#ТАЙИНЛОВ
Учкўприк ҳокими Навоий вилоят ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди
Маҳмудалиев Акмалжон Азимжонович Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
А.Маҳмудалиев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz

#OB_HAVO
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларига сел келиши кутилмоқда
13–14 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиб, айрим жойларда момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин.
Кутилаётган кучли ёмғирлар сабаб тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли худудлардаистиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.

#RASMIY
Нукус – Олмаота йўналишидаги автобус йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги (Қозоғистон Республикаси) Бош консулхонаси маълумотига кўра, жорий йил 12-май куни Жамбил вилоятида йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Нукус – Олмаота йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобусда 53 нафар йўловчи, шу жумладан 47 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Воқеа оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Айни пайтда 16 нафар юртдошимиз туман шифохонасида, жумладан, 2 нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Дипломатлар воқеа жойига етиб бордилар.
Марҳумларнинг жасадларини ватанга олиб келиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради ҳамда ҳамюртларимиз мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +77779504422, +77779504433) ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахбороти

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва мамлакат Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга Президент Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz
Каналга уланиш:
➖ @uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
Photo
Қозоғистон Республикасининг Жамбул области Жуалин туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тезкор топшириқларига асосан Ҳукумат қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари А.Латифжонов бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳ кеча, 13 май куни соат 18:05 да Жуалин туманининг марказий шифохонасига етиб бориб, Қозоғистон Республикасининг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашди ва ҳамкорлик асосида ташкилий ва амалий ҳаракатлар олиб борилди. Соат 23:40 да Жуалин туман марказий шифохонасидан йўлга чиқиб, 14 май куни соат 04:55 да Ўзбекистон ва Қозоғистон чегараси “Ғишткўприк” божхона масканига етиб келди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Дўст Қозоғистон масъуллари юзага келган мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак беришди.
Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида 2 нафар вафот этган фуқароларнинг жасадлари яшаш манзили – Бухоро ва Хоразм вилоятларига юборилди. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан маросим тадбирларини ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Бугун, 14 май куни бахтсиз ҳодиса оқибатида яна бир фуқаро вафот этди. Айни пайтда марҳумни олиб келиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.
Олиб келинган 23 нафар фуқародан, 18 нафар жароҳатланганлар Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилди, 5 нафар фуқаронинг аҳволи яхши бўлгани учун уйига жавоб берилди.
Ҳозирги вақтда марказга жойлаштирилган фуқароларнинг аҳволи шифокорларнинг қатъий назоратига олиниб, тегишли муолажалар ўтказилмоқда.

ДХХ масъул ходими Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар этиб тайинланди
Абдурахманов Абдурасул Носиржон ўғли Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими вазифасида фаолият юритган.

#САЙЛОВ
Ўзбекистонда бугун, 16 майдан маҳалла фуқаролар йиғини раиси - оқсоқоли сайлови бошланди
Мамлакатимиздаги 842 маҳаллада сайлов бўлиб ўтади. Унда 239 минг 910 нафар сайловчи иштирок этиши белгиланган.
2 минг 270 нафар номзод сайловда иштирок этади. Шундан 510 нафари (60,5 фоизи) амалдаги раислар, 1 минг 762 нафари биринчи маротаба сайловда иштирок этади.
Жорий йилнинг май-июнь ойларида ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга доир ишлар юқори савияда ташкил этилди.

#TAYINLOV
Навоий вилоят ҳокимига янги ўринбосар тасдиқланди
Бугун, Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.
Унда Навоий вилояти ҳокимининг 2022 йил 10 майдаги “А.А.Махмудалиевни Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги қарори депутатлар томонидан расман тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмудалиев Акмалжон Азимжонович ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.