Bosh prokuratura
37.9K subscribers
47.3K photos
6.3K videos
11.4K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
加入频道
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус, Кегейли ва Хўжайли туманларида қиш мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирасини тайёрлаш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларнинг бажарилиши аҳволи ўрганилди.

Хусусан, Чимбой, Кегейли,  Нукус, Хўжайли, Тахиатош туманлари ва Нукус шаҳрида қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ҳамда аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумида кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.                       
                                                          
Сўнгра, Республика ва туман (шаҳар) ташкилотлари масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди ҳамда биринчи навбатда қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Тошкент вилояти прокурори С.Эшқувватов бошчилигида Ангрен эркин иқтисодий зонасида жойлашган хорижий инвестиция лойиҳаларни амалга оширилиши аҳволи ўрганилди.

Хусусан, “Zhong Peng Ceramics Group International” МЧЖ ҳамда “NATIONAL CERAMICS” МЧЖ ҚКнинг керамик ва керамогранит плиткалар, "Ангрен Автобус такси саройи" МЧЖнинг чинни идишлар ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳалари билан танишилди.

Тадбирда, хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича тадбиркорлик субъектларининг фаолиятидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасадди идораларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Самарқанд вилояти прокуратураси органлари томонидан вояга етмаганларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли таъминлаш, айниқса етим ва ота - она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида тизимли таҳлиллар ва ўрганишлар олиб борилмоқда.

Вилоят прокурори М.Эшназаров раҳбарлигида туман (шаҳар)ларда ҳудудий прокурорлар бошчилигида ишчи гуруҳлари тузилди.

Ўрганиш ва таҳлил натижаларига кўра, вилоят прокуратураси органлари ишчи гуруҳларининг амалий кўмаги билан оилавий болалар уйларида тарбияланаётган ва ота - она қарамоғидан маҳрум бўлган 236 нафар болаларнинг муаммоларини ҳал этиш учун 1 млрд. 975 млн. сўм маблағлар ажратилган.

Шунингдек, вилоят прокуратураси ташаббуси билан уларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида банкда 32 нафар боланинг ҳар бирига жамғарма очтирилиб, прокуратура депозит ҳисоб рақамидан 10 млн. сўмдан жами 320 млн. сўм маблағ ажратиб берилди.

Аҳамиятлиси, 32 нафар болалар барча шароит ва қулайликларга эга уй-жойлар билан таъминланди.

Ушбу уй-жойлар вилоятнинг Ургут ва Иштихон туманлари ҳамда Самарқанд шаҳрида вилоят прокуратураси ва секторлар раҳбарлари иштирокида тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt