Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.2K photos
2.18K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Ҳукумат фармойиши (1058-Ф, 18.12.2019 й.) билан Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва уни зудлик билан бартараф қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссияга содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор вазифалар юкланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ Иқтисодиётни, тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш буйича Президент Фармони имзоланди.

Ушбу Фармонга кўра:

биринчидан, туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилади. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга туширилади. Ушбу имтиёздан соҳада хизмат кўрсатаётган мингдан ортиқ субъектлар фойдаланиш имкониятига эга бўлади;

иккинчидан, карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади. Ушбу имтиёз қарийб 150 минг якка тартибдаги тадбиркорга катта кўмак бўлади;

учинчидан, тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50 фоизга камайган кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув солиғини тўлаш муддати шу йил 1 октябрга қадар кечиктирилади. Тадбиркорлар бу имтиёзлардан солиқ идорасини уйдан туриб хабардор қилиши мумкин;

тўртинчидан, жорий йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахсларнинг табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100 фоиздан 30 фоизга туширилади;

бешинчидан, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ёрдам бериш кўлами янада кенгайтирилади.

Ҳозирги кунда тадбиркор олган кредит ставкаси 24 фоизгача бўлганда унинг 8 фоизини жамғарма қоплаб берар эди. Энди кредит ставкаси 28 фоизгача бўлганда ҳам унинг 12 фоизини давлат қоплайди.

Бунинг учун тадбиркорларнинг 3 триллион сўмлик кредитлари фоизини қоплашга жамғармадан қўшимча 400 миллиард сўм йўналтирилади. Жамғарма бир тадбиркорнинг фақатгина битта лойиҳасига кафиллик бериши бўйича чеклов ҳам энди бекор қилинади.

Интизомли ва ишончли тадбиркорларга кредитнинг 75 фоизига жамғарма кафиллик беради (бугунги кунда 50 фоиз). Кафиллик суммасининг юқори чегараси ҳам 8 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмга оширилади;

олтинчидан, қийин аҳволдаги корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва аҳолининг 12 триллион сўмлик кредит мажбурияти муддати узайтирилади.

еттинчидан,
аҳолини, айниқса, унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чоралар белгиланмоқда.

Жумладан, шу йил якунига қадар ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарларини импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмайди.

Шунингдек, жорий йил март-июнь ойларида муддати тугайдиган болали оилаларга нафақа, бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамларни тўлаш учун қўшимча мурожаат ва ҳужжатлар талаб этилмайди. Улар автоматик тарзда 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади. Ушбу даврда бошқа муҳтож оилаларга ҳам шундай нафақалар тайинлаш давом эттирилади.

Бу чоралар орқали яна 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилалар қамраб олинади (ҳозирда 600 мингта).

Карантин даврида ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 18 турдаги асосий озиқ-овқат ва гигиена товарлари бепул етказиб берилади.

саккизинчидан
, карантин даврида уй шароитида ривожлантириш мумкин бўлган фаолият турлари янада қўллаб-қувватланади.

❗️Ушбу соҳа учун бу йил яна 50 миллион доллар маблағ йўналтирилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

6 апрелдан скутер ва велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланади

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 4 апрелдаги навбатдаги йиғилишида коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида қуйидаги қўшимча чора-тадбирлар белгиланди:

Биринчидан,
жорий йил 6 апрелдан эътиборан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади:

👉 шахснинг ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни харид қилиш ва б.) учун ва шифокор кўригига мурожаат этишдан бошқа мақсадларда чиқиши қатъиян чекланади, иш жойига бориши ва келиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно;

👉 ҳаракатланишда ҳамда савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади;

👉 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади.

❗️Ушбу талабларни бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка тортилиши мумкин.

Иккинчидан
, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларининг (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойлари тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.

Бунда ушбу мажмуаларга ташриф буюраётган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанади ҳамда 37 С ва ундан юқори бўлганда, мазкур фуқаролар ушбу мажмуаларга киритишга йўл қўйилмайди.

Бунда ушбу фуқароларга зудлик билан тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат этиш тавсия этилади.

Шунингдек, марказлашган ҳолда пирометрларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига икки кун муддатда етказиб берилади.

Учинчидан
, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) ҳамда карантин тадбирлари учун ажратилган жойларда дезинфекция ишлари мунтазам равишда мажбурий тартибда амалга ошириб борилади.

Тўртинчидан
, карантин талабларининг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида истисно тариқасида ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилади.

Бешинчидан
, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.

❗️Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!

