UzA | Tezkor xabarlar
30.2K subscribers
10.5K photos
1.16K videos
35 files
1.65K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
加入频道
⚡️Бугун, 14 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди

Президентлар халқаро кун тартибининг долзарб масалалари, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар. Вазиятнинг янада кескин тус олишига йўл қўймаслик ва можарони тез фурсатда тартибга солиш учун сиёсий-дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Телефон мулоқоти ҳар доимгидек ишонч руҳида ва дўстона муҳитда ўтди.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️⚡️⚡️“Тахтақорача” довони вақтинча ёпилди Бугун, 13 март куни соат 16:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорча” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорча” довони…
⚡️⚡️“Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди

Хабарингиз бор, “Тахтақорача” довонида кучли ёмғир ёғиши оқибатида довон йўлининг 1138-1141 километрлари оралиғида қисман ўприлиш юзага келганлиги боис, автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.

Фақулодда вазиятлар вазирлиги тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган муҳофаза тадбирларини мувофиқлаштириб борди.

Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида бугун, 14 март куни соат 17:35 да “Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди.

Фақулодда вазиятлар вазирлиги

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Баъзи жойларда сурункали ёмғир, баъзи ҳудудларда баҳорга ҳос бўлмаган совуқ — об-ҳаво маълумоти

Жорий йилнинг 17-20 март кунлари юртимиз ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

17-18 мартда республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

18 мартда баъзи жойларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши мумкин.

17 мартда Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

18 мартда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) вақти-вақти билан кучли бўлади.

17-18 мартда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

17 мартда Жиззах, Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги 22-27 м/с гача кучайиши мумкин.

18 мартда Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол тезлиги 22-27 м/с гача кучайиши мумкин.

19-20 мартда кечалари ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиқгача пасаяди, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳавода ва тупроқ юзасида ҳарорат 1-2 даража совуқгача бўлиши мумкин.

19-20 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларида ҳарорат 2-6 даража совуқ, Қорақалпоғистоннинг шимолида баъзи жойларда ҳарорат 7-10 даража совуқ бўлади.

Ўзгидромет

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Баъзи жойларда сурункали ёмғир, баъзи ҳудудларда баҳорга ҳос бўлмаган совуқ — об-ҳаво маълумоти Жорий йилнинг 17-20 март кунлари юртимиз ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. 17-18…
⚡️Яна бир бор кучли сел келиш хавфидан огоҳлантирилди

Шунингдек, жорий йилнинг 16-19 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд. Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори-Чирчиқ туманларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избосган, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел келиш хавфи эълон қилинди.

❗️Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, шунингдек, чорва молларини боқувчилардан эҳтиёткорлик чоралари кўриш сўралади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон Республикаси Президенти сайловида ғалаба қозонди

12 март куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайловида Сердар Бердимуҳамедов сайловчиларнинг 72,97 фоиз овозини тўплаб, Туркманистоннинг кейинги етти йилликдаги президенти этиб сайланди.

Сайловда Туркманистон аҳолисининг 97,17 фоизи иштирок этган. Сердар Бердимуҳамедовнинг инаугурацияси 19 март куни ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️2022 йил 15 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аеропорти орқали 250 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 43 нафар аёл, 20 нафар вояга етгаман шахс ва 8 нафар чақалоқ олиб келинди.

28 февралдан 11 мартга қадар 26 та авиарейс ташкиллаштирилди.

Дипломатик ваколатхоналаримизнинг фаол саъй-ҳаракатлари натижасида ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудуддан 5 884 нафар юртдошимиз, жумладан 300 нафар аёл, 700 дан зиёд 14 ёшгача бўлган болалар, 40 нафар имконияти чекланган шахслар, шунингдек талабалар ва меҳнат мигрантлари олиб чиқилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси томонидан ҳужжати йўқ 322 нафар фуқаромиз учун Ватанга қайтиш сертификатлари расмийлаштирилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун, соат 10:30ларда “Ангрен – Поп” электрлаштирилган темир йўлининг 71-километри ва А-373-автомобиль йўли “Тошкент – Водий” йўналишининг 232,2-километрида йўл четига тош-тупроқ массаси кўчиб тушган.

ФВВ таркибидаги тегишли ташкилот ходимлари воқеа жойига етиб бориб, вазият оқибатларини бартараф этиш тадбирларини олиб боришмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбек театр ва кино санъатининг йирик намояндаси, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 86 ёшда вафот этди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Республика махсус комиссияси томонидан бир қатор талаблар бекор қилинади

2022 йилнинг 16 мартидан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикаси билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига кириб келувчилар республикага ташриф буюришидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЦР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши талаби ҳам бекор қилинмоқда.

Эндиликда хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларга тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлган тақдирда, улардан ПЦР тест натижаси ҳамда коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши талаби қўйилмайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Россия Федерацияси томонидан буғдой ва шакарга қўйилган чекловлар Ўзбекистонга таъсир қилмайди

Республикада аҳоли ва корхоналарнинг талабини узлуксиз, етарли миқдорда ва барқарор нархларда буғдой, ун, шакар маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда ички бозорларда нархларнинг кескин ўзгаришини олдини олиш тўлиқ таъминланган.

Хусусан, 2021 йил буғдой ҳосили мавсумида 6 млн. 656 минг тонна буғдой етиштирилган бўлиб, шундан 2 млн. 533 минг тоннаси республика дон заҳиралари учун жамғарилган, 4 млн. 123 минг тоннаси фермер ва аҳоли ихтиёрида қолган.

Ўтган йил якунига қадар 2 млн. 771 минг тонна буғдой дони
ва 357,7 минг тонна ун хусусий сектор томонидан асосан Қозоғистон Республикасидан импорт қилинган ҳамда 26,8 минг тонна буғдой дони ва 949,1 минг тонна ун экспорт учун йўналтирилган.

Шунингдек, 2022 йилда аҳолини шакар маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида республикамизда 600 минг тонна шакар маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Ўтган йил якунига қадар 23 минг тонна шакар ва 620 минг тонна шакар хомашёси Бразилиядан импорт қилинган. Ўз навбатида, 25 тонна шакар экспортга йўналтирилган. Россия Федерацияси томонидан буғдой ва шакар экспортига қўйилган чекловлар Ўзбекистонга таъсир қилмайди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Энди ҳафтада уч кун Тошкент – Франкфурт – Тошкент йўналишида парвозлар амалга оширилади

Uzbekistan Airways 2022 йил 2 апрелдан Тошкент – Франкфурт – Тошкент йўналиши бўйича қатновлар сони оширилаётгани ҳақида маълум қилди. Унга кўра, мунтазам авиақатновлар ҳафтада уч кун: душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайлови шу йилнинг май ойида ўтказилади — Олий Мажлис Сенати.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️2022 йил 14 март ҳолатига кўра республикамиз бўйлаб, марказий бозорларда сотилаётган ижтимоий товарларнинг ўртача нархлари эълон қилинди.

Мева ҳамда сабзавот маҳсулотларининг нархлари:

Олма – 9-15 минг сўм
Картошка – 3.5-5.5 минг сўм
Пиёз – 2.8-4.5 минг сўм
Сабзи – 1.5-3.5 минг сўм
Ун – 4-6.5 минг сўм
Нон – 2-3 минг сўм
Шакар – 9-10 минг сўм
Гуруч– 8-10 минг сўм

Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари:

Мол гўшти – 60-70 минг сўм
Қўй гўшти – 66-80 минг сўм
Парранда гўшти – 21-30 минг сўм
Тухум – 900-1200 сўм
Кунгабоқар ёғи – 19-24 минг сўм
Пахта ёғи – 15-19 минг сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотлари асосида

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Республиканинг кўплаб ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2022 йил 17-24 март кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;

Наманган вилояти: Поп тумани ва “Қамчиқ” довони ҳудудида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда мазкур йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

Ўзгидромет

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Мудофаа вазири ўринбосари Қодиржон Турсунов Ўзбекистон биатлон федерацияси раиси лавозимига сайланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Мирзабеков Ойбек Алибекович Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар “Ўзсаноатэкспорт” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz