Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali
3.18K subscribers
33.6K photos
2.87K videos
20 files
5.48K links
Yangiqo'rg'on tumani hokimligining rasmiy kanali

Manzil: 161200, Yangiqo'rg'on shaharchasi, Mustaqillik maydoni, 1-uy.
Web-sahifa: http://yangikurgan.uz
El.pochta: [email protected]

Aloqa uchun: @Bizgamurojaatqiling_bot
加入频道
#Ўзбекистон_2030_стратегияси.

🔰 Сув - бебаҳо неъмат. Ундан фойдаланишда тежамкорлик бугуннинг долзарб масаласи ҳисобланади.

▫️Ўзбекистон2030стратегиясида белгиланган мақсадларни Наманган вилоятида амалга ошириш доирасида 2024 йилда:

▫️- 14 та cув иншоотлари ҳамда 184 км. узунликда сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган;

▫️- қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ерларнинг умумий майдони 7 600 гектарга оширилади;

▫️- томчилатиб суғориш технологияси билан қамраб олинган ерлар 5 400 гектарга етказилади.

Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати.
#Ўзбекистон_2030_стратегияси.

53-мақсад: Ўзбекистон Республикасининг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизимининг салоҳиятини ошириш борасида 2024 йилда Наманган вилоятида:

- Йўловчи ташиш хизматлари ҳажмини 102,0 фоизга ошириш кўзда тутилган. Бунда аҳоли пунктларини туман (шаҳар) марказлари билан, туман (шаҳар) марказларини вилоят маркази билан боғлайдиган ҳамда шаҳар ичи, шаҳарлараро янги жамоат транспорти йўналишларини ташкил этиш, бунинг учун янги жамоат транспортларини сотиб олиш, уларда автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий қилиш каби вазифалар белгилаб олинган;

- Юк ташиш хизматлари ҳажми 104,0 фоиздан ортади. Бунда янги юк ташиш транспорти воситаларини сотиб олиш, Республика орқали транзит юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича “Миллий транзит” стратегиясида белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чоралари кўрилади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Ўзбекистон_2030_стратегияси.

2024 йилда Наманган вилоятида амалга ошириладиган ишлар билан ушбу видео роликларда танишинг.

Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати.
#Ўзбекистон_2030_стратегияси.

51-мақсад: “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш доирасида 2024 йилда Наманган вилоятида:

- қайта тикланувчи энергия манбалари 100,2 мега-ватт га оширилади;

Жумладан, 1 985 та ижтимоий соҳалар объектлари, давлат идоралари ҳамда аҳоли хонадонларига умумий қуввати 10,7 мега-ватт бўлган қуёш панеллари ўрнатилади.