Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.2K photos
2.18K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
#Қашқадарё_вилояти

Йўловчи ташиш соҳасида қонунийликни таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ва ИИБ ЙҲХБ ҳамкорлигида жойларда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давомида вилоят транспорт бошқармаси мутахассислари томонидан ҳайдовчиларга йўловчи ташиш фаолиятини қонунийлаштириш ва лицензия олиш ҳамда вақтинча жарима майдонига жойлаштирилган автотранспорт воситаларини олиб чиқиш тартиби юзасидан тўлиқ ҳуқуқий тушунча берилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Қашқадарё_вилояти

Техникаларнинг ғалла мавсумига шайлиги кўрикдан ўтказилмоқда

Қашқадарё вилоятида ғалла ўрим-йиғими бошланиш арафасида. Миришкорлар машаққатли меҳнати эвазига мўл ҳосил олишни мақсад қилган. Ўрим-йиғим жараёни сифатли амалга оширилиши бу ишга жалб қилинадиган техникаларнинг қай даражада шай эканига боғлиқ.

Тайёргарликни пухта ташкил этиш мақсадида жойларда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида кўриклар ўтказилмоқда. Комбайнлар ҳамда юк ташувчи машиналарнинг техник ҳолати кўздан кечирилмоқда.

Ана шундай тадбир Нишон туманида ҳам бўлиб ўтди. Махсус отрядлар ташкил қилиниб, уларга механизаторлар, ҳайдовчилар ва бошқа масъуллар бириктирилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Қашқадарё_вилояти

Карантин қоидаларини бузганларга чора кўрилмоқда

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари томонидан Қарши шаҳрида назорат тадбирлари ўтказилди.

Назорат тадбирлари давомида йўналишсиз такси ҳайдовчилари ҳамда жамоат транспортлари ҳайдовчилари, қолаверса, йўловчиларнинг карантин талаблари бўйича белгиланган меъёрларга қай даражада амал қилаётганига эътибор қаратилди.

Маълумки, мавжуд тартибга кўра ниқобсиз йўловчиларни такси ва автобусларга чиқаришга рухсат этилмайди. Аммо бунга беэътибор қараб, ўзи ва йўловчилар саломатлигини хавфга қўйиб, қоидага зид иш қилаётган ҳайдовчилар ҳамон учраб турибди.

Ниқобсиз йўловчини олиб юрган, боз устига ўзи ҳам ниқоб тақмаган ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан баённомалар расмийлаштирилди.

Бу каби назорат тадбирлари барча ҳудудларда давом этмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram|Facebook| Instagram|
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарёда йўлсозлик борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ│Қарши шаҳрида йўл инфратузилмаси янгиланмоқда


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Қарши халқаро аэропортида махсус-тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди

Махсус-тактик ўқув машқлари мобайнида масъул хизматлар тузилмалари шахсий таркибининг ҳаракатлари, бириктирилган махсус асбоб-анжом ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш кўникмалари ҳамда тузилмаларни фавқулодда вазиятларда ҳамкорликда ҳаракати баҳоланди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Қашқадарё_вилояти

Хабарингиз бор, 7 февралдан бошлаб 24 февралга қадар мамлакатимиз олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари ишлаб чиқилган режа-график асосида ҳам анъанавий, ҳам масофавий шаклда олиб борилиши маълум қилинган эди.

Шу муносабат билан талабаларнинг ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтиш жараёни бошланди. Айни дамда йўловчилар оқимининг ортиши натижасида ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаққининг асоссиз равишда ошириб юборилишининг олдини олиш мақсадида ҳудудларда профилактик табирлар ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси инспекторлари томонидан Қарши шаҳри "Фарҳод" бозори олдидаги тураргоҳда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Тадбирлар давомида ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этишлари, транспорт хизматидан фойдаланиш давомида йўловчиларнинг карантин талаблари бўйича белгиланган барча меъёрларга амал қилишини таъминлаш юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Жамоат транспортида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Қарши – Китоб йўналишида замоанавий микроавтобуслар қайтнови йўлга қўйилди.

Қашқадарё вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу йўналишда микроавтобуслар қатновининг йўлга қўйилиши Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Қамаши туманлари аҳолиси ҳам катта қулайлик яратди.

Мазкур йўналишда 15 та микроавтобуслар йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Қатнов жадвал асосида ташкил этилган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Қашқадарё_вилояти

Қарши халқаро аэропортида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Айни дамда Қарши аэропортининг аэровокзал комплексида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки босқичда ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган зал кенгайтирилиб, аэровокзалнинг йўловчилар ўтказувчанлик қобилиятини соатига 200 йўловчидан 400 нафар йўловчига ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, аэровокзалнинг иккинчи қавати жўнаб кетувчи йўловчилар учун мўлжаллаб қайта реконструкция қилинади.

Бунинг натижасида комплексдаги йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш устунлари сони ҳозирги 3 дан 10 тага оширилади.

Шу билан бирга замонавий багаж тақсимловчи ленталар, электрон тарозилар ва йўловчилар учун қулайликлар яратишга мўлжалланган бошқа мосламалар ўрнатилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |