Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.3K photos
2.18K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
Forwarded from Times.uz
АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❗️Аҳоли томонидан иммунитети нисбатан паст бўлган аҳоли тоифалари — кексалар ва нуронийлар, ногиронлар, якка ёлғиз яшовчи фуқароларнинг хонадонларига турли ҳомийлар, волонтерлар томонидан хайрия маҳсулотлари киритиб берилаётгани карантин талабларига хилоф эмасми?

«Уларни ўзимиз зарарлаб қўйиш эҳтимолимиз кафолатланганми? Қош қўяман деб кўз чиқариб қўймаймизми? Олиб борилаётган маҳсулотлар карантин талаблари даражасида етказилаяптими?» деган мазмунда ташвишли мурожаатлар жуда кўп бўлмоқда.

Кейинги 5 кунда Вазирликка келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиб кўрдик — 494 та шу мазмунда мурожаат бўлган.

Ҳақиқатда, оилаларни, одамларни, айниқса, хонадонимиз фаришталари — догўйларимизни асрашимиз керак.

✔️ Бундан ташқари, айрим хонадонларга устма-уст ёрдам берилгани ҳолда, айрим хонадонлар эътибордан четда қолаётгани ҳақида ҳам 200 га яқин норозилик мурожаатлари бўлди.

🔰 Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда, энг муҳими — коронавирус хавфидан аҳолини максимал даражада ҳимоялаш учун карантин талабларини кучайтириш — энг тўғри йўл ҳисобланди.

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида “ўзини яккалаш” (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилди. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилди.

Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❗️Тошкент шаҳрида «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган марказ ўз фаолиятини бошлади.

✔️ Кеча марказга ҳомийлар томонидан 5 тонна ёғ, 10 тонна пиёз, 5 тонна гуруч, 20 тонна 2 турда макарон, 10 тонна 250 кг картошка, 5 тонна шакар, 10 минг дона маска, 20 минг дона қўлқоп, 5 минг дона бир марталик комбинезон тўпланди.

Бугун Тошкент шаҳрининг 350 та хонадонга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади.

Бунинг учун ҳар бир туманга 2 тадан — жами 22 та «Дамас» автомашинаси ажратилди. Маҳалла раиси ҳамроҳлигида ушбу ёрдамлар оилаларга киритиб берилади. Маҳсулотлар ва хонадонга ташриф буюрувчилар карантин талабларига тўла мувофиқ кийинган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Карантин даврида ниқоб тақмаган фуқароларга қандай жазо чоралари қўлланилади?

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 моддасига асосан «Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Карантин даврида ниқоб тақмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси давлат санитария назорати Ички ишлар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан баённомалар расмийлаштирилади. Санитария-эпидемиология назорат давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жарималар белгиланади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Айтингчи, дока ниқоб қандай материалдан, неччи қават қилиб тикилган ёки ясалган бўлиши керак?

❗️Тиббий ниқобларни ишлаб чиқаришда белгиланган Давлат стандарти амал қилинади.
Маскалар ҳимоя даражасига қараб, 2 турга бўлинади: эпидемиялар ва пандемияларда инфекцияни тарқалишини камайтириш учун ишлатиладиган дока ниқоблар.

Ушбу ниқоблар ўзига нам тортмайдиган материаллардан тайёрланиши ва 2 соатдан ортиқ ҳамда кўп маротаба ишлатилиши мумкин эмас, чунки ундан ортиқ ишлатилса маскалар орқали касалликни юқтириб олиш мумкин.

2-турдаги маскалар – булар респираторлардир.
Респираторлар кўп маротаба ишлатилиши мумкин ва бунда ишлаб чиқарувчи томонидан қўйилган ишлатиш муддатига риоя қилиш мақсадга мувофиқдир.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Ижтимоий дорихоналарда дори нархини давлат белгилаб берадими? Ким назорат қилади нархларни?

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Вирус юқишининг енгил, ўртача, оғир ёки шунга ўхшаш даражаси бўладими, шу ҳақида маълумот берсангиз?

❗️Вирус юқиши бўйича бу каби даражаларга бўлинмайди. Фақат одамларда касаллик енгил, ўрта оғирликда, оғир ҳолатда кечиши мумкин. Касалликнинг бу каби кечиши организмга тушган вируснинг миқдорига, унинг вирулентлиги, патогенлиги ва касалликни юқтириб олган шахснинг иммун тизимига боғлиқ.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Нега шунча чекловларга қарамай кундан-кунга коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бормоқда?

❗️Хабарингиз бор, коронавирус касаллигига чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар, коронавирус касаллиги бўйича нохуш ҳудуддан олиб келинган республикамиз фуқаролари, уларга тиббий хизмат кўрсатиш билан машғул бўлган тиббиёт ходимлари, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ҳам карантинда бўлиб туришибди.

Ҳозирги кунда 100 мингдан кўпроқ фуқароларимиз карантинда (стационар ва уй шароитида) турганлигини эътиборга олсак ва касалликнинг инкубацион даври 14 кун эканлигини эътиборга олсак, улар орасидан касаллик чиқишига ҳам тайёр бўлишимиз керак. Профилактик тиббиётнинг асосий вазифаси, у ҳам бўлса касаллик ўчоғини жиловлаш ва бартараф қилиш ҳисобланади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Мен уй карантинидаман. Карантиндан кейин қандай чоралар кўзда тутилган? Карантин даври тугаганидан
сўнг рухсат бериш жараёни тартиби ҳақида маълумот берсангиз?

❗️«Ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи 14 кун давом этадиган изоляция ҳолатидан кейин, касаллик аломатлари йўқлиги тасдиқлангач, яъни изоляциянинг 10-кунида олинган лаборатория таҳлилларининг манфий натижаларига асосан, якунига етади.
________________

Я нахожусь на домашнем карантине, подскажите какие меры предусмотрены после карантина? Сообщите о порядке предписания завершения карантина.

❗️Самоизоляция завершается после 14-го дневного срока изоляции, в случае отсутствия признаков заболевания, на основании отрицательного результата лабораторных исследований, взятого на 10-й день изоляции.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш ТЎХТАТИЛДИ.

Асос — Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарори.

✔️ Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.

❗️Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Инфографика: Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти?

Батафсил: https://review.uz/oz/g0l

_____________

RU: Инфографика: Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане?

Подробнее: https://review.uz/ru/wqm

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники