Kadastr - Live
4.55K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
加入频道
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #jizzax #dron #shou

“Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида ёшлар фестивали куни муносабати билан Кадастр агентлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида бугун 6 июнь куни соат 21:00 да Жиззах шаҳрининг “ЎРДА” боғи майдонида дрон-шоуси ўтказилади.

Барчани ушбу дронлар шоусига таклиф этамиз!

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #xizmat #taqiq #bino #inshoot

🏠🏢 Кадастр объектига тақиқни текшириш хизматидан онлайн фойдаланинг.

Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилади.

👇👇👇👇👇👇👇👇
Кадастр объектига тақиқни онлайн текшириш

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #yer_hisobi #bayonot #brifing

Кадастр агентлигининг "Ер ҳисобини таъминлаш ҳамда давлат кадастрларини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар" юзасидан баёноти.

Ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #jizzax #dron #shou

Дронлар шоуси ЗАМОН информацион дастури лавҳасида.

“Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик”
шиори остидаги ёшлар фестивалида Жиззах шаҳрида дрон-шоу ўтказилди.


Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #xizmat #maydon #uy

🏠🏢 Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш хизматидан онлайн фойдаланинг.

‼️Якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун.

Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилади.

👇👇👇👇👇👇👇👇
Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган Якка тартибдаги уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш учун онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
⚡️Президент: «Ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади»

Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишлаган видеоселектор бўлиб ўтмоқда.

🌱 «6 ой аввал ёшларга ер ажратиш бўйича топшириқ бергандим. Ерни адолатли тақсим қилиш, ёшларни иш билан таъминлаш бўйича бу тажриба бўлди. Агар ҳар бир ҳудуд раҳбари тизимни тушуниб ишлай олса, ишсизлар кескин камаяди.

▪️Бош вазир ўринбосарларига талаб қаттиқ бўлади. Мана кўряпсизлар, Самарқандда, Фарғонада «ер сотувчилар» пайдо бўлди. Пора билан қўлга тушяпти. Бўлди, у замон тугади. Энди ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади. Кимга ер керак бўлса, давлат аукционида қатнашсин, ҳалоли бўлсин, ерни сотиб олсин», — деди Президент.

❗️Давлат раҳбари Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилиниши, 2021 йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилишини маълум қилди:

✔️ «Бу тарихий имконият бўлади. Ерни ҳақиқий эгаси — халққа берамиз. Ишсизлар, кам таъминланганларни агар ҳаётдан умиди бўлиб, ишлайман, муносиб турмушда яшайман, деса уларга имконият яратиб берамиз, ижарага ер берилади, улар шундан ўз оиласини боқади», — деди Президент.

https://yangx.top/Rasmiy_xabarlar_Official
#aerogeodeziya #kadastr

🛰 Республика аэрогеодезия маркази томонидан “Leica Geosystem AG” DMCIII русумли аэрофотокамера ёрдамида Республика ҳудудида картографик, кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш тизимларини модернизация қилиш, 1:10 000 ва 1:25 000 масштабдаги қишлоқ ҳўжалиги хариталарини яратиш, мамурий ва ҳудудий чегараларни аниқлаш, ноқонуний участкаларни аниқлаш ҳамда картографик асосни яратиш мақсадида аэрофотосъёмка ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудида 9 770 кв.км, Андижон , Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳудудида 14 600 кв.км майдонда аэрофотосъёмка ишлари олиб борилиб, айни дамда суратларни қайта ишлаш жараёни давом этмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
ДИҚҚАТ!!! СЎРОВНОМАДА АЛБАТТА ҚАТНАШИНГ!

Сизнингча тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида ЕР ОЛИШ учун қаерга мурожаат қилинади?
Anonymous Poll
16%
Ҳокимиятга
10%
Давлат хизматлари марказига
62%
Аукцион орқали
10%
Кадастрга
1%
Фермерларга
2%
Маҳалла раисларига
#prezident

"Ёшларга ер берилиши тажриба бўлган эди. Энди катта тизимга ўтяпмиз. Ерни ҳақиқий эгасига – халққа берамиз. Ҳокимлар, сектор раҳбарлари қайси пахта ва ғалла майдонини қисқартиришни аниқлаб, уларни ишсиз аҳолига бериши зарур. Берганда ҳам, манфаатдор қилиб, адолатли ажратиш керак. Бу юз минглаб одамларимизни иш билан, даромад билан таъминлайди"

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.

Бугун Президент раислигида қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
#matbuot_anjuman #aoka #kadastr

Айни дамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига бағишланган матбуот анжуман бўлиб ўтмоқда.


Матбуот анжуманини ушбу ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин:
https://youtu.be/mvVAVvvFLCA

Telegram Instagram YouTube Facebook
Айни дақиқаларда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Адлия вазири Русланбек Давлетов ва вазирлик мутасаддилари Президент фармони мазмуни ва унда белгиланган вазифалар ҳақида маълумот бермоқда:

〰️〰️〰️
Инфографика:

🔹Ер соҳасида қонунчилик янгиликлари

🔹Ерга оид ҳуқуқларни қайта кўриш

🔹Ноқишлоқ ерларни шаффоф ажратиш

🔹Қишлоқ хўжалиги ерларини шаффоф ажратиш

🔹Ер ажратиш ва ундан фойдаланишда назоратни кучайтириш

🔹Ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кескин кучайтириш

🔹Кутилаётган натижалар

Расмий хабарлар | Медиабанк
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани

Фазлиддин Умаров, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги директори:

Кадастр идоралари ерни ва кўчмас мулкни ҳисобга олувчи ягона идора ҳисобланади. Бундан ташқари куни кеча эълон қилинган президент фармони билан белгилаб қўйилдики, ҳар қандай тоифадаги ер ва кўчмас мулк объектларини назорат қилиш ҳам кадастр идораларига юклатилади.
© UzReport

Каналга уланиш https://yangx.top/studio_67
#сайёр_қабул

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Андижон вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

🏢 Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Андижон вилояти Андижон шаҳрида сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйҳатидан ўтказиш ва кадастр билан боғлиқ бошқа муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 11 июнь куни соат 09-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги Директори ўринбосари Абдушукур Абдуллаев бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри марказидаги жойлашган "Алишер Навоий" номидаги истироҳат боғи.

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди.
Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Президентлар музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқадилар ҳамда халқаро ва минтақавий даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашадилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл с официальным визитом в Таджикистан.
В международном аэропорту Душанбе главу нашего государства встретил Президент Таджикистана Эмомали Рахмон.
Президенты в ходе переговоров рассмотрят обширную повестку узбекско-таджикского многогранного партнерства, а также обменяются мнениями по вопросам взаимодействия на международном и региональном уровне.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter