Bosh prokuratura
37.1K subscribers
44.3K photos
6.04K videos
10.5K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
加入频道
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармасининг қидирув шуъбаси томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулкларини аниқлаш, қидириб топиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан 397 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, шундан, жорий йилда 157 нафар қарздор фуқаролар топилган ва ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилган.

Шунингдек, қидирув эълон қилинган алимент тўловчи қарздорларнинг 129 нафари чет элда хусусан, 104 нафари хорижий давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича халқаро шартномалар асосида сўровномалар юборилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Навоий вилояти прокурори А.Мирзаев раҳбарлигида вилоятда бюджет тушумлари прогнозининг бажарилиши, солиқ қарздорлигини бартараф этилиши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят солиқ, МИБ раҳбарлари ҳамда туман-шаҳарларга бириктирилган масъуллари иштирок этди.

Тадбирда, МИБ органларида солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича таҳлилларни ўтказиб, ижро ҳаракатларини жадаллаштириш, солиқ прогнози ижросини ўз вақтида таъминлаш, қўшимча солиқ манбаларини аниқлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти прокуратураси мутасаддиларининг ёшлар билан учрашуви

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратурада навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти прокуратурасида прокурорлар корпуси фаолияти хусусида

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Ҳудудларда ўтказилган текширишларда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, бир қатор археология ёдгорликларини йўқотилиши олди олинди.

Хусусан:

– Қашқадарёда “Кофиртепа-2” (VII – ХIII асрга оид) ёдгорлигининг 2,4 м3, “Бештерактепа”нинг (IХ – ХII) 6 м3 ҳамда “Хонтепа”нинг (ХI – ХIII) 189 м3 қисми уй-жой;

– Жиззахда “Томошотепа-2” (IV – V) ёдгорлигининг 14 м3 қисми хожатхона ҳамда “Қоратепа”нинг (V – VI) 30 м3 қисми иссиқхона;

– Сирдарёда “Ҳашартепа” (IХ – ХII) ёдгорлигининг 6,4 м3 қисми хожатхона ва хаммом;

– Навоийда “Ғазғонтепа” ёдгорлигининг 16 м3 қисми мобил компания антеннаси, “Нонвойлартепа-2”нинг 5,3 м3, “Калтепа”нинг (V – VIII) 23 м3 ҳамда “Ясилтепа”нинг (III – ХI) 20 м3 қисми хўжалик иншоотлари;

– Тошкент вилоятида “Номсизтепа-1” ёдгорлигининг 15 м3 қисми хожатхона, “Номсизтепа-2”нинг 1,92 м3 қисми иссиқхона қуриш учун қисман бузилган.

Юқоридаги жами 12 та ёдгорликка 8,3 млрд. сўмлик зарар етказилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Фотосурат интернет тармоғидан олинган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt