UzA | Tezkor xabarlar
30.2K subscribers
10.5K photos
1.16K videos
34 files
1.65K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
加入频道
Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир”, деди Президент.

Мисол учун, Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, “пора” олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.

Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди”, деди давлат раҳбари.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ТАЙИНЛОВ: Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ:

- Ахунов Акбаржон
Марҳамат тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

- Абдураҳмонов Улуғбек Нурота тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

- Рахмонов Дониёрхон Ёзёвон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига (вазифасини бажарувчи) этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ТАЙИНЛОВ: Қашқадарё вилоят ҳокимига ўринбосар тайинланди

Қодиров Ўткир Ғайратович Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
#ТАЙИНЛОВ Джураев Хуррам Абдуразикович Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани ҳокими этиб тайинланди ва шу муносабат билан Чироқчи тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Эркаев Нодир Худайбердиевич Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланди…
#ТАЙИНЛОВ

Кўкдала туманига раҳбарлар тайинланди:

- Бекбутаев Баҳром туман прокурори лавозимига;

- Шокиров Шерзод туман ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

- Мухаммадиев Фахриддин туман солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига.

Каналга уланиш:
@uzauz
#PREZIDENT_QARORI

Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредитлар ажратилади:

🔷кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади;

🔷тижорат банклари томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш (бундан қурилиш, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно) учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;

🔷тадбиркорлик субъектларининг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади;

🔷кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#OB_HAVO

Бугун кундуз куни республика бўйлаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-22° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
892 норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 660 дан ортиқ коррупциявий омил аниқланди

2021 йил давомида Адлия вазирлиги томонидан 892 та амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилганда 224 тасида ёки 25 фоизида 660 дан ортиқ коррупциявий омил аниқланган.

2021 йил 24 февралда жорий қилинган янги тартибга асосан 2021 йил якунига қадар Адлия вазирлиги томонидан 2 мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган.

Маълум бўлишича, ўтган давр мобайнида Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган лойиҳаларнинг 245 таси ёки 13 фоизида 405 та коррупциявий омил аниқланган. Шундан 114 та лойиҳа алоҳида тартибда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилганда уларнинг 83 тасида ёки 73 фоизида 237 та коррупциявий омил аниқланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Жиззахдаги сел оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди

ФВВ маълум қилишича, Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида сел оқимлари юзага келган эди.

Натижада айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа обектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланди.
Зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш тадбирлари олиб бормоқда. Ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш жараёнида, дастлабки маълумотларга кўра, Фориш туманида 4 нафар фуқарони (1 нафар эркак, 3 нафар аёл) сел оқимлари оқизиб кетиш натижасида халок бўлгани аниқланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

🔸Унда асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Реимбаев Адилбек Рузимухаммадович
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар А.Реимбаев Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
2021 йил ноябрь ойидан буён Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Муротжон Азимов
номзоди Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб
тасдиқланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
ОБ-ҲАВО: Яна сел келиш хавфи бор

Ўзгидромеднинг хабар қилишича, якшанба, 24 апрель куни нам ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Мамлакатнинг турли ҳудудларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва кундузи +20...+25 даражадан юқори бўлмайди.
Республиканинг баъзи жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кузатилади.

25 апрель душанба куни Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. 24-25 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Содиқ Сафоев Қозоғистонда Оролни кўздан кечирди

Олий Мажлис Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари Парламенти Сенати билан ҳамкорлик бўйича комиссиясининг иккинчи мажлисида иштирок этиш мақсадида Қозоғистонга етиб борди.
Ташрифнинг биринчи куни делегация вакиллари Оролни кўздан кечириб, Кўкорол тўғони ҳолати ва «Арал SeeFood» балиқни қайта ишлаш заводи фаолияти билан танишди.
Бугун, ҳамкорлик бўйича Комиссиянинг иккинчи мажлиси ўз ишини бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Комиссиянинг биринчи мажлиси 2021 йилнинг 3 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Украинадан қайтган талабалар ўқишини соддалашган тартибда кўчиришга рухсат этилди

Украинадан қайтиб, Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчиришга рухсат берилди.

Ариза топширган талабалар жорий йил 26 апрелдан ўқишни кўчириш истагини билдирган олий таълим муассасасига мурожаат қилишлари сўралади.

Бунда, ўқишини кўчиришга рухсат берилган фуқароларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришда аввалги йилларда таҳсил олиб, сўнгги йилларда талабалар сафидан четлатилган ёки академик таътилда бўлган фуқароларнинг ўқишини кўчиришга рад жавоби берилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Шерзод Кудбиевга институтга ректорлик вазифаси юкланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Давлятович Кудбиевга Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори вазифасини бажариш юклатилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят бошқармасига раҳбар тайинланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига Каримов Зиядулла Данабаевич тайинланди.

У мазкур тайинловга қадар Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ҳокими ўринбосари - туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Адлия вазирлиги сўров ўтказди

Адлия вазирлиги тадбиркорларнинг умумий овқатланиш соҳасидаги фаолияти бўйича сўров ўтказди.
Сўровда иштирок этган корхоналар вакиллари, яъни 2,1 минг респондент ҳар ойда деярли 5,5 мингта текшириш ўтказилганини таъкидлаган.
Энг кўп текшириш солиқ, санитария, ёнғин назорати ҳамда ички ишлар органлари томонидан амалга оширилишини билдирган.
Респондентларнинг 26,4 фоизи (905 нафар) солиқ, 20,3 фоизи (697 нафар) санитария ва 11,3 фоизи (387 нафар) ёнғин назорати органларида коррупция ҳолатларига дуч келганини, шунингдек, коррупциянинг энг кўп тарқалган тури давлат органлари ходимларига бепул хизмат кўрсатиш эканини таъкидлаган.
Сўров натижалари хулосасига кўра, соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ва қоидалар эскирган. Бизнес юритиш амалиётига мос келмайди.

Каналга уланиш:
@uzauz