#Ўқув_семинари
Темирйўлчилар маданият саройида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан вазирлик ва идоралар ходимлари иштирокида ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этди.
Сминар маърузачилари тақдимот материаллари асосида соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида, давлат фуқаролик хизматчиларининг намунавий одоб-ахлоқ қоидалари, уларни қабул қилиш шарт-шароитлари, зарурати ва аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтди.
Семинарда иштирокчилар давлат хизматига ишга кириш, фаолият юритиш, хизматчиларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси юзасидан ўзларини қизиқтирган барча маълумотларга эга бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz |Telegram | Facebook| Instagram|