АОКА | Сурхондарё
7.56K subscribers
10.2K photos
2.23K videos
16 files
8.16K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал.
加入频道
Кураш мусобақасида вазн тоифалари бўйича ғолиблар аниқланди

Сурхондарё вилоятида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган катта кураш мусобақасида полвонлар турли вазн тоифалари бўйича ўзаро куч синашди. Якунда вазн тоифалари бўйича ғолиблар аниқланди.

Жумладан, қизлар ўртасида 63 кг вазн тоифасида:
🥇-ўрин – Тилло Хонимқулова (Термиз шаҳри);
🥈-ўрин – Комила Қаххарова (Жарқўрғон тумани);
🥉-ўрин – Маржона Эргашева (Ангор тумани);
🥉-ўрин – Хуршида Абдувоҳидова (Термиз шаҳри).

Қизлар ўртасида +63 кг вазн тоифасида:
🥇-ўрин – Шоҳиста Назарова (Термиз шаҳри);
🥈-ўрин – Юлдуз Муҳаммадиева (Жарқўрғон тумани);
🥉-ўрин – Чарос Абдуллаева (Жарқўрғон тумани);
🥉-ўрин – Чарос Лолахонова (Жарқўрғон тумани).

Эркаклар ўртасида 66 кг вазн тоифасида:
🥇-ўрин – Сардор Хуррамов, (Денов тумани);
🥈-ўрин – Акобир Қурбонов (Ангор тумани);
🥉-ўрин – Жасур Йўлдошбоев (ИИБ);
🥉-ўрин – Аваз Ашуров (Сариосиё тумани).

Эркаклар ўртасида 81 кг вазн тоифасида:
🥇-ўрин – Бобур Янгибоев (Термиз тумани);
🥈-ўрин – Жасур Жумаев (Қумқўрғон тумани);
🥉-ўрин – Асад Чориев (Шеробод тумани);
🥉-ўрин – Ҳикмат Тўраев (Қумқўрғон тумани).

Ғолибларга совринларни вилоят ҳокимининг ўринбосари ва бошқа мутасаддилар тантанали топширди.

🌐 https://yangx.top/AOKA_Surxondaryo
🏇 Улоқ-кўпкари мусобақаси ғолиблари аниқланди

“Наврўз“ умумхалқ байрами муносабати билан Жарқўрғон тумани “Қўштепа“ маҳалласи адирликларида ўтказилаётган улоқ-кўпкари мусобақалари финал баҳслари шиддатли ва завқли ўтди.

Чавандозлар мактаби, Қорабайир маҳорат мактаби, Миллий гвардия ҳамда Мудофаа бошқармалари, Термиз шаҳри ва ва туманлар чавандозларидан иборат 16 та жамоа қатнашган улоқ кўпкари мусобақаси якунида ғолиблар аниқланди.

Якуний натижаларга кўра:
🥇-ўрин – “Сурхон-1“ жамоаси;
🥈-ўрин – Жарқўрғон тумани чавандозлари жамоаси;
🥉-ўрин – Олтинсой тумани жамоаси.

Ғолибларга пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.

Мусобақа якунида барча чавандозлар иштирокида оломон баҳслари ҳам ўтказилди.

🌐 https://yangx.top/AOKA_Surxondaryo
Кураш мусобақасида мутлақ вазн тоифаси ғолиби аниқланди

Сурхондарё вилоятида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган катта кураш мусобақасида мутлақ вазн тоифасида ғолиблар аниқланди.

Муросасиз баҳслар якунида:
🥇-ўрин – Шермуҳаммад Жангриев (Ички ишлар бошқармаси);
🥈-ўрин – Бекмурод Олтибоев (Шўрчи тумани);
🥉-ўрин – Муҳсин Ҳисомиддинов (Сариосиё тумани);
🥉-ўрин – Муҳаммадкарим Хуррамов (Шеробод тумани).

Ғолибларга совринларни вилоят ҳокимининг ўринбосари ва бошқа мутасаддилар тантанали топширди.

🌐 https://yangx.top/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жаннатим_онам

Иссиқ кийиниб ол, кўча салқинроқ,
Вақтида овқатлан, майлими, ўғлим?!
Ҳа, тўғри, ёш бола эмассан, бироқ,
Онаман-да жоним, оналар шундай!


🌐 https://yangx.top/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табиат ҳам баланс сақлашни билади: кун ва тун тенг бўладиган кун бугун.

💐 АОКА Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси барча воҳадошларимизни Наврўзи олам билан самимий қутлайди!

Ҳаётингизда ҳамма нарсанинг тарозуси тўғри ишласин. Мезонимиздан адаштирмасин. Наврўзингиз муборак бўлсин, азизлар!

🌐 https://yangx.top/AOKA_Surxondaryo
🌺 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими жамоаси ҳам барча воҳадошларимизни яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам билан самимий табриклайди.

Шарқона янги йил юртимизга, хонадонларга тўкин-сочинлик, қут-барака, яхшилик ва хайр олиб келсин!

Ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!

🌐 https://yangx.top/AOKA_Surxondaryo