Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.3K photos
2.18K videos
13 files
6.57K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
#Қарор_лойиҳаси

📄 Пойтахтда синов тариқасида пулли автомобиль тўхташ жойлари (паркоматлар) ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинди

❗️Лойиҳада:

💳 Тўлов тизими;

🅿️ Паркоматлардан фойдаланиш тартиби;

🛂 Назоратчи ва фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

📑 Паркоматлар талонининг намунаси ва бошқа маълумотлар келтириб ўтилган.

👉 Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
#Қарор_лойиҳаси

Автомобиль йўллари соҳасида молиявий очиқлик ва жамоатчилик олдида ҳисобдорликни таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

Қарор билан ҳамма учун очиқ бўлган “SHAFFOF YO’L” онлайн ахборот платформаси ва унинг мобиль иловаси ишга туширилади.

Платформада автомобиль йўллари қурилиши бўйича барча давлат дастурлари ва маҳаллий дастурлар бир жойда жамланади.

Мазкур қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/48632

Муҳокама 26 августга қадар давом этади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Қарор_лойиҳаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ Тошкент шаҳри ерусти йўловчилар транспортининг янги йўналиш тармоғи 2022-2025 йилларда жорий этилади.


https://regulation.gov.uz/uz/d/54672


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​#Қарор_лойиҳаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Транспорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда илмий ва инновацион фаолият тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти, Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази, Тошкент давлат Транспорт университети ҳузуридаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази, Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги Бухоро йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш илмий тадқиқот ишлаб чиқариш маркази ва Наманган йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш ўқув маркази негизида Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтини (кейинги ўринларда – Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Институт:

• автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё ва электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таянч таълим муассасаси;

• Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази, Тошкент давлат Транспорт университети ҳузуридаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази, Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги Бухоро йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш илмий тадқиқот ишлаб чиқариш маркази ва Наманган йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш ўқув маркази, ҳамда Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтига оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

Транспорт вазирлиги институтнинг муассиси ҳисобланади. Институт Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 31 мавзе, Диёробод маҳалласи манзили бўйича беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.


Батафсил: https://regulation.gov.uz/uz/d/55101

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Қарор_лойиҳаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Транспорт-логистика марказлари фаолиятини ва транзит транспорт йўлакларини ривожлантириш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан Транспорт-логистика марказларини жиҳозлаш ва техник жиҳатдан таъминлашга қўйиладиган намунавий талаблар белгиланиб, темир йўл транспорти транзит йўлакларининг ҳамда хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхати тасдиқланади.

Мазкур қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/56938


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Қарор_лойиҳаси

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида намунавий дизайн асосида автобус оралиқ бекатларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, шаҳар аҳолиси ва унга ташриф буюрувчи меҳмонларга қулайликлар яратиш мақсадида бекатларни намунавий лойиҳа асосида ташкил этиш таклиф этилмоқда.

Қарор билан "Автобус бекатлари жойлаштириладиган ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик фойдаланишга бериш тўғрисида"ги низом ҳам тасдиқланади.

Ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида Тошкент шаҳридаги 280 та автобус бекатлари 2022 йил якунига қадар электрон онлайн аукцион савдоларига жойлаштирилиши режалаштирилмоқда.


👉https://regulation.gov.uz/ru/d/57552


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Қарор_лойиҳаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда йўловчи ташиш тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан республикада жамоат транспортида йўловчи ташиш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилмоқда.

🔹 Қарорга мувофиқ 2022-2026 йилларда 5 000 та автобус ва микроавтобус харид қилиш дастури;

🔹 2022-2026 йилларда 278 та янги автобус йўналишларини ташкил этиш дастури;

🔹 2022-2026 йилларда 81 та автовокзал ва автостанцияларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури тасдиқланмоқда.

Мазкур қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/65592

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |