Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.3K photos
2.18K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
#диққат_эълон

⚡️⚡️ЙЎЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА !⚡️⚡️

Йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 2021 йил 10 декаябрдан бошлаб:

🔹 "2-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 96-сонли "Юнусобод мавзеси 9-даҳа АШБ - Машинасозлар меторси АШБ" автобус йўналишининг иш тартиби соат 5:30 дан 22:00 гача, қатновлар сони:
🔸 Иш куни 136(-8) та, шанба куни 107(-1) та, якшанба куни 96(0) та этиб белгиланганлигини;

🔹"4-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 38-сонли "Сергели 7-мавзеси АШБ - Ўзбекистон заводи" автобус йўналишининг қайтиши йўналишидаги ҳаракати Меҳригиё (Сергели 7-мавзеси АШБга кирмаган ҳолда) Қўрғонтепа, Шокирариқ, Орият кўчалари орқали "Олчазор маҳалласи"гача, тўғрийўналишдаги ҳаракати "Олчазор маҳалласи" сўнгги бекатидан Орият, Қўрғонтепа 1-тор, Қўрғонтепа, Меҳригиё кўчалари орқали (Сергели 7-мавзеси АШБга кирмаган ҳолда) кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ташкил этилиб, йўналиш номи 38-сонли "Олчазор маҳалласи - Ўзбекқишлоқмаш заводи" автобус йўналиши деб номланганлигини;

🔹"5-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 148-сонли "Баҳор МФЙ - Тошкент вокзали АШБ" автобус йўналишининг ҳаракати "Баҳор МФЙ" бекатидан Илғор кўчаси орқали "Миришкор маҳалласи"гача узайтирилиб, йўналиш номи148-сонли "Миришкор маҳалласи - Тошкент вокзали АШБ" автобус йўналиши деб номланганлигини ва иш тартиби ва жадваллар сони ўзгаришсиз қолдирилаётганлигини;

🔹"5-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 190-сонли "Машинасозлар меторси АШБ - Янгибозор АШБ" автобус йўналишининг иш тартиби соат 5:45 дан 22:00 гача, йўналишда жадваллар сони:
🔸 Иш куни 10(0) та, шанба куни 9(-1) та, якшанба куни 8(-2) та этиб белгиланганлигини;

🔹"7-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 13-сонли "Изза мавзеси - Тошкент МУМ" автобус йўналишининг ҳаракати "Тошкент МУМ" автошоҳбекатидан Ислом Каримов, Шароф Рашидов, Афросиёб, Бешёғоч кўчалари орқали ва кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир томонлама ташкил этилганлигини;

🔹"8-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 5-сонли "Феруза мавзеси - Гулобод кўчаси" автобус йўналишининг ҳаракати Нурафшон, кўчасидан (Себзор ва Ахмад Дониш кўчаларининг Нурафшон кўчаси билан кесишмасидаги йўл қатнов қисмида жорий этилган янги тизим бўйлаб) Ахмал Дониш кўчаси орқали ва кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ташкил этилганлигини;

🔹"8-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 100-сонли "Қорақамиш 2/4-мавзеси АШБ - Бешёғоч майдони" автобус йўналишининг ҳаракати Кичик ҳалқа автомобил йўлидан Лабзак, Нурафшон, (Себзор ва Ахмад Дониш кўчаларининг Нурафшон кўчаси билан кесишмасидаги йўл қатнов қисмида жорий этилган янги тизим бўйлаб) Себзор кўчалари орқали ва кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ташкил этилиб, йўналишда жадваллар сони:
🔸 Иш куни 8(0) та, шанба куни 7(-1) та, якшанба куни 6(-2) та этиб белгиланганлигини;

🔹"12-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 48-сонли "Новатор ИЧБ - Ал Хоразмий мавзеси" автобус йўналишининг иш бошлаш вақти иш кунлари 5:05 этиб белгиланганлигини;

🔹"12-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 86-сонли "Сергели 12-мавзеси - Чилонзор буюм бозори" автобус йўналишининг ҳаракати Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Гавҳар кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгич орқали қайрилиб, Бунёдкор шоҳ кўчаси орқали "Чилонзор буюм бозори"гача бир томонлама ташкил этилганлигини;

🔹"12-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 184-сонли "Бинокор қўрғони - Қўйлиқ деҳқон бозори" автобус йўналишининг ҳаракати вақтинчалик (Қипчоқ, Якубов кўчаларида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари якунлангунига қадар) Қипчоқ, Янги Сергели, кўчалари орқали "Ярмарка" бекатига қисқартирилганлигини ҳамда йўналиш номи вақтинчалик 184-сонли "Бинокор қўрғони - Ярмарка бекати" автобус йўналиши деб номланганлигини маълум қиламиз.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Web site