Қашқадарёлик икки раҳбарга ҳайфсан берилиши ҳақидаги маълумотга ўз муносабатимни билдирмоқчиман. Илк манба сифатида Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев ва Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи Тимур Поёновларга бир қатор камчиликлар учун "Ҳайфсан" жазо чораси қўлланилгани ҳақида "тасдиқланмаган" маълумотни ёритгандим. Мазкур ахборотни "NasafNews" сайти ҳам ўз ресурсида ёритган. Ахборотга бир қанча эътирозли фикрлар билдирилган. Бунда сайтни айблаш адолатдан эмас. Мендаги маълумотлар шуни кўрсатадики, аввалроқ ўтказилган йиғилишда айрим камчиликлар учун икки мансабдорга ҳайфсан берилиши айтилган! Бироқ, ҳозирча расмий берилмаган. Мен шу ҳолатга таажжубланиб, пост қолдиргандим. Сабаби, вилоятимиз 796 та маҳаллаларда ўтказилаётган хатлов натижасига кўра, 30 ёшгача бўлганлар 54,3 фоиз, 16-30 ёшгача бўлганларники 53,4 фоиз билан барча вилоятлар ичида пешқадам. Вилоятда ёшларга оид давлат сиёсатини ижросини таъминлаш, эътироф этилган "Қашқадарё тажрибаси" ортидан вилоятларга намуна бўлаётгани ҳам сир эмас. Лекин ишлар нега танқид қилингани қизиқ. Ҳа майли, нима бўлганда ҳам ишдан чалғимаймиз.
🔥6👍3
"Сичқонни ўлгиси келса мушук билан ўйнашади", деб бежизга айтмаган машойихларимиз. Айни дамда 55 та тоифа бўйича ҳарбий қудрати дунёдаги 142 та мамлакат ичида 118-ўринни қайд этган Толибонлар мазкур рейтингда даҳшатли 9-ўринни қайд этган Покистонга патини ташлабди. Покистон ҳам қизиққон эмасми, роса бомбардимон қилибди айрим афғон ерларини. Ижтимоий тармоқларда муллократлар Ўзбекистондан ҳам вертолёт сўрагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кўпчилик хавотирга тушганди. Менимча хавотирга ўрин йўқ. Сабаби, Ўзбекистоннинг ҳарбий қудрати жаҳонда 142 та давлатдан 54-ўринни қайд этган, Осиёда 24-ўринни қайд этган, Ўрта Осиёда тенгсиз ҳарбий қудратга эга.
👍17🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун кечга вазиримиз келади. Зудлик билан боғчалар харитасини қилинглар. Кун ботганда, "кечга" келиб кўради вазир.
👍12🔥3😁3
Боғча мавзусидан энди йироқлашгандим. Муборакдаги боғча воқеаси бўйича асоссиз маълумот ёритибсан деб миямни қитиқлашни бошлашди. Энди энг юқоридаги валломати кесаям боғча мавзусида мавжуд танқидлар тўхтамайди.
👍14🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нишондаги "Талимаржон ғунчалари" боғча тарбияланувчилари "Ер сайёраси умумий уйимиз" мавзусида интерактив усулда бир неча дақиқалик ободонлаштириш тадбирида фаол иштирок этишибди. Тозакорлик руҳида тарбия ишлари олиб борилиши ҳақида бошқарма ахборот хизмати видео эълон қилди. Битта ʼплюсъ'.
👍8🔥3
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, яқинда вилоят ҳокимлигидан яна бир мансабдор вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтиши мумкин экан. Ҳозирча хабар расман тасдиқланмаган.
👍10👎4🔥4
Ёнимда турган йигитнинг исми Умид. Уни барчангиз танийсиз. 6 йилдан буён "Капитан Каримов" тахаллуси остида вилоятдаги энг фаол блогерлар қаторида фаолият юритади. Бугун у яна бир ёшга улғайди. Капитан, Сизга соғлик-саломатлик, оилавий бахт, шахсий ва ижтимоий ҳаётда катта муваффақиятлар тилайман. Қутлуғ ёш, янги давр ҳаётингизга файзу барака, янги ютуқ ва зафарлар олиб келсин! Қиқаси, ҳеппи бюзьдэй
👍6🔥2
Сиздан "Шуҳрат" медални олишимдан бир кун олдин жангда мағлуб бўлгандим.
Президент раҳбарлигида ўтаётган Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Давлат раҳбари тайёрланмасдан келган бирор киши таклиф билан чиқишини сўради.
Сўзга чиққан чиққан спорт устаси Бобур Қурбонов Президентга юзланаркан, "Шуҳрат" медали олганини ёдга олиб, тақдирланишдан бир кун олдин жангда мағлуб бўлганини. Шундан сўнг унга медаль берилиши, унга билдирилган ишончни англатишини, руҳланганини айтди. Спортчи билан суҳбатлашаётган Давлат раҳбари Бобурга ҳазил қилиб, "Вилоят ҳокими айтганини қилмаган билан ўзим гаплашаман дегин" деди.

👍9👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тан олинг, "Меҳмон тадбир"дан тинчгина ўтиб олган раҳбарлар...
🔥1
"Миракининг аҳволига маймунлар йиғлаяпти. Дам олувчилар Бухородан келади, бошқа жойдан келади, қўл ювади, ҳовучлаб сув ичади. Миракининг суви мазали экан дейди. Аслини олганда ахлатни сувини ичади", - дейди мурожаат эгаларидан бири. "Nasafnews.uz"нинг навбатдаги видео лавҳаси Миракидаги асл ҳолат ҳақида. Батафсил👇
https://yangx.top/nasafnewsuz/10912
https://yangx.top/nasafnewsuz/10912
Telegram
Nasafnews.uz | Rasmiy kanal ®
📹 "Миракининг аҳволига маймунлар йиғлаяпти". Мираки шаҳарчаси аҳолиси мутасаддилар муаммо ечими билан қизиқмаётганини айтмоқда (Видео)
"Дам олувчилар Бухородан келади, бошқа жойдан келади, қўл ювади, ҳовучлаб сув ичади. Миракининг суви мазали экан дейди.…
"Дам олувчилар Бухородан келади, бошқа жойдан келади, қўл ювади, ҳовучлаб сув ичади. Миракининг суви мазали экан дейди.…
👍7
Қашқадарё вилоят ҳокимлигидан яна бир киши Мактабгача таълим бошқармаси раҳбарлигига ўтишга яқин турибди.
👍7🔥1
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябридаги 654-сонли қарори билан "Адолат"ни лол қолдирган тартиблар белгиланди. Ишламаётган фуқароларга нафақа тайинлаш рад этиладиган бўлди. Табиийки, бу ҳақиқатдан ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар эътирозга сабаб бўлди. Гарчи, айрим раҳбарларни қизиқтирмаса ҳам.
Қамаши туманидан келган мурожаат мазмуни қуйидагича:
Мен Абдуллаева Аксана, Қамаши тумани Кўкбулоқ маҳалласи Янгибоғ қишлоғида яшайман. Оилавий аҳволим оғир. Турмуш ўртоғим ёлланма ишчи. Ишсизлик сабаб Россияга кетишга мажбур бўлди. Икки нафар фарзандимга ижтимоий нафақа олиш учун маҳалладан кўмак сўраб, 7 маротаба ҳужжат топширдим. 3 маротаба рад жавоби келди. Турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламагани учун нафақа берилмаскан. Юртимизда муҳожирлар фарзандларига нафақа берилмасин деган қонун борми? Россиядан пул келиши ҳам қийин бўляпти. Мени қайсидир раҳбар тинглай оладими, бир онани қурби етгани шу мурожаатда.
Қамаши туман ҳокимидан фуқарога амалий ёрдам беришини сўраймиз.

👍10
Собиқ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизлар масаласи бўйича биринчи ўринбосари сифатида Шаҳрисабз шаҳрида ишлаган Шаҳноза Жалилова, Яккабоғда ишлаган Машҳура Хушвақтова, Муборакда ишлаган Нигора Муродова, Қарши туманида ишлаган Комилова Қаноатова, Чироқчида ишлаган Гулсора Сулаймоноваларнинг эндиги тақдири нима бўлади? Ёки уларга ҳам бирор лавозим берилдими? Ходимларига Меҳнат қонунчилигини қўпол тарзда бузиб, 6 ой синов муддатини берган қўмита раиси Зулайҳо Маҳкамова бефарқ бўлмаса яхши бўларди.
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллион жамоасининг янги концерти (2021)