Хабарингиз бор, короновирус кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш ҳамда хайрия тадбирларининг марказлашган тартибда гигиена ва санитария талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари” фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирда мазкур Марказларга 1197 қисқа рақамига бепул қўнғироқни амалга оширган ҳолда ўзингиз ёки сиз билган ҳақиқатда ёрдамга муҳтож кишилар ҳақида хабар бериш орқали, хайрия қилинган маҳсулотларни олиш имконияти мавжуд.

Бундан ташқари “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари”нинг ҳар бирининг алоҳида телефон рақамлари ҳам мавжуд.

Шу билан бирга мазкур марказлар фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиб бориш, шаффофликни таъминлаш, фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш мақсадида Фейсбук ижтимоий тармоғида “Ҳомийлик Маркази Маслаҳатчиси” гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.

Бундан ташқари телеграмм мессенжерида “Asl kuch birlikda” канали ҳам очилган.

Эндиликда, Сиз Марказлар фаолиятини он-лайн кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ МАХСУС КОМИССИЯ ХАБАРИ

Ҳурматли фуқаролар!

Коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.

Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.

❗️Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

2021 йил Давлат бюджети маъқулланди

🔰 Сенат томонидан:

● “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги;
● “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
● “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар мақулланди.

☑️ “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан келгуси йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат бюджети прогнозлари ҳамда 2022 – 2023 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланмоқда.

☑️ “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Бюджет кодексига киритилган ўзгартиш билан бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлаш тартиби бузилган ҳолларда вазирлик ва идоралар раҳбар ходимларига жарима қўлланилиши белгиланмоқда.

☑️ “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш киритилиши назарда тутилган.

➡️ Шу билан бирга, Солиқ кодекси нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида тегишли солиқ ставкаларини босқичма-босқич базавий ставкаларга етказишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилиши белгиланмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ 140 нафар фуқаро Президент Фармони билан афв этилди

“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

📝 Фармонга мувофиқ, жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 140 нафар фуқаро афв этилди.

➡️ Афв этилган шахсларнинг 4 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 69 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 8 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 59 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

➡️ Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқароси, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахс, 13 нафарини аёл ҳамда 14 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахс ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида “Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Мамлакатимиз ички бозорларида ўсимлик ёғи нархи кескин ошишининг олдини олиш мақсадида мазкур Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш киритилиши назарда тутилмоқда.

🔘 Унга кўра, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар:

мамлакатимиз ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;

ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмоқда.

☑️ 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда кунгабоқар ва пахта уруғлари, кунгабоқар ёғи ва пахта ёғи маҳсулотларига нисбатан мазкур Қонун билан экспорт божи жорий этилмоқда.

🔎 Мазкур Қонуннинг маъқулланиши орқали мойли экинлар экилиши устидан ҳам қатъий мониторинг ўрнатилиши кутилмоқда.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмоқда.

Ялпи мажлис 28-29 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

🔰 Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

● “Транспорт тўғрисида”ги;
● “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги;
● “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги;
● “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади

Давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликлар самарадорлигини ошириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва “мобиль бошқарув аппарати”ни яратиш мақсадида 2022–2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилишида қуйидагилар устувор йўналиш ҳисобланади:

👉 давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш;

👉 такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш;

👉 раҳбар ўринбосарларининг йўналишлар кесимидаги жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш;

👉 вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш;

👉 бошқарув жараёнини автоматлаштириш, иш юритувини тўлиқ рақамлаштириш;

👉 “Очиқ идора” лойиҳасини амалга ошириш;

👉 давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш ва фуқароларнинг сансалорлигига барҳам бериш;

👉 вазирлик ва идораларнинг айрим функцияларини нодавлат секторига ўтказиш;

👉 тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш орқали аҳолига “Ягона дарча” тизими асосида хизмат кўрсатиш;

👉 кадрларни танлов асосида ва кенг рақобат муҳитида ишга қабул қилишни тўлиқ жорий қилиш;

👉 ўз устида ишламайдиган ва масъулияти бўлмаган кадрларга нисбатан “жамоавий таъсир”ни амалга ошириш;

👉 вазирлик ва идораларда ягона кадрлар рейтингини юритиш;

👉 давлат хизматчилари томонидан олинадиган кафолатланган бепул хизматлар ва воситалар пакетини ишлаб чиқиш;

👉 тендер ва танловларни очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказиш тизимини такомиллаштириш;

👉 халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш;

👉 маҳаллий вакиллик органларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш;

👉 ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегарасини аниқ белгилаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Ҳукумат фармойишига (199–Ф, 26.04.2022 й.) асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot