UzA | Tezkor xabarlar
30.2K subscribers
10.5K photos
1.16K videos
34 files
1.65K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
加入频道
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_хабарлари

⚡️ДХХ яна бир ҳоким ёрдамчисини қўлга олди

Тошкент туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган шахс мазкур тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимда ишловчи синфдоши билан келишган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 4 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1982 й.т. шахс сўралган пулни олган вақтида ушланди.
Шунингдек, унинг кўрсатмаси асосида ҳоким ёрдамчиси ҳам қўлга олинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#RASMIY

⚡️Зомин ва Бахмал туманларида табиатни муҳофаза қилиш учун махсус прокуратура ташкил этилади

Президентимизнинг жорий йилнинг 27 апрелида “Жиззах вилоятида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижросини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида табиатни муҳофаза қилиш, табиий ҳудудлар эгаллаган ерлар ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида Бош прокуратура, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Бош прокуратура тизимида 8 нафар штат бирлигидан иборат бўлган Зомин табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Рамазон ҳайити муносабати билан Uzbekistan Airways авиакомпанияси қўшимча қатновларни йўлга қўйди

Рамазон ҳайити муносабати билан Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2022 йил 2 майдан 5 майгача Термиз, Нукус, Бухоро, Урганч ва Андижонга қўшимча авиақатновларни бажаради.

Қўшимча қатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

2 май

HY- 067 Тошкент – Термиз 19:00 / 20:20
HY- 068 Термиз – Тошкент 21:10 / 22:20

HY- 017 Тошкент – Нукус 19:00 / 20:40
HY- 018 Нукус – Тошкент 21:30 / 22:50

3 май

HY - 089 Тошкент – Андижон 19:30 / 20:30
HY - 090 Андижон – Тошкент 21:20 / 22:30

HY - 021 Тошкент – Бухоро 19:00 / 20:10
HY - 022 Бухоро – Тошкент 21:00 / 22:00

HY - 051 Тошкент – Урганч 11:00 / 12:30
HY - 052 Урганч – Тошкент 13:30 / 14:50

4 май

HY - 055 Тошкент – Урганч 13:30 / 15:00
HY - 056 Урганч – Тошкент 16:00 / 17:20

HY - 065 Тошкент – Термиз 07:40 / 09:00
HY - 066 Термиз – Тошкент 09:50 / 11:00

HY - 091 Тошкент – Андижон 19:30 / 20:30
HY- 092 Андижон – Тошкент 21:20 / 22:30

5 май

HY - 091 Тошкент – Андижон 09:30 / 10:30
HY - 092 Андижон – Тошкент 11:20 / 12:10

HY - 069 Тошкент – Термиз 14:00 / 15:20
HY- 070 Термиз – Тошкент 16:10 / 17:20

HY - 023 Тошкент – Бухоро 19:00 / 20:10
HY - 024 Бухоро – Тошкент 21:00 / 22:00

Каналга уланиш:
@uzauz
❗️1 майдан пенсия ва нафақалар 12 фоизга оширилади. Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади.

Шунингдек, энг кам пенсия оладиган 725 минг нафар аҳолининг пенсияси 14 фоизга оширилади (440 минг сўмдан 500 минг сўмга).


Каналга уланиш:
@uzauz
Рамазон ҳайити арафасида Президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#Тайинлов

Ҳукумат қарори билан (224-сон, 29.04.2022 й.) Мақсуд Узоқович Исоқов Геология фанлари университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
Рамазон ҳайити арафасида Президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади. Каналга уланиш: @uzauz
Афв этилган шахсларнинг 2 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 39 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 6 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 18 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 1 нафарини чет эл фуқароси, 3 нафарини аёл, 3 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 3 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#Тайинлов

Ҳукумат қарори билан (225-сон, 29.04.2022 й.) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларга тайинланди.

Сарвар Ғаниевич Ашуров
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири этиб тайинланди. У шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти мудири лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Нодир Мухторович Дусматов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Оила ва хотин-қизлар масалалари котибияти мудири этиб тайинланди. У шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими мудири лавозимидан озод қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#Тайинлов

Ҳукумат қарори билан (226-сон, 29.04.2022 й.) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимига мудир тайинланди.

Нодир Улугович Касимов
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимининг мудири этиб тайинланди.

У шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятининг Жамоат ташкилотлари фаолияти масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимидан озод қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#РАСМИЙ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармони


ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА

Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтириб, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийларимизга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатиш, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида:

1. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилансин.

2. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминласин.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Термиз муҳандислик-технология институтига ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан (227-сон, 29.04.2022 й.) Ўрол Чориевич Ахмедов Термиз муҳандислик-технология институтининг ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Бош прокурорга ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги Фармонига асосан Шохрух Азаматович Аминов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Аминов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

⚡️ "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Мирмуҳсин Султонов
ҳукуматнинг тегишли қарори билан "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

М.Султонов ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаб келган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#DXX_xabarlari

ДХХ Афғонистон ва Тожикистон наркокурьерларини қўлга олди

Сурхондарёда 23,5 кг наркотик мусодара қилинди.

Мамлакатимиз жанубида жойлашган Сурхондарё вилояти Афғонистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳисоблангани боис, мазкур давлатлардан гиёҳвандлик воситаларининг республикамиз ҳудудига ўтказилиши хавфи доимо кун тартибида туради. Шу боис ҳам Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари бу йўналишда мунтазам равишда тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириб келади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️АЧИНАРЛИ СТАТИСТИКА: Республикамизнинг 56 фоиз ўқитувчилари салоҳияти талаб даражасида эмас

Бугунги кунда республика мактабларида 504 минг нафар ўқитувчиларимиз фаолият юритади Уларнинг 280 минг нафардан ортиғи, яъни 56 фоиз ўқитувчиларимизнинг салоҳияти талаб даражасида эмас. Бу дегани деярли 3 млнга яқин ўқувчи-болаларда юқори малакали ўқитувчидан таълим олиш имконияти мавжуд эмас.

Бахтиёр САИДОВ,
Халқ таълими вазири

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Мавлонов Санжар Абдираҳимович
– Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимида фаолият олиб борган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Афғонистонга Ўзбекистондан юборилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами ичида нималар борлиги маълум қилинди

16 та вагонда 1000 тонна ун;
5 та вагонда гуруч;
1 та вагонда 12 000 дона икра;
1 та вагонда 9679 қути шоколад, печенье;
1 та вагонда 16 156 банка мураббо;
1 та вагонда 70 000 қадоқда дори-дармон;
1 та вагонда 100 000 дона вакцина, 100 000 дона ковид-тест, 20 000 дона кийим-кечак, 10 тонна ёғ;
2 та вагонда 6600 қути лапша маҳсулоти;
1 та вагонда 103 716 дона дори-дармон;
29 та вагонда 2000 тонна буғдой.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️“Лазги” халқаро рақс фестивали ғолиблари РЎЙХАТИ

Гран-при
Ўзбекистон — Дилноза Ортиқова

1-ўрин
Ўзбекистон — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг “Тумор” рақс ансамбли;

Энг яхши рақс жамоаси
Ўзбекистон — Шерзод Кенжабоев;

Энг яхши яккахон рақс ижрочиси
Қозоғистон — Гулнур Кассимбек;

Энг яхши саҳналаштирилган рақс
Болгария — Пирин рақс жамоаси.

2-ўрин
Ўзбекистон — Ўзбекистон давлат филармониясининг “Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли;

Энг яхши рақс жамоаси
Озарбайжон — Фикрат Аминов номидаги Озарбайжон давлат ашула ва рақс ансамбли;
Ҳиндистон — Нидхи Мисра;

Энг яхши яккахон рақс ижрочиси
Ўзбекистон — Феруза Азатова;
Ўзбекистон — Ўзбекистон давлат филармониясининг “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамбли;

Энг яхши саҳналаштирилган рақс
Тожикистон — Зебо ансамбли.

3-ўрин
Қирғизистон — “Шаттык” рақс ансамбли;

Энг яхши рақс жамоаси
Туркия — “Инегол” халқ рақслари ансамбли;
Испания — Нерея Фернандес;

Энг яхши яккахон рақс ижрочиси
Россия — Кристина Коврова ва Никита Груздев;
Сербия — “Свети дорди” рақс жамоаси;

Энг яхши саҳналаштирилган рақс
Миср — “Таннура” рақс жамоаси


Каналга уланиш:
@uzauz
Рамазон ҳайити байрамида неча кун дам оламиз?

Адлия вазирлиги бу ҳақида тўлиқ маълумот берди.

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига мувофиқ, Рамазон ҳайити арафасида:

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун;
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади.

Бунда:

● 30 апрель (шанба) дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун иш куни):
● 1 май (якшанба) – дам олиш куни;
● 2 май (душанба) – Рамазон ҳайити байрами;
● 3–4 май (сешанба – чоршанба) – қўшимча дам олиш кунлари (7-майдан кўчирилган).

Каналга уланиш:
@uzauz
#РАСМИЙ

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


Батафсил: http://uza.uz/posts/369140

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тошкентда Рамазон Ҳайит намози ўқилиши туфайли махсус автобуслар ташкил этилади

Эртага, 2 май куни пойтахтнинг 11 та туманида жойлашган 98 та масжидда Рамазон Ҳайит намози ўқилиши белгиланган бўлиб, мазкур масжидларга ташриф буюрувчи фуқароларга қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўладиган тирбандликларни олдини олиш ҳамда Рамазон ҳайит байрамида сифатли, хавфсиз жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда.

Мазкур автобус йўналишлари соат 03:00 дан 06:00 га қадар ҳаракатланган ҳолда фуқароларнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади.

Каналга уланиш:
@uzauz