Жиноят фош қилинди
Фуқаро С.Ж. Тошкент вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир жараёнида Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси А.И. Олмалиқ шаҳрининг Хонобод кўчасида жойлашган 0,28 гектардан иборат ер участкасини 3 қисмга бўлиб бериш ҳамда ҳар бир ер участкасига алоҳида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 4 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора сифатида талаб қилиб, олдиндан 1 800 АҚШ долларини олиб, кейинчалик қолган 2 200 АҚШ долларини ариза муаллифидан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ижроси
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Тўрақўрғон туманида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 34 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.
Уларнинг 39 та масаладаги мурожаатларидан 14 таси жойида ижобий ечимини топди, 2 та масалада ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.
Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Сайёр қабулда 34 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.
Уларнинг 39 та масаладаги мурожаатларидан 14 таси жойида ижобий ечимини топди, 2 та масалада ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.
Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б. Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларда хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш орқали янги иш ўринларини яратиш борасида ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.
Хусусан, Андижон вилоятида Давлат инвестиция дастури доирасида жорий йил якунига қадар 31 та лойиҳа доирасида 800 млн. АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, шунингдек, 2024 йилга белгиланган инвестиция дастури учун истиқболли лойиҳалар рўйхатини тез фурсатларда шакллантириш юзасидан вилоятнинг барча туман (шаҳар) ҳокимларининг соҳа бўйича ўринбосарларига аниқ вазифалар белгилаб берилди ва ижроси алоҳида назоратга олинди.
Шунингдек, Хонобод шаҳридаги “Water Life Mineral” МЧЖнинг қадоқланган минерал сув ишлаб чиқариш лойиҳаси жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, лойиҳани янада кенгайтириш, мавжуд заҳира ва имкониятлардан унумли фойдаланиш ва янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратиш борасида масъулларга кўрсатмалар берилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Хусусан, Андижон вилоятида Давлат инвестиция дастури доирасида жорий йил якунига қадар 31 та лойиҳа доирасида 800 млн. АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, шунингдек, 2024 йилга белгиланган инвестиция дастури учун истиқболли лойиҳалар рўйхатини тез фурсатларда шакллантириш юзасидан вилоятнинг барча туман (шаҳар) ҳокимларининг соҳа бўйича ўринбосарларига аниқ вазифалар белгилаб берилди ва ижроси алоҳида назоратга олинди.
Шунингдек, Хонобод шаҳридаги “Water Life Mineral” МЧЖнинг қадоқланган минерал сув ишлаб чиқариш лойиҳаси жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, лойиҳани янада кенгайтириш, мавжуд заҳира ва имкониятлардан унумли фойдаланиш ва янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратиш борасида масъулларга кўрсатмалар берилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида давлат фойдасига оид 132 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, амалда 481 млрд. сўм амалда ундирилган. Шундан солиқ қарздорлигини ундириш алоҳида назоратга олинган бўлиб, биргина ноябрь ойида 60 млрд. сўм солиқ қарздорлиги қисқартилган.
Шунингдек, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли 97,8 млрд. сўмлик 771 та (176 та автотранспорт, 255 та махсус техника, 175 та кўчмас мулк, 165 та бошқалар) мол-мулклар хатловга олиниб, шундан 68,4 млрд. сўмлик 501 та мол-мулклар савдога чиқарилган.
Мисол учун, Бюронинг Зарбдор туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор "Zarbdor-Zomin G‘alla klaster" МЧЖ ҳисобидан давлат фойдасига жами 2 млрд. сўм солиқ қарзи тўлиқ ундирилган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Жорий йилнинг ўтган даврида давлат фойдасига оид 132 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, амалда 481 млрд. сўм амалда ундирилган. Шундан солиқ қарздорлигини ундириш алоҳида назоратга олинган бўлиб, биргина ноябрь ойида 60 млрд. сўм солиқ қарздорлиги қисқартилган.
Шунингдек, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли 97,8 млрд. сўмлик 771 та (176 та автотранспорт, 255 та махсус техника, 175 та кўчмас мулк, 165 та бошқалар) мол-мулклар хатловга олиниб, шундан 68,4 млрд. сўмлик 501 та мол-мулклар савдога чиқарилган.
Мисол учун, Бюронинг Зарбдор туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор "Zarbdor-Zomin G‘alla klaster" МЧЖ ҳисобидан давлат фойдасига жами 2 млрд. сўм солиқ қарзи тўлиқ ундирилган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Наманган ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан вилоят Миллий гвардия ва қўриқлаш бошқармалари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Унда вилоятдаги 45 та корхона ва ташкилот 3 мингдан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Жараёнда ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларининг 67 нафарига мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш учун ташкилотларга, 15 нафарига эса қайта тайёрлаш ва касбга ўргатиш учун мономарказ ўқув курсларига йўлланмалар берилди.