Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali
3.18K subscribers
33.5K photos
2.87K videos
20 files
5.48K links
Yangiqo'rg'on tumani hokimligining rasmiy kanali

Manzil: 161200, Yangiqo'rg'on shaharchasi, Mustaqillik maydoni, 1-uy.
Web-sahifa: http://yangikurgan.uz
El.pochta: [email protected]

Aloqa uchun: @Bizgamurojaatqiling_bot
加入频道
❇️ “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!"

Ушбу шиор остидаги “Маҳаллада дув-дув гап”  лойиҳаси бўйича бугун “Дўстлик”, “Оқтом”, “Олмазор”, “Ўрта”, “Хўжашўркент”, “Қорасув”, “Тошкент”, “Водий”, “Қандиён” ва “Янгиобод” маҳаллалари фуқаролари учун маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Уларда маънавият тарғиботчилари, таниқли санъаткорлар, ёзувчи, шоирлар ҳамда маънавият ва маърифат соҳаси вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда аҳоли ўртасида
шукроналик туйғуларини янада ошириш мақсадида, шўх куй-қўшиқлар, шеърлар янгради.

Ўқувчилар томонидан ижро этилган  рақслар барчанинг кайфиятини кўтарди.

Тадбирда, шунингдек мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан маъруза қилиниб,  давра суҳбатлари уюштирилди.
#Ўзбекистон_2030_стратегияси.

53-мақсад: Ўзбекистон Республикасининг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизимининг салоҳиятини ошириш борасида 2024 йилда Наманган вилоятида:

- Йўловчи ташиш хизматлари ҳажмини 102,0 фоизга ошириш кўзда тутилган. Бунда аҳоли пунктларини туман (шаҳар) марказлари билан, туман (шаҳар) марказларини вилоят маркази билан боғлайдиган ҳамда шаҳар ичи, шаҳарлараро янги жамоат транспорти йўналишларини ташкил этиш, бунинг учун янги жамоат транспортларини сотиб олиш, уларда автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий қилиш каби вазифалар белгилаб олинган;

- Юк ташиш хизматлари ҳажми 104,0 фоиздан ортади. Бунда янги юк ташиш транспорти воситаларини сотиб олиш, Республика орқали транзит юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича “Миллий транзит” стратегиясида белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чоралари кўрилади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Об_ҳаво

🌤☀️ Наманганда 6 январь куни ҳаво ҳарорати 15 даража илиқ бўлади

▫️«Ўзгидромет» 6 январь, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ— 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсадин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
VI-42-122-6-0-K_23.pdf
225.6 KB
🔰 Наманган шаҳри таркибида Чаманзор, Ойдинкўл ва Элобод туманлари ташкил этилади

☑️ Қуйидаги туманлардан ер майдонлари шаҳар таркибига ўтказилди:

▫️Наманган туманидан - 195,6 гектар;
▫️Косонсой туманидан - 29,4 гектар;
▫️Уйчи туманидан - 45,0 гектар;
▫️Чортоқ туманидан - 412,2 гектар;
▫️Янгиқўрғон туманидан - 2470 гектар.
❗️Ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда

▫️ “Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасига кўра, аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш мўлжалланган.

Мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланиш таъминланади. Бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизлик 30 фоизга қисқартирилади.

Ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига масъуллигини ошириш назарда тутиляпти. Превентив тиббиётни фундаментал ривожлантириш, таълим тизимидан бошлаб валеология асосларини сингдириш ҳам режалаштирилган.

Аҳоли орасида зарарли одатларга қарши курашиш, тамаки чекувчилар улушини 10 фоизга камайтириш мўлжалланмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон аҳолиси орасида халқаро қабул қилинган стандарт методология асосида кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилади.
❗️My.gov.uz порталида “Содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумотнома бериш” хизмати ишга туширилди.

🖥 Хизматдан фойдаланиш учун:
🔵 My.gov.uz порталида рўйхатдан ўтиш;
🔵“Маълумотномалар” бўлимидан тегишли хизматни танлаш;
🔵керакли маълумотларни тўлдириб, ариза йўллаш кифоя.

Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул ва қулай! Ҳеч қандай бюрократик тўсиқлар йўқ!

📊 Маълумотнома 5 иш кунида тақдим этилади.


📌 Ушбу маълумотнома суғурта ташкилотлари ёки бошқа идоралар учун мулкингизда содир бўлган ёнғин тўғрисида ахборот берувчи зарурий ҳужжатдир.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Энди бола туғилиши билан мактабга онлайн ҳисобга қўйилади.

▫️2024 йил 1 январдан бошлаб болаларни мактабга онлайн ҳисобга қўйиш бўйича янги тартиб амал қилади.

☑️ Янги тартиб билан батафсил видеода танишинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон_2030_стратегияси.

2024 йилда Наманган вилоятида амалга ошириладиган ишлар билан ушбу видео роликларда танишинг.

Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати.
🔰 Янги ташкилот - Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ташкил этилади

▫️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистан Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
#РАСМАН

🔰 «Чиқинди учун пул тўламаган қоронғида ўтиради» — Энергетика вазири матбуот котиби


▫️Энергетика вазири матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев маълум қилишича, энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарз юзага келган бўлса, электр энергияси учун пул тўлашнинг имкони бўлмайди.

☑️ Президент Фармони (2024 йил 4 январь, ПФ-5)га кўра:

— 2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

— 2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

— 2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади.

«Оддий айтганда, ахлат учун пул тўламаган қоронғида ўтиради», деб ёзмоқда энергетика вазири матбуот котиби.
Йўллардаги камералар экологик ҳуқубузарликларни ҳам аниқлайди

Президент Фармонига кўра, йўллардаги қоидабузарликларни аниқлаш учун камералар ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқубузарликларни ҳам қайд этиш ҳуқуқи берилди.

Улар жарима суммасининг 20 фоизини олишади.
“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!”

Бугун “Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси бўйича навбатдаги тадбирлар “Кўкёр”, “Мамай”, “Қайроқи”, “Оқсув Ғовозон”, “Боғ”, “Ғовозон”, “Обод”, “Юксалиш”, “Қутлуғтол”, “Газнон” ҳамда “Булоқбоши” маҳаллалари фуқаролари учун ташкил этилди.

Тадбирларда маънавият тарғиботчилари томонидан 2023 йил 22 декабрь кунги ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Республика маънавият ва маърифат Кенгаши раисининг нутқида таъкидлаб ўтилган мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳамда мазкур йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан маърузалар қилинди.

Тадбирларда нуроний ва зиёлилар, маҳалла фаоллари, уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар, профилактик ва пробация ҳисобида турувчи фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, тадбиркорлар, имконияти чекланган фуқаролар, маҳалла еттилиги ҳамда маҳалла раиси ва бошқалар иштирок этдилар.