UzA | Tezkor xabarlar
30.3K subscribers
10.5K photos
1.16K videos
35 files
1.65K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
加入频道
ЎзАнинг 3 нафар ходими "Олтин қалам" Миллий мукофоти учун халқаро танловида тақдирланди

ЎзА бўлими мудири Норгул Абдурайимова интернет журналистика бўйича "Энг яхши журналистик материал учун" номинациясида биринчи ўрин.;

ЎзА шарҳловчиси Шуҳрат Неъматов "Олтин қалам" танлови учун Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан таъсис этилган мукофот;

ЎзА Фототаҳририятининг Сурхондарё вилояти бўйича фотомухбири Жонибек Қўзимуродов танловнинг рағбатлантирувчи мукофотига сазовор бўлди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Тошкентдан Фарғона водийсига қатновчи йўловчи поездлар ҳаракати тўхтатилди

Фарғона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилгани боис бугун, 5 май куни Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади.

Шу билан бирга, водийда ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.

Шунингдек, водий вилоятларида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Асамов Анвар Дамирович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциациясига бош директор тайинланди

Пўлатов Аброржон Масутович
Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциацияси бош директори этиб тайинланди.

Тайинловга қадар А.Пўлатов ЎзЭОАВМА бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун: Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциацияси номи билан қайта ташкил этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Мир-Акбар Раҳмонқулов янги лавозимга тайинланди

Раҳманкулов Мир-Акбар Ҳожиакбарович Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Аъзамов Улуғбек Аҳмадович Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Шошилинч ахборот: 9-11 май кунлари юртимизда кучли ёмғир ва шамол

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 май куни Ўзбекистоннинг шимолий, 9-11 май кунлари республиканинг барча ҳудудларига Кавказ ҳудудидан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади.
8 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 9-11 майда республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, жумладан:
9 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида;
10 майда Бухоро, Навоий вилоятларида;
10-11 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.
8-10 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда 22-25 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.
10-11 майда кундузи ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқгача пасаяди.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳоким ёрдамчиси фирибгарлик йўли билан 35 минг доллар олган вақтида ушланди

🔴 Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи мансабдор шахс фирибгарлик йўли билан маҳаллий тадбиркордан 35 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Маълум бўлишича, у ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тадбиркорга енгил типдаги савдо дўкони ўрнатиши учун маҳалла ҳудудидан 50 метр квадрат ер майдони ажратилиши юзасидан тавсия беришни ва ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Самарқанд вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Қодиров Баходир Рахимович - Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Б.Қодиров Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Зарафшон шаҳрига ҳоким тайинланди

Рахманов Назирбек Исраилович
- Зарафшон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди

Бунга қадар Н.Рахманов «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси директори лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Навоий шаҳрига ҳоким тайинланди

Эгамқулов Муратхан
- Навоий шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар М.Эгамқулов Конимех тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Прокурор ҳоким вазифасига тайинланди

Рўзиев Руслан Насирович
- Конимех тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Р.Рўзиев Навоий вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Навбаҳор туманига янги ҳоким тайинланди

Ўроқов Азамат Шодиевич
- Навбаҳор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар А.Ўроқов Навоий вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи
лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЪЗИЯ
Бугун Ангрен шаҳар ҳокими вафот этди

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Нуритдин Абдураҳимов вафот этди.
Тошкент вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳоким бетоблик туфайли бевақт оламдан ўтган.

Каналга уланиш:
@uzauz
❗️ 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтаётган йиғилишда айтиб ўтилди.

Шунингдек, фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун ҳам барча имкониятлар яратилади.

Бунда, энг аввало, давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан жорий йил ҳосили учун 3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилиши маълум қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Шухрат Махмудов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (11.05.2022 й. №250) қарори билан Маҳмудов Шухрат Баходир ўғли Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Сел ва кўчкилар оқибатда 9 нафар инсон ҳалок бўлди

Жорий йилнинг март-май ойларида кучли ёғингарчилик оқибатида Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 15 га яқин йирик сел ва кўчкилар содир бўлди. Оқибатда 9 нафар инсон ҳалок бўлди. 245 та хонадон, 19 та кўприк зарар кўрди, 450 дан ортиқ бош чорва моллари нобуд бўлди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтаётган йиғилишда айтиб ўтилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига боради

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бахтиёр Худайбердиев лавозимидан озод қилинди

Худайбердиев Бахтиёр Батирович
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Бахтиёр Худайбердиев мазкур лавозимга 2021 йил тайинланган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#PREZIDENT_FARMONI

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилади

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ҳамда унинг ҳузуридаги таълим ва илмий ташкилотлар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилади.
Тошкент давлат педагогика университети педагогика йўналиши бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқишда етакчи олий таълим муассасаси этиб белгиланади.

Бу ҳақида Президент фармони эълон қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#PREZIDENT_FARMONI

Президент фармонига биноан айрим тоифадаги ўқитувчиларга ҳар ой қўшимча устамалар тўлаш белгиланди

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида:

умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:

халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида. Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим;

мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган Давлат тест марказининг миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида (чет тили бўйича сертификатлар бундан мустасно);

мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган Давлат тест марказининг миллий баҳолаш тизимида чет тили бўйича олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама:

2025 йил 1 январга қадар – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

2025 йил 1 январдан бошлаб – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида тўланади;

ҳар ойлик қўшимча устама сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади;

умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

Каналга уланиш:
@uzauz