"YUKSALISH" HARAKATI
2.96K subscribers
3.76K photos
609 videos
7 files
2.03K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩[email protected]

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
加入频道
#Covid_19_рақамларда
Бугун, 14 апрель куни Бош санитария инспектори Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда бугунги кунга қадар коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича ўтказилаётган тестлар ҳақида маълумот берилди.

Маълум бўлишича, ҳозиргача Ўзбекистонда 100 мингдан зиёд фуқарода коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тестлар ўтказилган. Ҳар куни 8-9 минг киши давлат бюджети маблағлари хисобидан текширилмоқда.

@uzbyuksalish
​​Общенациональное движение «Юксалиш», поддержав инициативу активистов Навоийской области объявляет о запуске онлайн-проекта «Оловда ёнмаган мактублар» («Несгораемые письма»).

С годами редеют ряды ветеранов. Поэтому все большее значение приобретают «хранители» событий тех лет — пожелтевшие от времени самодельные фронтовые треугольники. Они порой оставались тонкой связующей нитью, надеждой, что родные живы. Их писали в госпиталях, вечером после очередной бомбардировки, между сражениями...

У кого в семейных архивах сохранились фронтовые письма, фотографии родных и близких могут сфотографировать и разместить их в социальных сетях под хештегами #Ғалабанинг75йиллиги (#75ЛетПобеды) #ОловдаЁнмаганМактублар (#НесгораемыеПисьма). Желающие могут записать видео, на котором они зачитывают письмо, рассказывают о родственниках — участниках боевых действий и тружеников тыла, и опубликовать его в сети с вышеназванными хештегами.

Копию письма-треугольника, данные об авторе письма (его имя, год и место рождения, дата написания письма), фотографию (если имеется) можно отправить и на электронный адрес [email protected]. Сбор писем предусмотрено осуществлять до 9 мая текущего года.

В период карантина и изоляции в связи с распространением коронавируса COVID-19 в Узбекистане многие сидят дома. У них появились возможность и время разобрать семейные альбомы и архивы. Общенациональное движение «Юксалиш» призывает всех граждан и соотечественников за рубежом принять активное участие в онлайн-проекте, а представителей СМИ и блогеров содействовать в его реализации.

@uzbyuksalish
​​​​“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Навоий вилояти фаоллари ташаббусини қўллаб-қувватлаб, “Оловда ёнмаган мактублар” онлайн-лойиҳасига старт бермоқда.

Йиллар ўтиши билан Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари сафи тобора камайиб бормоқда. Шу сабабли ўша давр воқеаларнинг “гувоҳлари” — фронтдан келган, бироқ вақт ўтиши билан сарғайиб кетган учбурчак хатлар тобора катта аҳамият касб этмоқда. Баъзан фақат шу битикларгина яқинларининг ҳаёт эканига умид, урушга сафарбар қилинганлар ва уларни кутаётган қалблар ўртасидаги нозик ришта нишонаси эди. Улар госпиталда, навбатдаги ўққа тутилишдан кейин кеч оқшомда ёки жанглар орасида битилган.

Ушбу лойиҳа орқали оилавий фотоальбомлар орасида Иккинчи жаҳон уруши даврида олинган яқинларининг фотосуратлари, фронтдан келган хатларни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга #Ғалабанинг75йиллиги #ОловдаЁнмаганМактублар ҳэштеглари остида жойлаштириш сўралади.

Учбурчак хат нусхасини, хат муаллифи тўғрисидаги маълумотларни (исм-шарифи, туғилган жойи ва санаси, мактуб битилган сана), тарихий фотосуратни (агар бўлса) [email protected] электрон манзилига юборишларини ҳам сўраймиз. Мактублар жорий йилнинг 9 майига қадар қабул қилинади.

Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида жорий этилган карантин ва изоляция даврида кўпчилик уйда қолмоқда. Эндиликда уларда оилавий фотосуратлар ва архивларни ўрганиш учун қулай имконият пайдо бўлди. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати барча фуқароларни ва хориждаги ватандошларни ушбу онлайн-лойиҳада фаол иштирок этишга, ОАВ вакиллари ва блогерларни эса уни кенгроқ тарғиб қилишда қўмаклашишга чорлайди.

@uzbyuksalish
🦠 COVID-19: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши юзасидан асосий маълумотлар (15 апрель ҳолатига кўра). Касалланганлар 12 та ҳудудда аниқланган.

#UydaQoling
___________________________________

🦠 COVID-19: Основные данные по распространению коронавирусной инфекции в Узбекистане (по состоянию на 15 апреля). Случаи заражения зафиксированы в 12 регионах.

#ОставайтесьДома

@uzbyuksalish
@initiativeuz
Жорий йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида 10 трлн сўм бюджетга эга Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилган эди.

Бугун Молия вазирлиги томонидан ушбу жамғарма маблағлари 15 апрель ҳолатига кўра нималарга йўналтирилганлиги ҳақида батафсил маълумот берилди. Маълум бўлишича, бугунги кунга қадар 756 млрд сўм маблағ қуйидаги йўналишларда сарфланган:

Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига - 226 млрд сўм
Шифохоналар ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун - 411 млрд сўм
Ижтимоий соҳага - 117 млрд сўм

@uzbyuksalish
Forwarded from AkmalBurxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 2 миллиондан ошди, вафот этганлар эса 127мингга яқинлашди....

@aburxanov
Шу кунларда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун бир қатор долзарб мавзуларда танловлар эълон қилинди.

Бу ҳақда ҳамкасбларга имкон қадар кенгроқ маълумот бериш мақсадида биз уларни қуйидаги ҳаволаларга жойлаштирдик. Танишишингиз мумкин:

“Жамият ва оилада соғлом ижтимоий-маънавий ва тиббий муҳитни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” мавзуида Давлат грантлари (40 млн сўмгача) ажратиш учун 1-танлов

“Ҳаракатлар стратегияси, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ижросида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокини таъминлаш” мавзуида Давлат грантлари (40 млн сўмгача) ажратиш учун 2-танлов

2020 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов

Ҳужжатлар қабули 2020 йил 18 майгача.

Маълумот учун: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.

@uzbyuksalish
На днях Общественный фонд при Олий Мажлисе объявил конкурсы для ННО и других институтов гражданского общества по ряду актуальных тем.

Чтобы предоставить коллегам как можно больше сведений об этом мы разместили их условия по нижеуказанным ссылкам. Вы можете ознакомиться с ними:

1-й конкурс на соискание государственных грантов (до 40 млн сумов) для проектов по теме «Повышение активности институтов гражданского общества в обеспечении
здоровой социально-духовной и медицинской среды в обществе и семье»
;

2-й конкурс на соискание государственных грантов (до 40 млн сумов) для проектов по теме "Обеспечение активного участия институтов гражданского общества в реализации Стратегии действий, Государственной программы «Год развития науки, просвещения и цифровой экономики";

Конкурс среди ННО и других институтов гражданского общества на получение государственных социальных заказов для осуществления социально значимых проектов в 2020 году.

Прием документов до 18 мая 2020 года.
Для сведений:
(0-371) 239-26-76, 239-26-86
Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган вазифалар белгиланди. Хусусан:

⚡️ Вазиятни чуқур таҳлил қилган ҳолда, бўлажак хавф-хатарларни олдиндан прогноз қилиш ва уларнинг ечими бўйича аниқ режа ва пухта чоралар тайёрланади.

⚡️ Касалликни енгиш учун барча давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик янада кучайтирилади.

⚡️ Ҳокимлар ва сектор раҳбарлари нарх-навонинг ошиб кетмаслиги ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга, ёрдамга муҳтож оилалар холидан хабар олишга шахсан жавобгар.

⚡️ Карантин даврида уйда ўтириш — айни пайтда халқимизнинг соғлиғини ва ҳаётини сақлаб қолиш учун энг мақбул восита.

⚡️ Карантинни бекор қилиш халқ билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал қилинади.

@uzbyuksalish
Ҳукумат комиссияси, маҳаллий ҳокимликлар, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширадилар:

1. Касалликни барвақт олдини олиш
Коронавирусдан касалланишни барвақт олдини олиш бўйича барча чоралар кўриш.

2. Хавф-хатарни прогноз қилиш, ечими бўйича пухта чоралар тайёрлаш
Вазиятни чуқур таҳлил қилган ҳолда, бўлажак хавф-хатарларни олдиндан прогноз қилиш ва уларнинг ечими бўйича аниқ режа ва пухта чоралар тайёрлаш.

3. Халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш
Касалликни енгиш учун барча давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш.

4. Раҳбарлар масъулиятини янада ошириш
Республика комиссияси мутасадди вазирлик ва идоралар билан бирга жойларда коронавирус тарқалишини олдини олиш ҳамда унинг иқтисодиёт ва инсонлар ҳаётига салбий таъсирини имкон қадар чеклаш.

@uzbyuksalish
Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Муҳим жиҳатлар:

⚡️ 2020 йил аграр ва озиқ-овқат соҳа вакиллари, кластерлар, фермерлар ва деҳқонлар учун “катта синовлар ва кенг имкониятлар йили” бўлади.

⚡️ 2020 йил мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажми 2 баробарга оширилади. Хусусан, мева-сабзавотчиликда 55 та туман, 86 та кластер ва 125 та кооперация локомотив бўлади.

⚡️ Мева-сабзавотни экспорт қилувчиларга автотранспорт юк ташиш харажатининг 50% қоплаб берилади. Бунинг учун қўшимча 50 млрд сўм маблағ ажратилади.

⚡️ Жойларда туманлар сектор раҳбарлари “24 соатлик иш тартиби”га ўтказилади.

⚡️ Чорвачилик тармоқларида озуқани кўпайтириш бўйича тизимли ишлар ташкил қилинади. 2020 йил 1 сентябргача 7 та ҳудудда 74 та қорамол боқиш бўйича оилавий кооперация фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади.

⚡️ Паррандачиликни ривожлантириш мақсадида ҳар бир оила парранда боққан даври (40 кун) учун 500 минг сўмдан рағбатлантирилади.

⚡️ 2020 йил асал ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробарга кўпайтирилади, 300 тадан 500 тагача аҳоли хонадонларига 20 тадан асалари уялари тарқатилади.

@uzbyuksalish
🦠 COVID-19: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши юзасидан асосий маълумотлар (16 апрель ҳолатига кўра).

#UydaQoling
___________________________________

🦠 COVID-19: Основные данные по распространению коронавирусной инфекции в Узбекистане (по состоянию на 16 апреля).

#ОставайтесьДома

@uzbyuksalish
@initiativeuz
Президент Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва ҳар бир ҳудудда унинг бўлимлари ташкил этилмоқда.

Жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат бўлади, уларнинг:
18 нафари Президент томонидан тайинланади;
18 нафари маҳаллий ННТлар орасидан танлаб олинади;
14 нафари ҳудудий жамоатчилик палаталари вакиллари.

Ҳудудий жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 21 нафар аъзодан иборат бўлади. Улар ҳудудларда фаолият олиб бораётган ННТлар, илмий доиралар, ОАВлар ва кенг жамоатчилик вакилларидан шакллантирилади.

Аъзоларнинг ваколат муддати — 3 йил.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ва Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолияти тугатилади.

🔄 “Mening fikrim” веб-портали Жамоатчилик палатаси тасарруфига ўтказилади.

Жамоатчилик палатаси:
◾️ Фуқаролик жамиятининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари тўғрисида йиллик миллий маърузалар тайёрлайди;
◾️ Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш
ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар беради;
◾️ Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим ва долзарб масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади;
◾️ Давлат органларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан тушунтириш бериш талабини юбориш ҳуқуқига эга.

💼 Жамоатчилик палатаси Раиси мақомига кўра вазирга, унинг 3 та ўринбосари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

Жами штат бирлиги – 115 нафар.

Жамоатчилик палатаси аппарати Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 1А-уй манзилида жойлашади.

@uzbyuksalish
Жамоатчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишлари нималардан иборат?

◾️ давлат, фуқаролар, фуқаролик жамияти институтларининг тизимли мулоқотини йўлга қўйиш, уларнинг ижтимоий манфаатлари келишилишини таъминлаш;

◾️ фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокини фаоллаштиришга ҳамда давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этишга кўмаклашиш;

◾️ аҳоли фикрини тизимли ўрганиб бориш, жойларда ва соҳаларда долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар киритиш;

◾️ фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида тадқиқотлар олиб бориш юзасидан ташаббус кўрсатиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

◾️ фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ҳамкорлиги даражаси, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қўшаётган ҳиссасини баҳоловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;

◾️ БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш;

◾️ давлат идоралари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини кучайтириш;

◾️ мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, маслаҳатлашув ва эшитувлари ташкил этиш;

◾️ фуқaрoлaр, ННТлар вa ОАВ вaкиллaри, блогерларни ОАВларда сўз эркинлиги, фуқaрoлaрнинг axбoрoт олиш ва тaрқaтиш ҳуқуқини aмaлгa oшириш;

◾️ жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш, “жамоатчилик эшитуви”, “жамоатчилик экспертизаси”, “жамоатчилик мониторинги” каби таъсирчан замонавий назорат шаклларини амалда жорий этиш;

◾️ ислоҳотлар ва давлат дастурларининг жойларда, шунингдек, соҳаларда амалга оширилиши устидан жамоатчилик мониторингини ташкиллаштириш, тавсиялар ва натижалар ҳақида Президент, Парламент ва Ҳукуматга мунтазам ахборот киритиб бориш;

◾️ мамлакат ташқи сиёсатининг устувор вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш, унинг нуфузли халқаро рейтингларда эгаллаган ўрнини яхшилашда фуқаролик жамияти институтларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш ҳамда хориждаги ватандошлар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш, ННТларга халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда ёрдам кўрсатиш.

@uzbyuksalish
Бугун “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони имзоланди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва ҳудудий жамоатчилик палаталари ташкил этилади.

Жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан, ҳудудий жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 21 нафар аъзодан иборат бўлади.

@uzbyuksalish
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз нега уйдамиз?

Ҳозир эрта учун қўлни қўлга бериб, бир бўлмоқ вақти. Сиз, мен эмас, БИЗ бўлмоқ вақти!

👉 https://qalampir.uz/n/17681

#UydaHayotBor
#UydaMuhabbatBor

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🦠 COVID-19: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши юзасидан асосий маълумотлар (17 апрель ҳолатига кўра).

#UydaQoling
___________________________________

🦠 COVID-19: Основные данные по распространению коронавирусной инфекции в Узбекистане (по состоянию на 17 апреля).

#ОставайтесьДома

@uzbyuksalish
@initiativeuz
🦠 COVID-19: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши юзасидан асосий маълумотлар (18 апрель ҳолатига кўра).

#UydaQoling
___________________________________

🦠 COVID-19: Основные данные по распространению коронавирусной инфекции в Узбекистане (по состоянию на 18 апреля).

#ОставайтесьДома

@uzbyuksalish
@initiativeuz