Kadastr - Live
4.54K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
加入频道
Жорий йилнинг 7 апрель куни Кадастр агентлигининг Ургут тумани бўлими ҳамда Давлат кадастрлари палатасига янги маъмурий бино фойдаланишга топширилди.

Мазкур янги маъмурий бинонинг биринчи қаватида 11 та, иккинчи қаватида 10 та хизмат хоналари, мажлислар зали, маънавият ва архив хоналари мавжуд. Ходимларга қўшимча қулайликлар яратиш масадида бинода спорт хонаси ва ошхона ажратилди.

Ургут туманига янги бино билан бирга замонавий геодезик ўлчаш ускуналари, компьютерлар ва техник жиҳозлар билан ҳам топширилди.

Ургутлик юртдошларимизга ва ҳамкасбларимизга янги бино муборак бўлсин!

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах и обеспечения занятости.
Даны поручения по выделению земельных участков и зданий, финансовой поддержке предпринимательства, развитию инфраструктуры промышленных зон.
Глава государства отметил необходимость создать условия, чтобы безработные могли работать в махаллях, где живут.
Поручено принять дисциплинарные меры в отношении руководителей, допустивших недостатки в работе.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Kadastr - Live pinned «Ушбу сўровномада фаол иштирок этинг, бу биз учун муҳим!

СИЗ ҚУЙИДАГИ ТОИФАЛАРНИНГ ҚАЙСИ БИРИГА КИРАСИЗ?
»
Кадастр агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан бошқарманинг 2021 йил учун тузилган иш режасига асосан Чуст тумани бўлими фаолиятида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйҳатидан ўтказилишини таъминлаш ҳамда ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар мақсадли ўрганилди.

Бу ҳақда бошқарма Матбуот хизмати хабар берди.
#матбуот_анжуман

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасида "Ер ва кадастр назорати" йўналишида Пресс-тур ташкил этилди.

Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида "Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали вилоятдаги 328 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 228 минг 372 та (37 фоиз) кўчмас мулклар қайта хатловдан ўтказилди. Ўтказилган хатлов якунларига кўра 1 минг 754 гектар ер майдонида жойлашган қўшимча 11 минг 23 та янги кўчмас мулклар яъни 9 минг 617 та уй-жойлар ҳамда 1 минг 406 та нотурар-бинолар аниқланди.

БАТАФСИЛ БУ ЕРДА ЎҚИНГ

Telegram Instagram YouTube Facebook
#хатлов

Кадастр агентлигининг 2021 йил 11 мартдаги “Фарғона вилоятида кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ҳамда Давлат кадастрлари ҳисобини юритишнинг миллий геоахборот тизимида амалга оширилишини таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги 58-03-сонли буйруғи ва Кадастр агентлигининг Давлат кадастлари палатасининг 2021 йил 12 мартдаги 35-сонли буйруғи ижроси юзасидан Фарғона вилояти туман (шаҳар)ларидаги мавжуд кўчмас мулк объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда.