UzA | Tezkor xabarlar
30.3K subscribers
10.5K photos
1.16K videos
35 files
1.65K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
加入频道
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ Тожикистондан кириб келаётган поездда гиёҳвандлик воситасини ушлади

Тошкент вилояти Бекобод тумани “Бекобод-темир йўл” халқаро ўтказиш пунктига “Хўжанд-Арыс” йўналишида Тожикистон Республикасидан кириб келган юк поезди ҳамда унинг таркибида бўлган вагонлар белгиланган тартибда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда Давлат божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида хизмат итлари ёрдамида кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш жараёнида қурилиш молларини ташишга мўлжалланган вагонларнинг бирининг жуфт ғилдиракларини улаб турувчи таянч асосининг ғовагида қора рангли полителен пакет борлиги аниқланди.

Пакет холислар ва мутахассислар иштирокида очиб кўрилганда, унинг ичидаги икки ўрамда 1 кг. 949 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Нигора Хўжаева бош директор ўринбосари этиб тайинланди

Хўжаева Нигора Шерхоновна
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Н.Хўжаева Қишлоқ хўжалиги вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби вазифасида ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бош миллий мукофоти 54 000 000 сўм бўлган "Олтин қалам" XVI Миллий мукофоти учун халқаро танловининг тақдирлаш маросими бошланди

Пойтахтимиздаги "Туркистон" саройида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ўтказилган "Олтин қалам" XVI Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир ташкил этилган.

Ғолиблар махсус диплом, "Олтин қалам" кўкрак нишони, статуэтка ва катта миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Каналга уланиш:
@uzauz
ЎзА мухбири Норгул Абдураимова "Олтин қалам" миллий мукофоти ғолиби

"ОЛТИН ҚАЛАМ" ХVI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ (интернет-журналистика)

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот

1-ўрин:
Норгул Абдураимова,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - ЎзА бўлим мудири

2- ўрин:
Илёсбек Сафаров
Kun.uz интернет сайти мухбири

3-ўрин:
Анвар Номозов
Xabar.uz ахборот портали мухбири

Каналга уланиш:
@uzauz
"Олтин қалам” ХVI Миллий мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда

Пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб таъсис этилган журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” ХVI Миллий мукофоти учун халқаро танловининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.

Бу йилги танловга 435 та журналист ўзининг 5 000 га яқин журналистик материаллари билан иштирок этишган.
Улар орасида Европа, Осиё, Африка, Америка қитъасидан қатнашётган журналистлар ҳам бор.

Қуйида барча номинацияларда ғолиб бӯлганлар рӯйхати.

"ОЛТИН ҚАЛАМ" ХVI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ ҒОЛИБЛАРИ (телевидение)

1-ўрин:
Юлдуз Файзий "Маданият ва маърифат" телеканали катта муҳаррири

2-ўрин:
Севимли телеканаи "Замон" информацион дастури мухбири Нурмуҳаммедова Мўтабар

3-ўрин:
Фарғона вилояти "Рухсор Тв" телеканали
Мамасодиқова Мафтуна

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот(радио)

1-ўрин:
Фароғат Барноева
Навоий вилояти радиоканали катта муҳаррири.

2-ўрин:
Чориева Зарбиби
"Ўзбекистон24"радиоканали бош муҳаррири

3-ўрин:
Мақсудова Нодира "Гранд" радиоканали бош муҳаррири

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (интернет-журналистика)

1-ўрин:
Норгул Абдураимова,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - ЎзА шарҳловчиси

2- ўрин:
Илёсбек Сафаров
Kun.uz интернет сайти мухбири

3-ўрин:
Анвар Номозов
Xabar.uz ахборот портали мухбири

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (босма нашрлар)

1-ўрин: "Халқ сўзи" газетаси бош муҳаррири Ўткир Раҳматов.

2-ўрин: "Эркин Қорақалпоғистон" газетаси Гулойим Сафарова
Қорақалпоғистон

2-ўрин: Сурҳондарё вилояти Қизириқ тумани "Тараққиёт" газетаси бош муҳаррири Чори Алимов

3-ўрин: "Ёшлар кундалиги" газетаси бош муҳаррири
Бегзод Қобулов

Каналга уланиш:
@uzauz
"ОЛТИН ҚАЛАМ" ХVI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ

Бош мукофоти!!!

«Ўзбекистон тарихи» телеканали тақдирланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
ЎзАнинг 3 нафар ходими "Олтин қалам" Миллий мукофоти учун халқаро танловида тақдирланди

ЎзА бўлими мудири Норгул Абдурайимова интернет журналистика бўйича "Энг яхши журналистик материал учун" номинациясида биринчи ўрин.;

ЎзА шарҳловчиси Шуҳрат Неъматов "Олтин қалам" танлови учун Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан таъсис этилган мукофот;

ЎзА Фототаҳририятининг Сурхондарё вилояти бўйича фотомухбири Жонибек Қўзимуродов танловнинг рағбатлантирувчи мукофотига сазовор бўлди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Тошкентдан Фарғона водийсига қатновчи йўловчи поездлар ҳаракати тўхтатилди

Фарғона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилгани боис бугун, 5 май куни Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади.

Шу билан бирга, водийда ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.

Шунингдек, водий вилоятларида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Асамов Анвар Дамирович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциациясига бош директор тайинланди

Пўлатов Аброржон Масутович
Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциацияси бош директори этиб тайинланди.

Тайинловга қадар А.Пўлатов ЎзЭОАВМА бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун: Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциацияси номи билан қайта ташкил этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Мир-Акбар Раҳмонқулов янги лавозимга тайинланди

Раҳманкулов Мир-Акбар Ҳожиакбарович Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Аъзамов Улуғбек Аҳмадович Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Шошилинч ахборот: 9-11 май кунлари юртимизда кучли ёмғир ва шамол

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 май куни Ўзбекистоннинг шимолий, 9-11 май кунлари республиканинг барча ҳудудларига Кавказ ҳудудидан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади.
8 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 9-11 майда республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, жумладан:
9 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида;
10 майда Бухоро, Навоий вилоятларида;
10-11 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.
8-10 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда 22-25 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.
10-11 майда кундузи ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқгача пасаяди.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳоким ёрдамчиси фирибгарлик йўли билан 35 минг доллар олган вақтида ушланди

🔴 Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи мансабдор шахс фирибгарлик йўли билан маҳаллий тадбиркордан 35 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Маълум бўлишича, у ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тадбиркорга енгил типдаги савдо дўкони ўрнатиши учун маҳалла ҳудудидан 50 метр квадрат ер майдони ажратилиши юзасидан тавсия беришни ва ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Самарқанд вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Қодиров Баходир Рахимович - Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Б.Қодиров Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Зарафшон шаҳрига ҳоким тайинланди

Рахманов Назирбек Исраилович
- Зарафшон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди

Бунга қадар Н.Рахманов «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси директори лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Навоий шаҳрига ҳоким тайинланди

Эгамқулов Муратхан
- Навоий шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар М.Эгамқулов Конимех тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Прокурор ҳоким вазифасига тайинланди

Рўзиев Руслан Насирович
- Конимех тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Р.Рўзиев Навоий вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Навбаҳор туманига янги ҳоким тайинланди

Ўроқов Азамат Шодиевич
- Навбаҳор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар А.Ўроқов Навоий вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи
лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЪЗИЯ
Бугун Ангрен шаҳар ҳокими вафот этди

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Нуритдин Абдураҳимов вафот этди.
Тошкент вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳоким бетоблик туфайли бевақт оламдан ўтган.

Каналга уланиш:
@uzauz
❗️ 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтаётган йиғилишда айтиб ўтилди.

Шунингдек, фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун ҳам барча имкониятлар яратилади.

Бунда, энг аввало, давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан жорий йил ҳосили учун 3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилиши маълум қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz