UzA | Tezkor xabarlar
30.2K subscribers
10.5K photos
1.16K videos
35 files
1.65K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
加入频道
АҚШ расмийлари Ўзбекистонга келмоқда

2022 йил 23-25 май кунлари Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи бўлиб ўтади.

Бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️“Илҳом” мукофоти танлови ғолиблари рўйхати

Ҳар йили «Катта адабиёт байрами» ҳафталиги доирасида ўтказилиши белгиланган, ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш мақсадида таъсис этилган “Илҳом” мукофотининг бу йилги ғолиблари эълон қилинди.

1-ўрин
Муҳаммадхонов Шуҳратжон Музаффаржон ўғли, Жамоат хавфсизлиги университети 421-гуруҳ курсантиПрезидент совғаси «Spark» автомобили, махсус диплом ва статуэтка;

2-ўрин
Мухторова Хафиза Ихтиёр қизи, Жиззах давлат педагогика институти 3-босқич талабаси — 30 млн. сўм, махсус диплом ва статуэтка;

3-ўрин
Айимбетова Замира Мақсетбай қизи, Қорақалпоқ давлат университети докторанти15 млн. сўм пул мукофоти ҳамда махсус диплом ва статуэтка билан тақдирланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент Жо Байден АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси номзодини эълон қилди

АҚШ раҳбари Жо Байден мамлакатнинг Ўзбекистондаги навбатдаги элчиси сифатида узоқ йиллик тажрибага эга дипломат Жонатан Ҳеник номзодини кўрсатди. Оқ уй буни 20 май куни эълон қилди, дея хабар бермоқда “Америка овози” нашри.

Номзод Конгресснинг юқори палатаси, Сенат тасдиғидан ўтиши керак. Американинг Тошкентдаги ҳозирги элчиси Даниел Розенблум фаолиятини бошлаганига уч йилдан ошди. Ҳеник тўлиқ тасдиқлангунча Розенблум вазифасида давом этади.

Нью-Йоркда улғайган Ҳеник яқингача Давлат департаментида Марказий Осиё бўйича бош дипломат эди. У, шунингдек, халқ дипломатияси йўналишда узоқ йиллар хизмат қилган, бу борадаги дастурларга бош-қош бўлган.

Айни дамда Ҳеник АҚШ Мудофаа университетининг Кибер хавфсизлик ва ахборот коллежида Давлат департаментининг масъулидир. Дипломат дезинформацияга қарши кураш бўйича ўткир мутахассис саналади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#RASMIY

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг йигирма олтинчи ялпи мажлисини 2022 йил 28 май куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бухоро шаҳрига “Жаҳон ҳунармандлар шаҳри” мақоми берилади

Жаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан Бухоро шаҳрига “Жаҳон ҳунармандлар шаҳри” мақоми берилиши ҳам маълум қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Машҳур ўзбек адиби Қўчқор Норқобил Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўлиб АҚШнинг халқаро "Женима" мукофотига сазовор бўлди

АҚШнинг "Женима" халқаро мукофотига бу йил ҳайъат аъзолари розилиги билан Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўлиб ўзбекистонлик таниқли адиб Қўчқор Норқобил муносиб кўрилди. Ушбу нуфузли мукофот кўп эътирофларга мушарраф бўлган асар учун ҳар йили жаҳоннинг янги кўзга кўринган адибларига топширилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси муҳокамага қўйилди

▪️ Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида 2026 йилга қадар олий таълим билан қамров даражасини
50 фоизга етказиш;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

🔷олий таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таълимнинг масофавий шакли жорий этиш;

🔷молиявий ва академик мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари олий таълим муассасалари Кузатув кенгашлари томонидан мустақил белгилаш;

🔷давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таҳсил олувчи хотин-қизларнинг тўлов-контракт пуллари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш каби масалалар баён этилган.

Шунингдек, 2022/2023 ўқув йили учун:

▪️ бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига —76 728 нафар;
сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
масофавий таълим шаклига— 3 610 нафар.

▫️ магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар.

▫️ хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар квота ажратилади.

▪️ Белгиланишича, молиявий ва академик мустақиллик берилган ОТМларнинг Кузатув кенгашлари бир ҳафта муддатда олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини тасдиқлайди.

Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари сони мос йўналишга белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларидан камида икки баробар кўп бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️"Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”ни 100,0 млн. АҚШ долларига сотишга келишилгани эълон қилинди

“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ (бундан буён матнда “Корхона” ёки “ФНҚИЗ”) устав фондидаги “UzAssets”нинг 100 % улушини 100,0 млн. АҚШ долларига сотиш тўғрисида, Ўзбекистондаги энг йирик нефт ва газ соҳасидаги хусусий корхона “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК (“Харидор”) билан келишувга эришганлигини эълон қилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ОБ-ҲАВО: 22-23 май кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб кетади

Совуқ антициклоннинг марказий ядро қисми Ўзбекистондан ўтмоқда.

Бу қандай об-ҳавони англатади?

Бу турдаги антициклон марказий қисмининг Ўзбекистонга чуқур кириши совуқ даврни беради. Ўзгидромет 23 майга ўтар кечаси деярли барча вилоятларда ҳаво ҳарорати минимумлари +10 +12 даража илиқ, тоғларда +5 даражагача ҳарорат пасайишини прогноз қилмоқда.

Баланд тоғларда, хусусан денгиз сатҳидан 2,5-3 км баландликларда ҳарорат нол даражага пасайиши, қор ёғиши мумкин.

Айни пайтда Қашқадарё вилоятининг Китоб, Деҳқонобод туманларининг тоғли ҳудудларига қор ёққани ҳақида хабарлар келмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун, 22 майда Наманган шаҳрида Халқаро гуллар фестивали бошланади

Икки ҳафта давом этадиган фестивалда юртимиз ҳамда хорижий давлатлардан ташриф буюрган моҳир гулчилар, икебана санъати усталари, ландшафт дизайнерлари гулчилик борасидаги маҳоратини намойиш этади.

Фестиваль соат 10:00 да Наманган шаҳрининг марказий кўчаларини кезадиган, турфа гуллар билан безатиладиган 200 дан ортиқ автомобилдан иборат автокарвон билан бошланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Ангренга янги ҳоким тайинланди

Райимов Алишер Абдумаликович Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Ҳоким ёрдамчиси ҳоким этиб тайинланди

Обидов Махамадмусо Орипжонович Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Қўрғонтепа тумани “Чорвадор” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Қурилиш вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди

Бабаев Насрулла Нуруллаевич
бошқа ишга ўтиши муносабати билан қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️Учкўприк туманига янги ҳоким тайинланди

Асқаров Аброржон Қамбарович
Учкўприк тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Учкўприк тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz