Kadastr - Live
4.54K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
加入频道
САВОЛ

Ўзбекистон ҳудудида қайси масштабли хариталар мавжуд ва уларнинг актуаллиги қанақа даражада?

ЖАВОБ

Агентлик тизимидаги ташкилотлар томонидан 1:10 000, 1:25 000 ва 1:200 000 масштабдаги топографик хариталар яратилади.
Бугунги кунда республиканинг барча ҳудуди учун рақамли топографик хариталар мавжуд ва улар режа асосида босқичма-босқич янгилаб борилмоқда.
Шунингдек, республика шаҳар ва туман марказларининг 1:2000 масштабли топографик планларининг рақамли кўриниши мавжуд бўлиб, улар ҳам режа асосида янгилаб борилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Халқ депутатлари сессиясидан сўнг Президент кутилмаганда Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди.
- Мана, бугун вилоятларингизга янги ҳоким қўйдик. Маҳаллабай ишлаш тизимини жорий қиляпмиз. Ҳақиқий аҳволни билиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш учун маҳаллангизга ўзим келдим, - деди Шавкат Мирзиёев аёллар билан суҳбатда.

После сессии кенгаша народных депутатов Президент незапланированно посетил махаллю Шодиёна в Фергане. Он пешком обошел махаллю и встретился с местными жителями.
- Сегодня мы назначили нового хокима в вашей области. Внедряем систему работы в разрезе махаллей. Я пришел в вашу махаллю лично, чтобы узнать реальную ситуацию, облегчить заботы людей, - сказал Шавкат Мирзиёев в разговоре с женщинами.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#navoiyiftixorim

Buyuk mutafakkir, hazrat Nizomiddin Mir Alisher Navoiy tavalludining 580 yilligiga bag‘ishlanadi.

✍🏻 "Navoiyni o'qish", Sirojiddin Sayyid she'ri

Navoiyni har kim, har kuni o'qishi kerak!
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалар

1️⃣ Бўстонлиқ тумани Толеби МФЙ
5,2 млн.сўмдан (кўриш)
Аукцион ўтказиш вақти: 12.02.2021 09:00 дан
2️⃣ Бўстонлиқ тумани Товоқсой МФЙ
6,6 млн.сўмдан (кўриш)
Аукцион ўтказиш вақти:12.02.2021 09:00 дан
3️⃣ Бўстонлиқ тумани Айдарали МФЙ
27,8 млн.сўмдан (кўриш)
Аукцион ўтказиш вақти:12.02.2021 09:00 дан

TVKADнинг расмий саҳифаси
👉 (телеграмм)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/oeElM6Pbwhg

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/449793606208091/

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/lYvv8_JGDZQ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🏠🏢💳 Кадастр паспортини шакллантириш бўйича my.gov.uz портали орқали бугунга қадар келиб тушган аризалар бўйича статистика

📊 Барча аризалар – 520 963 та
📝 Янгилари – 1 253 та
📑 Жараёнда –8 073 та
Тугалланганлар – 399 652 та
Рад этилганлар – 62 053 та
💳 Тўлов жараёнида – 49 932 та

Сиз ҳам хизматдан онлайн фойдаланишингиз мумкин.
👇👇👇👇👇👇👇👇

Кадастр паспортини шакллантириш бўйича онлайн ариза бериш
#инфографика

❗️❗️❗️ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ ҚЎЙГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎЗҚ-667-сон Қонуни.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати "Халқ билан" деб номланган янги лойиҳасини тақдим этади.
Унинг қаҳрамонлари – оддий одамлар - ҳаётидаги энг унутилмас учрашув ҳақида сўзлаб беришади.

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан представляет новый проект "С народом".
Его герои - обычные люди - рассказывают о самой незабываемой встрече в своей жизни.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Бугун Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тизимдаги барча ходимларга тушунтириш мақсадида ўқув семинар ўтказилди.

🔷 Бу ҳақда бошқама Матбуот хизмати хабар берди.

📌
БАТАФСИЛ БУ ЕРДА ЎҚИНГ

Telegram Instagram YouTube Facebook
🏠 🏢 Бир йилдан ортиқ муддатга тузилган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш 📑 шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилади.

📑 Шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.

📑 Шартноманинг давлат рўйхатидан ўтказилиши 🏠 Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат 📗 реестрига тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.

👨🏻‍💼🤝🧑🏻‍💼Фуқаролар ўртасида тузилган шартнома давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

🏢 Кадастр палатаси шартномани давлат рўйхатидан ўтказади ва 📗Реестрдан кўчирма тақдим этади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
🏠📑 Турар жойнинг майдони ҳақида маълумотнома олиш бўйича my.gov.uz портали орқали бугунга қадар келиб тушган аризалар бўйича умумий статистика

📊 Барча аризалар – 3 068 та
📝 Янгилари – 115 та
📑 Жараёнда – 6 та
Тугалланганлар – 2 707 та
Рад этилганлар – 239 та
💳 Тўлов жараёнида – 1 та

Сиз ҳам хизматдан онлайн фойдаланишингиз мумкин.
👇👇👇👇👇👇👇👇

Турар жойнинг майдони ҳақида маълумотнома олиш бўйича онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
🏢 Кадастр агентлигининг «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ Ер ахборот тизими бўлими бош мутахассиси Фаррух Шерқулов "НАВОИЙ ВА ЁШЛАР" 📲 мобил иловалар танлови ғолиблари қаторида.

Бу ҳақда институт Ахборот хизмати хабар берди.

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий меросини чуқур ўрганиш, ёшлар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида Президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эълон қилинган "Навоий ва ёшлар" танловида 60 дан ортиқ мобил иловалардан 12 таси сараланган.

Энг қувонарлиси уларнинг орасида «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ходими Фаррух Шерқулов кучли 12 талик қаторидан жой олиб, замонавий ноутбук ҳамда махсус сертификат билан тақдирланди!

Кадастр агентлиги жамоаси ёш иқтидор эгасини ғалаба билан табриклайди ва келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Сайловлар октябрь ойида ўтказилади

“Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-670, 08.02.2021 й.) қабул қилинди.

🗓 Ўзгартиришга кўра, Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида эди).

📝 Шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган).

🚫 Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.

▫️
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official