Bosh prokuratura
37.2K subscribers
43.3K photos
5.94K videos
10.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
加入频道
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов бошчилигида оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, Қарши шаҳрида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда 18 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини мурожаатлари қабул қилинди, мурожаатлар асосан иш ҳақи масаласи, тергов ҳаракатларининг олиб борилиши, тадбиркорлик иш фаолиятини тиклаш масаласи, ички ишлар органлари томонидан қабул қилинган қарорлардан норозилиги, етказилган моддий ва маънавий зарарни ундиришга доир масалаларни ўз ичига олади.

Қабул қилинган мурожаатлардан 3 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатлар иш юритувга олиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
​​Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида банклар томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратиш кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Лекин афсуски, мақсадли олинган ушбу маблағлар вақтида қайтармаслик ҳолатлари учраб туради.

Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги тижорат банклари фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 1 трлн. 135 млрд. сўмлик 24 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларидан 12 мингдан ортиғини ижроси тамомланиб, 214 млрд. 304 млн. сўм қарздорлик ундирилган.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари юзасидан жами 620 та 231 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, шундан 116,2 млрд. сўмлик 286 та мол-мулк электрон савдоларга чиқарилган ва 3 278 нафар қарздорларнинг 47 млрд. 460 млн. сўмлик қарздорликларини қоплаш мақсадида иш ҳақларига қаратилган.

Мисол учун, Кармана туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор “Махмуд Самарқандий” МЧЖдан ундирувчи “Асакабанк” АЖ Навоий филиали фойдасига 839 млн. сўм кредит қарздорлиги ундирилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги хайрли тадбирларга Ҳарбий прокуратура органлари ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг 254 гектарли санитария ҳимоя ҳудудида жами 12 гектар майдонга кўчатлар экилди.

Бу каби тадбирлар республикамиз бўйлаб давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида юртимизнинг барча гўшаларида куз мавсумида дарахт ва кўчат экиш ишлари жадал суратлар билан амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида экологик вазиятни яхшилаш, ҳудудларни яшил маконга айлантириш мақсадида Жиззах вилояти прокуратураси ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Хусусан, Шароф Рашидов тумани иқтисодий саноат ҳудудидаги ер майдонига ходимлар томонидан 400 туп “Қайрағоч” кўчати экилиб, ҳашарда иштирок этишди.

Шунингдек, туманнинг “Ғазғонтепа” маҳалласи ҳудудидаги Жиззах давлат ўрмон хўжалигига қарашли йўл ёқаларига 1 200 тупдан зиёд “Павлония” манзарали кўчатлари экилиб, прокуратура боғи ташкил этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг куз мавсумида жами 35 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган.
 
Вилоят прокурори С.Турдиев бошчилигида прокуратура, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари ходимлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида Қизириқ тумани 2-секторига бириктирилган “Боғистон” маҳалласидаги 10 гектар ер майдонига 2 340 туп анор, 2 400 туп жийда, 1 700 туп олма, 2 000 туп ўрик ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари экилиб, уюшқоқлик билан “Прокурорлар боғи” ташкил этилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш тадбирлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt