UzA | Tezkor xabarlar
30.2K subscribers
10.5K photos
1.16K videos
35 files
1.65K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
加入频道
#TAZIYA

⚡️Халқимиз орасида "Эшонбобо" номи билан ҳурмат қозонган машҳур диний уламо вафот этди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси халқимиз орасида "Эшонбобо" номи билан машҳур бўлган диний уламо Насриддинхон Мубинжон ўғли 2022 йил 15 апрелда, муқаддас Рамазон ойининг муборак жума кунида 64 ёшида вафот этгани муносабати билан таъзия изҳор қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ғофур Раҳимов Ўзбекистон профессионал бокс федерациясида иш бошлади

Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. ЎПБФ Ижроия қўмитасининг янги таркиби тасдиқланди.
Унга кўра, ҳозирда Халқаро кураш ассоциацияси(IKA) бош котиби сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Умид Якубов Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси президенти, тажрибали мутахассис Ғофур Раҳимов биринчи вице-президент ҳамда Зиёвуддин Хожиниёзов вице-президент вазифаларига жамоатчилик асосида сайланишди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўткиржон Қодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.

Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз.

Распространяемая некоторыми Telegram-каналами информация о якобы ракетном обстреле с территории Афганистана частей Вооруженных Сил Узбекистана в районе г.Термеза абсолютно не соответствует действительности.

По данным Минобороны и Пограничных войск Узбекистана, на узбекско-афганской границе никакой военной активности не наблюдается, ситуация стабильная.

Просим не поддаваться провокациям.
#ТАЙИНЛОВ

Джураев Хуррам Абдуразикович Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани ҳокими этиб тайинланди ва шу муносабат билан Чироқчи тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

Эркаев Нодир Худайбердиевич Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланди ва шу муносабат билан вилоят ҳокимининг молия-иқтисод масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️«Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси ўринбосари лавозимидан озод қилинди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раисининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари Ашуров Улуғбек Муродиллоевич ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
ТАЙИНЛОВ: Қашқадарё вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Қодиров Алишер Абдулахатович
Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Қодиров вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди, унда 2 муҳим масала кўрилади

Бугун Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:

- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;

- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратгани таъкидланди. Булар:

- 11 фоизи – кам даромадли;

- 47 фоизи – доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;

- 6 фоизи – ижтимоий ҳимояга муҳтож;

- 36 фоизи – иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.

Яъни, янги тизим орқали ҳар бир ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолининг 64 фоизи билан манзилли ишлаш кераклигини билиб олдилар.

Бу борада, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлаб, 3 ойда 736 минг нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади ҳамда 54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Шу билан бирга, тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинди.

“Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ.

Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.

Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп”, деди Президент.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Шунингдек:

- Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;

- Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;

- Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;

- Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;

- Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;

- республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.
Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир”, деди Президент.

Мисол учун, Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, “пора” олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.

Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди”, деди давлат раҳбари.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ТАЙИНЛОВ: Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ:

- Ахунов Акбаржон
Марҳамат тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

- Абдураҳмонов Улуғбек Нурота тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

- Рахмонов Дониёрхон Ёзёвон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига (вазифасини бажарувчи) этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ТАЙИНЛОВ: Қашқадарё вилоят ҳокимига ўринбосар тайинланди

Қодиров Ўткир Ғайратович Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
#ТАЙИНЛОВ Джураев Хуррам Абдуразикович Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани ҳокими этиб тайинланди ва шу муносабат билан Чироқчи тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Эркаев Нодир Худайбердиевич Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланди…
#ТАЙИНЛОВ

Кўкдала туманига раҳбарлар тайинланди:

- Бекбутаев Баҳром туман прокурори лавозимига;

- Шокиров Шерзод туман ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

- Мухаммадиев Фахриддин туман солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига.

Каналга уланиш:
@uzauz
#PREZIDENT_QARORI

Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредитлар ажратилади:

🔷кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади;

🔷тижорат банклари томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш (бундан қурилиш, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно) учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;

🔷тадбиркорлик субъектларининг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади;

🔷кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#OB_HAVO

Бугун кундуз куни республика бўйлаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-22° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
892 норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 660 дан ортиқ коррупциявий омил аниқланди

2021 йил давомида Адлия вазирлиги томонидан 892 та амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилганда 224 тасида ёки 25 фоизида 660 дан ортиқ коррупциявий омил аниқланган.

2021 йил 24 февралда жорий қилинган янги тартибга асосан 2021 йил якунига қадар Адлия вазирлиги томонидан 2 мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган.

Маълум бўлишича, ўтган давр мобайнида Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган лойиҳаларнинг 245 таси ёки 13 фоизида 405 та коррупциявий омил аниқланган. Шундан 114 та лойиҳа алоҳида тартибда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилганда уларнинг 83 тасида ёки 73 фоизида 237 та коррупциявий омил аниқланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Жиззахдаги сел оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди

ФВВ маълум қилишича, Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида сел оқимлари юзага келган эди.

Натижада айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа обектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланди.
Зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш тадбирлари олиб бормоқда. Ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш жараёнида, дастлабки маълумотларга кўра, Фориш туманида 4 нафар фуқарони (1 нафар эркак, 3 нафар аёл) сел оқимлари оқизиб кетиш натижасида халок бўлгани аниқланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

🔸Унда асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Реимбаев Адилбек Рузимухаммадович
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар А.Реимбаев Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz