг ўзида кенгайтириш кераклиги таъкидланди.

Шу муносабат билан бир ой муддатда саноат, ҳунармандчилик ва касаначилик микро марказларини 700 та ихтисослашган маҳаллада ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

Бу марказларнинг 70 таси ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда очилиши зарур. Ушбу марказлардан 5 йил муддатда ер ва мол-мулк солиғи ундирилмайди.

Жорий йилда бу мақсадларга 500 миллиард сўм йўналтирилади, ушбу саноат марказлари орқали 50 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Яна бир масала – йил бошидан буён ҳоким ёрдамчилари томонидан 5 мингга яқин бўш бинолар аниқланди. Ҳоким ёрдамчилари аниқлаган бўш бино-иншоотларни сотиш, ижарага беришдан тушган маблағлар ушбу маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланиши белгиланди.

Умуман, йил якунига қадар бўш бино қолиши керак эмас”, деди Президент.
Йиғилишда касаначиликни ривожлантириш хотин-қизлар, ногиронлиги бор аҳолини иш билан таъминлаш учун яхши имконият эканлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан, касаначилар билан ишлайдиган тадбиркорларга:

- оилавий тадбиркорлик дастуридан 500 миллиард сўм йўналтирилади;

- оладиган кредитлари бўйича Тадбиркорлик жамғармасидан 75 фоизлик кафиллик берилади ҳамда фоиз харажатларининг 10 фоиздан юқори қисми қоплаб берилади.

Касаначиларга эса:

- ўзини ўзи банд қилган фуқаролар каби фақат ижтимоий солиқ тўлаш имконияти берилади;

олис ҳудудда ишлаётган касаначиларнинг дастлабки 1 ойлик иш ҳақи давлат томонидан қоплаб берилади.

Вилоят ҳокимларига ушбу имкониятлардан фойдаланиб йил якунига қадар 100 минг нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш топширилди.
Республика бўйича 2 мингдан зиёд маҳалла хизматлар соҳасига ихтисослашган.

Президент аҳолиси кўп қишлоқларда шаҳарлардаги мавжуд хизматларни имкон қадар йўлга қўйиш лозимлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга аҳолиси 20 мингдан ошадиган 3-4 та маҳалла учун камида 1 тадан маҳаллалараро чакана савдо ва хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш топширилди.

Ушбу марказлар ҳам, микро саноат марказлари каби, 5 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиши белгиланди.

Бу орқали вилоят ҳокимлари маҳаллаларда иккинчи чоракда хизматлар соҳасида 140 мингта иш ўрни яратиши зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари ҳисобот берди, ҳоким ёрдамчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёликлар вилоятда рўй бераётган янгиланишлар ҳақида

Кашкадарьинцы - о происходящих в области преобразованиях

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Семинар-тренинг

👉Айни дамда Коррупцияга қарши комплаенс мавзусида зум платформаси орқали семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

📌Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги(USAID)нинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури (LRP) доирасида халқаро эксперт Мартин Кройтнер томонидан Қўмита тизими ходимларининг коррупцияга қарши комплаенс фаолияти самародорлигини оширишга қаратилган тренинг уч кун давом этади.

🖇Ўз навбатида, Мартин Кройтнер ушбу соҳада узоқ йиллар фаолият юритган ҳамда ўз Ватани Австрияда Коррупцияга қарши курашувчи органга 10 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган халқаро миқёсдаги эксперт ҳисобланади.

Каналга уланиш 👉 https://yangx.top/AntimonUz
#Семинар-тренинг

👉Айни дамда Коррупцияга қарши комплаенс мавзусида зум платформаси орқали семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

✍️Мазкур семинар тренинг Коррупцияни келиб чиқишининг асосий сабаблари, механизмлари ва ҳодисалари, Халқаро асослар, воситалар ва механизмлар, ўзаро боғлиқ мавзулар, манфаатлар тўқнашуви: таърифлар, мисоллар, амалий тадқиқотлар, Инсон ресурслари ва рискларни бошқариш, энг яхши халқаро тажрибалар каби асосий йўналишлар қамраб олинган. Семинарда Қўмитанинг барча бошқарма бошлиқлари ва ходимлари иштирок этишмоқда.

📌Ушбу семинар-тренинглар коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган.

Каналга уланиш 👉 https://yangx.top/AntimonUz
Товар-хом ашё биржаларини лицензиялаш ва харид тизимларини назорат қилиш бошқармаси томонидан жорий йил I-чоракда
амалга оширилган ишлар тўғрисида
- Бошқарма бошлиғи Н.Артиков

👉Lotin alifbosida o’qish

👉Kirill alifbosida o’qish

Kanalga ulanish 👉 https://yangx.top/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | twitter | instagram | одноклассники