Kadastr - Live
4.56K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
加入频道
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #matbuot_anjuman #Toshkent_shahar

🏢 "Тошкент шаҳар кадастр бошқармасининг- туманлардаги "маҳаллабай" ишлаш тизими ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш чора-тадбирлари” мавзусида Тошкент шаҳрида матбуот анжуман ўтказилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #yer_nazorati #Namangan

🏢 Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармасининг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 1800 та ҳолатда 670,4 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.

179 та ҳолатда 202,1 гектар ер майдонидаги ҳолат бартараф этилди.

1621 та ҳолатда 468,3 гектар ер майдони бартараф қилиш жараёнида.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #seminar #murojaatlar

🌐 Айни дамда Кадастр агентлиги томонидан “Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва бу борадаги фаолият сифатини оширишга қаратилган чора тадбирлар” мавзусида ўқув семинари ўтказилмоқда.

🔹Семинарда ташкилий назорат ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси вакиллари, девонхона масъул ходимлари, шунингдек туман филиали раҳбарлари қатнашишмоқда.

‼️Семинардан кўзланган мақсад мурожаатлар ижросини сифатли ва қисқа муддатларда амалга оширишни таъминлаш тартибини йўлга қўйишдан иборат.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #geoinnovatsiya #dron #agroklaster

Сирдарё вилоятининг Сайҳунабод туманида Кадастр агентлигининг "Геоинновация маркази" ДУК ходимлари, Аграр университи профессори Х.Кимсанбоев билан ҳамкорликда "Poly Tex Sirdaryo" агрокластер дала майдонларида юқори ҳароратга чидамли, ҳашоратларга қарши трихограмма сепиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу жараёнга дронлар жалб этиш орқали иқтисодий самарадорлик, қиска муддатда экин майдонга зарар етказмаган ҳолда кам ишчи кучи эвазига иш бажариш имкониятини яратилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#yoshlar_kuni #bayram #kadastr

Мамлакатимизда ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муҳтарам юртбошимиз бошчилигида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун ва муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан ҳар йили 30-июн кунини “Ёшлар куни” деб эълон қилиниши бунинг амалдаги яққол исботидир.

Республикамиз ёшлари Сизлардан янада фаол, ташаббускор бўлишингизни, назарий ва амалий билимларингизни Ватанимиз юксалиши учун сафарбар этишингизни сўраймиз.

“Ёшлар куни” байрамингиз билан Кадастр агентлиги жамоаси номидан Сизларни табриклаймиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #Toshkent_shahar #matbuot_anjuman

Тошкент шаҳрида 6 ой давомида 1542 та ноқонуний қурилмалар аниқланган.

Бу ҳақда бошқармада бўлиб ўтган матбуот анжуманда Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи томонидан маълум қилинди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумидан фотосуратлар

Фотографии с Форума молодежи и студентов Узбекистана, проходящего с участием Президента Шавката Мирзиёева

Facebook|Instagram|Twitter
#kadastr #yer_nazorati #Andijon

🏢 Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасининг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 586 та ҳолатда 101,2 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.

77 та ҳолатда 2,7 гектар ер майдонидаги ҳолат бартараф этилди.

509 та ҳолатда 98,5 гектар ер майдони бартараф қилиш жараёнида.
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг

"Кадастр агентлигининг Ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан олиб борилган хатлов ишлари натижасида республика бўйича жами 10 348 та ҳолатда 1948,9 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган.

5778 та ҳолатда уй-жой қуриш учун, 2682 та ҳолатда нотурар жой қуриш учун, 1207 та ҳолатда томорқа сифатида фойдаланиш учун, 47 та ҳолатда балиқ ҳовузларини қуриш учун, 634 та ҳолатда ерлар бошқа мақсадларда эгаллаб олинган."
© UzReport

Каналга уланиш https://yangx.top/studio_67
Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари:

Кадастр агентлиги томонидан “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминланиши.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк