This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
7 апрель куни Тошкент ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида карантин учун махсус қурилаётган шифохоналар устидан ҳаво назорати амалга оширилган.
Ушбу назорат борт номери UZ-03 бўлган Eurocopter EC-130 (яна бир номи Airbus Helicopters H130) вертолётида бўлиб ўтган.
Манба: Новости Ташкентского Неба
👉 @xushnudbek 👈

2020 йил 8 апрель соат 17:15 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 545 нафарни ташкил қилмоқда.
Президент озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш видеоселектор ўтказди
Шавкат Мирзиёевнинг қайд этишича, қисқа муддатда фуқароларимиз, давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармасига 50 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ўтказилгани – элимизнинг мазкур хавф-хатарга қарши елкама-елка курашишга тайёр эканлигининг ёрқин исботи.
– Мана шундай оғир синов дамларида кўпмиллатли халқимиз саросима ва ваҳимага тушмасдан, аксинча, четдан келган бу балонинг тезроқ ўтиб кетишига, ҳадемай яхши кунлар келишига ишониб, ўзининг мустаҳкам иродаси, меҳр-оқибати ва ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.
Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирар экан, давлатимиз раҳбари яна бир бор барчани огоҳликка чақирди:
«Касаллик аломатини сездингизми, дарҳол шифокорларга мурожаат қилинг. Такрор айтаман, касалликни оиламизга кириб келмаслиги, ўзимиз ва яқинларимизни ушбу иллатдан сақлаб қолиш, энг аввало, ўзимизга боғлиқ!»

Томорқасига экин экмаган фуқаролар ер солиғини оширилган ставкада тўлайди
Бугун бўлиб ўтган видеоселекторда Шавкат Мирзиёев барча фермер, кластер, деҳқонлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз даласида, аҳоли эса томорқасида баҳорги экиш ишларини давом эттириши кераклигини таъкидлади. Акс ҳолда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш қийин бўлиши ҳаммага аён.
Президентимиз бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.
Томорқаларда етиштирилган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорга етказиб бериш масаласига ҳам эътибор қаратилди.
Ҳозирги синовли даврда томорқа ерларига экин экмаслик, қаровсиз ташлаб қўйиш юртга ва ерга нисбатан хиёнат деб баҳоланиши керак.
Шунинг учун томорқадан самарали фойдаланмаётган хонадон эгалари расман огоҳлантирилиши, ундан кейин ҳам экин экмаганларга ер солиғи оширилган ставкада қўлланилиши маълум қилинди.
Бу борада мутасадди раҳбарларга тегишли ҳужжатни қабул қилиш топширилди. Томорқалар ҳолатини дронлар орқали мониторинг қилиш ҳамда улардан унумли фойдаланиш учун ҳар бир сектор кесимида зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Хориждаги юртдошларимиз ОТМларда кредит-модуль тизимини жорий этиш бўйича маслаҳат беришди
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузуридаги Халқаро экспертлар кенгаши аъзоларининг иккинчи видеоконференцияси ўтказилган.
Видеоконференцияда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузуридаги Халқаро экспертлар кенгаши аъзолари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул бошқарма бошлиқлари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институти ректор, проректорлари ва профессор-ўқитувчилари (жами 75 киши) қатнашди.
Видеоконференция давомида Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этишнинг афзалликлари, тизимнинг асосий қоидалари, АҚШ ва Европа моделларининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг фарқли жиҳатлари, унинг меъёрий-хуқуқий асоси юзасидан тегишли маълумотлар алмашилди.

Сен халққа дўстми ёки айиққами?
Солиқ қўмитасига бир гап бўляпти, ўртоқлар. Бугун қўмита сайтида «Тўйхона ноқонуний тикувчилик цехига айлантирилди» сарлавҳали жуда антиқа хабар чиқди.
Унда айтилишича, 4 апрель куни Чирчиқ шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида қонунбузилиш ҳолати аниқланган эмиш. Шаҳарда жойлашган "Азия" тўйхонасида 1989 йилда туғилган фуқаро М.Э. ҳеч қандай ҳужжатларсиз тиббий ниқоб ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Тадбиркор фаолиятини 2 апрелда бошлаб 183 нафар ишчи ❗️ ёллаб, улар билан оғзаки равишда, ҳар бир ниқоб учун 60 сўмдан иш хақи беришга келишган.
Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан бино кўздан кечирилганда жами 301 минг 994 дона тиббий ниқоб ва 21 дона клейлаш ускунаси - умумий нархи 156 миллион 696 минг сўмлик товар моддий бойликлар борлиги аниқланган ва вақтинчалик олиб қўйилган.
Энди ўз-ўзидан савол туғилади.
Биринчидан, Ўзбекистонда тиббий ниқоб етишмовчилиги жуда юқори бўлганлиги сабабли Ҳукумат зудликда қарор қабул қилиб, тиббиёт ниқобларни тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарди, тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмаслигини маълум қилди. Бундан кўзланган асосий мақсад тиббий ниқоб ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, аҳолида юзага келадиган ниқоб тақчиллигининг олдини олиш эди.
Наҳотки бундан солиқчиларимизнинг хабари бўлмаса? Ёки уларни фақат мусодара қилишга ақли етадими?
Иккинчидан, карантин туфайли ҳамма жойлар ёпилди, халқ даромад тополмай қийналяпти, ишсизлик мислсиз даражада ошди. Шунақа пайтда 30 ёшли бир тадбиркор 183 кишини❗️ иш билан таъминлаган жойида солиқчилар келиб унинг 157 млн сўмлик маҳсулотини олиб қўйгани нимаси? Виждонинглар борми ўзи?
Келинг, оддий ҳисоб-китоб қиламиз.
Хабарда айтилгандек, жами 302 мингта тиббий ниқоб тайёрланган. Уларнинг ҳар бири учун 60 сўмдан хизмат ҳақи беришга келишилган. Бу 18 млн 120 минг сўм бўлади. Энди уни 183 кишига бўлсак, тахминан 100 минг сўмдан тўғри келади.
Тадбиркор фаолиятини 2 апрелда бошлаган, солиқчилар 4 апрелда у ерни “босишган”. Демак, ўша 183 киши салкам 1 ярим кунда 100 минг сўм пул топган. Бу ойига 1,5 млн сўм иш ҳақи бўлади дегани.
Энди ҳурматли солиқчиларимиз, жумладан Солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаевга савол!
Айтингларчи, қисқа фурсатда 183 кишига 1,5 млн сўм ойлик берадиган иш ўрни яратиш Солиқ қўмитасининг қўлидан келадими ёки йўқ? Агар қўлингиздан келмаса, ҳеч бўлмаса халақит берманглар, барака топгурлар!
Учинчидан, ноқонуний цех эмиш! Хўш, унинг қонунийси қанақа бўлади? ЯТТ ёки хусусий корхона очганлиги тўғрисида ҳужжат бўлса кифоями? Унда олиб беринглар ўша ярамас ҳужжатни. Интернет орқали 10 минутда онлайн очиш мумкин-ку! Тадбиркорга нима қилса қонуний бўлишини ўргатинглар ундан кўра. Санитария ҳолатидан кўнглингиз тўлмаса, унда мутахассис жалб қилиб, ёрдам беринглар. Шу қийин ишми?
Тўртинчидан, “157 млн сўмлик маҳсулот масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинчалик олиб қўйилди” дейилган хабарда. 4 апрелда ушланган тадбиркор ҳақидаги хабар 8 апрелда сайтга чиқяпти. 4 кунда масала ҳал бўлмадими? Хўш, қачон қонуний ҳал бўлади унда? Нечи йил, нечи ой керак? Сизлар ҳал қилгунча бечора тадбиркор ва 183 киши яна ишсиз ва оч-наҳор қоладими?
Кечирасизлару, бу қароқчилик эмасми? Мақсад тадбиркорга ёрдам беришми ёки унга халақит беришми?
Бир томонда Ҳукумат тадбиркорларга рухсат ва енгиллик берсаю, бошқа томонда солиқчилар тадбиркор мулкини олиб қўйиб, фаолиятини тўхтатиб қўйса, бу нимаси? Карантин ҳамда фавқулодда ҳолат пайтида шу ишлар тўғрими?
Ўзи куни-кеча Солиқ қўмитасининг банклар томонидан жисмоний шахслар карталарига 30 млн сўмдан ортиқ ўтказилган пуллар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси кескин танқид остида қолганди. Бугун эса, бунақа хабар чиқиб турибди.
Солиқ қўмитасига бир гап бўляпти, ўртоқлар.

Audio
#TasadduqYoRasululloh
22-қисм. Исро ва меърож. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров
Манба: muslim.uz

Кечки мутолаа #кечки_мутолаа
(ўқиш учун атиги 15 дақиқа вақтингиз кетади)
Атоқли рус адиби Василий Шукшиннинг машҳур «Мот қилди» («Срезал») ҳикоясини ўқиган китобхон унда тўқнашган икки одамнинг қайси бирини ёқлашда қийналиши мумкин.
Ҳикояни ўқиб кўриб айтингчи, Сизнинг фикрингиз қандай, Сиз ким томондасиз?
Ёқимли мутолаа тилаймиз.
Василий Шукшин. Мот қилди (ҳикоя)
https://teletype.in/@xushnudbek/mot-qildi

Teletype
Василий Шукшин. Мот қилди (ҳикоя)
Агафья Журавлёваникига ўғли Константин Иванович келди. Хотини ва қизи билан онасидан хабар олиб, ҳордиқ чиқариб кетишмоқчи экан.
2020 йил 8 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 546 нафарни ташкил қилмоқда.
⚡️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
Ҳурматли фуқаролар!
Коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.
Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.
Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.
❗️Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.

23-қисм. Сидратул мунтаҳо. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров
Манба: muslim.uz
👉 @xushnudbek 👈
23-қисм. Сидратул мунтаҳо. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров
Манба: muslim.uz
👉 @xushnudbek 👈
Давлат солиқ қўмитаси Чирчиқ шаҳридаги ноқонуний тиббий ниқоб ишлаб чиқариш ҳақида эълон қилинган материал юзасидан расмий баёнот берди.
Баёнотда айтилишича, Чирчиқ шаҳар Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг 2020 йил 4 апрелдаги далолатномаси асосида Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаменти томонидан мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 6 апрель куни жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ: қўмитанинг дастлабки хабарида санитария қоидалари ва жиноят иши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ эди. Шунчаки, ноқонуний тадбиркорни солиқчилар текширди ва мулкини олиб қўйди, деб ёзилганди. Энди эса ҳамма ишни СЭС ва департамент қилган бўлиб чиқди.

Бугун, 9 апрель куни, юртимизда иккита муҳим сана нишонланмоқда:
• Буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 684 йиллиги;
• Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги.

Эҳсоннинг ўзгача усули
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармасининг хабар беришича, вилоятда фаолият юритувчи ва истиқомат қилувчи бир нечта саҳоватпеша тадбиркорлар эҳтиёжманд аҳолига эҳсон қилишнинг ўзига хос усулини қўллашаётган экан.
Жумладан, тадбиркорлар кам таъминланган деярли 150 та хонадоннинг 100 миллион сўмга яқин коммунал тўловларини амалга ошириб беришибди.
Ҳозирги мураккаб бир даврда саҳоватпеша инсонлар аҳолига нафақат кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари олиб беришмоқда, балки ҳар куни фойдаланадиган энергия ресурсларининг ҳаққини тўлашга амалий ёрдам кўрсатишаётгани таҳсинга лойиқ.
Зора ушбу хабардан кейин юртимизнинг бошқа чеккаларида ҳам савобталаб ҳамюртларимиз бу каби ташаббусни давом эттиришса не ажаб...

2020 йил 9 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 555 нафарни ташкил қилмоқда.
Телеграм каналлар админлари диққатига!
Телеграм компанияси дастурнинг янгиланган версиясини тақдим этди ва унда бир қатор янгиликлар ўрин олган.
Жумладан, энди канал администраторлари ўз каналларининг керакли статистикалари ҳақидаги батафсил маълумотларни олишлари мумкин бўлди.
Статистикалар фойдаланиш учун қулай диаграммалар асосида берилмоқда.
Масалан, кеча каналимдан 1515 киши чиқиб кетган, 2388 киши эса қўшилган (+873). Ўзи ҳар куни каналимда ўртача минг киши атрофидаги обуначилар Leave тугмасини босишади ва бу мен учун одатий ҳол.
Шунчаки маълумот учун айтдим.
Маслаҳатим, статистикалардан фойдаланиб кўринг.