Bosh prokuratura
37.5K subscribers
49.1K photos
6.42K videos
11.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
加入频道
Ҳарбий прокуратура органлари томонидан ёшлар билан ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, Термиз шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабида "Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч" мавзусида “Прокурорлик соати” ўтказилди.

Мадҳиямизни куйлашдан бошланган машғулотда ўқувчилар ўз билимлари билан Ватан туйғуси қалбларига чуқур жо бўлганини намоён этдилар.

Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармасидаги “Очиқ эшиклар куни”да эса олис ҳудуддаги 51-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига хизмат отлари ва баландлик тайёргарлиги бўйича намойиш этилган маҳорат дарслари улардаги ватанпарварлик ҳиссини жўшқинлантирди.

Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмда ўтказилган тадбир мактаб ўқувчиларининг спортнинг камондан отиш, арқон тортиш ва бошқа турлари, шунингдек, “Яшил макон” тадбирларида бевосита иштироки билан аҳамиятли бўлди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt