Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.2K photos
2.17K videos
13 files
6.55K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
#Тошкент_вилояти

Қибрай тумани аҳолиси учун яна бир қулайлик

🚌 "Қибрай – Қўйлиқ – вилоят марказий шифохонаси” йўналишида янги автобус қатнови йўлга қўйилди.

Туман аҳолисидан келиб тушган мурожаатлар, Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгаши депутатлари, МФЙ раисларининг таклифлари ўрганиб чиқилиб ушбу йўналишда автобус қатновлари ташкил этилди.

🚏 Янги йўналишда автобус қатновининг йўлга қўйилиши билан туманнинг "Миришкор", "Арғин", "Баҳор", "Товкаттепа", "Ибрат", "Янгиобод", "Дўрмон", "Алишеробод" каби қатор МФЙ аҳолиси учун қулай шароитда манзилига бориб келиш имконияти яратилди.

Ушбу йўналишда автобуслар ҳар куни соат 5:30 дан кеч соат 21:00 га қадар йўловчиларга хизмат қилади.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда ЙТҲ олдини олиш йўловчиларни ўз манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни таъминлашга қаратилган профилактик тадбирларни олиб боришмоқда.

Тадбирлар давомида ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига, санитария талабларига, меҳнат ва дам олиш тартибига, автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш қоидаларига риоя этилиши назорат қилинмоқда.

Ҳамда ташувларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлари асосида амалга оширилиши юзасидан ҳуқуқий тушунча берилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Тошкент_вилояти

🚍 Нурафшон шаҳари маркази бўйлаб ҳаракатланувчи автобус қатнови йўлга қўйилди

🚌 Тошкент вилоятининг маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳри аҳолисига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, кундалик юмушлар билан айнан шаҳар марказига ташриф буюрувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 15 февралдан бошлаб, ШИ-2 “Нурафшон АШБ – Қобил текстил” шаҳар ички йўналишида янги автобус қатнови йўлга қўйилди.

🚏 Мазкур йўналишда қатнов Нурафшон автошоҳбекатидан бошланиб, Қишлоқ қурилиш банки, Стоматология клиникаси, Вилоят ҳокимлиги, Давлат хизматлари маркази, Ипотека ва Миллий банк бекатлари орқали “Қобил Текстил” корхонасигача амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

Вилоят транспорт бошқармаси томонидан аҳолига қулай ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, нафақат шаҳар ҳудудидаги йўналишларда балки олис қишлоқ ҳудудларини туман марказлари билан боғлаш, туман марказларини эса вилоят маркази билан боғловчи йўналишларда ҳам жамоат транспорти қатновини ташкил этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ангрен шаҳри марказидан деярли 30 км олисда жойлашган “Лашкерак” МФЙ ҳудудига қатновчи 310 - сонли “Ангрен – Нишбош – Лашкерак” йўналишида йўлга қўйилган автобус қатновидан маҳалла аҳолиси мамнун.

Шунингдек, Ангрен шаҳрининг чекка ҳудудларида жойлашган “Кучбулоқ”, “Жигаристон”, “Новгарза”маҳаллаларида ҳам автобус қатновлари ташкил этилган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

Йўловчиларга хавфсиз ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, йўловчи ташувларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |