Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҲТ бўлимига қарашли 18-сонли умумий таълим мактаби ўқувчилари учун Самарқанд гидрометеорология бошқармаси мутахассислари ва вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари билан биргаликда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳаракатлар мавзусида семинар ўтказилди.
#самарқанд #бошқарма #мутахассис #мактаб #ўқувчи #семинар
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
#самарқанд #бошқарма #мутахассис #мактаб #ўқувчи #семинар
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Бухоро гидрометеорология бошқармасига Ўзгидромет бош директор ўринбосари Феруз Сафаров бошчилигида ишчи гуруҳ ташриф буюриб, вилоят гидрометеорология бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Жумладан вилоят ҳудудида жорий йил қурилиши кўзда тутилган Метеорологик радиолокатор лойиҳалари билан танишиб, мутахассислар билан ўз фикр ва таклифларини билдирди. Вилоят Гидрометеорология бошқармаси бошлиғи М.А.Хусаинов ушбу МРЛ лойиҳаси бўйича ечилиши лозим бўлган масалаларни жойида ҳал этиш бўйича ўз фикрларини билдириб нафақат вилоят балки Республикамиз Гидрометеорология соҳасида прогнозларда янада аниқлик даражасини оширишда кескин ижобий ўзгаришлар бўлиши юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. Ишчи гуруҳ ташрифи давом этмоқда.
#бухоро #бошқарма #ишчигуруҳ #радиолокатор #мутахассис
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
#бухоро #бошқарма #ишчигуруҳ #радиолокатор #мутахассис
Telegram | facebook | Instagram | Youtube