UzA | Tezkor xabarlar
30.2K subscribers
10.5K photos
1.16K videos
35 files
1.65K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
加入频道
Алексей Хен Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

Хен Алексей Федорович Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари - Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.

Алексей Хен 1983 йилда Хоразм вилоятида туғилган.
Ҳозирга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Рақамли ривожланиш департаменти” масъулияти чекланган жамияти директорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
ШОШИЛИНЧ АХБОРОТ!

ОБ-ҲАВО — кучли ёғингарчиликдан огоҳлантиради

Жорий йилнинг 18-20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши хисобига 18-20 апрелда Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, жумладан:

19 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
19-20 апрелда Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
20 апрелда Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
19-20 апрелда республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
18-20 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 18 апрелда баъзи жойларда чанг тўзон бўлиши кузатилади.
19-20 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати 18-23 градусгача пасаяди. Ўзгидромет бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев маълум қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёда содир бўлаётган воқеалар сабаб жаҳон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўтган асрнинг 80-йилларидагидан ҳам юқори даражаларда ўсаётгани таъкидланди.

Хусусан, март ойида дунё бўйича озиқ-овқат нархлари 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ошди.

Айниқса, йил бошидан жаҳон бозорларида буғдой нархи20 фоиз, маккажўхори – 19 фоиз, озуқа донлари – 20 фоиз ва ўсимлик ёғи – 23 фоизга кўтарилди.

Жорий йилда ёғингарчилик ҳисобига, водий, Тошкент вилояти ва Самарқандда сув захираси 20 фоизга кўпайгани билан, Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмда сув таъминоти бўйича қийинчиликлар бўлади.

Жаҳон бозорида минерал ўғитлар ва ёқилғи нархлари 2 бараварга ошгани, албатта, кластер, фермер ва деҳқонларнинг етиштираётган маҳсулотларининг таннархига ҳамда молиявий аҳволига таъсир қилади.
ТАЙИНЛОВ

Дилшод Кенжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Нодиржон Халбутаев тайинланди. Бунга қадар у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#DXX_XABARI

⚡️ДХХ катта миқдордаги маблағларни ўзлаштираётган, дароматларни бир нечта кўчмас мулклар ва қимматбаҳо автомашиналар харид қилиш орқали легаллаштирган МЧЖ раҳбарини қўлга олингани ҳақида видео хабарни эълон қилди

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAZIYA

⚡️Халқимиз орасида "Эшонбобо" номи билан ҳурмат қозонган машҳур диний уламо вафот этди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси халқимиз орасида "Эшонбобо" номи билан машҳур бўлган диний уламо Насриддинхон Мубинжон ўғли 2022 йил 15 апрелда, муқаддас Рамазон ойининг муборак жума кунида 64 ёшида вафот этгани муносабати билан таъзия изҳор қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ғофур Раҳимов Ўзбекистон профессионал бокс федерациясида иш бошлади

Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. ЎПБФ Ижроия қўмитасининг янги таркиби тасдиқланди.
Унга кўра, ҳозирда Халқаро кураш ассоциацияси(IKA) бош котиби сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Умид Якубов Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси президенти, тажрибали мутахассис Ғофур Раҳимов биринчи вице-президент ҳамда Зиёвуддин Хожиниёзов вице-президент вазифаларига жамоатчилик асосида сайланишди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўткиржон Қодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.

Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз.

Распространяемая некоторыми Telegram-каналами информация о якобы ракетном обстреле с территории Афганистана частей Вооруженных Сил Узбекистана в районе г.Термеза абсолютно не соответствует действительности.

По данным Минобороны и Пограничных войск Узбекистана, на узбекско-афганской границе никакой военной активности не наблюдается, ситуация стабильная.

Просим не поддаваться провокациям.
#ТАЙИНЛОВ

Джураев Хуррам Абдуразикович Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани ҳокими этиб тайинланди ва шу муносабат билан Чироқчи тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

Эркаев Нодир Худайбердиевич Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланди ва шу муносабат билан вилоят ҳокимининг молия-иқтисод масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️«Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси ўринбосари лавозимидан озод қилинди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раисининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари Ашуров Улуғбек Муродиллоевич ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
ТАЙИНЛОВ: Қашқадарё вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Қодиров Алишер Абдулахатович
Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Қодиров вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди, унда 2 муҳим масала кўрилади

Бугун Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:

- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;

- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратгани таъкидланди. Булар:

- 11 фоизи – кам даромадли;

- 47 фоизи – доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;

- 6 фоизи – ижтимоий ҳимояга муҳтож;

- 36 фоизи – иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.

Яъни, янги тизим орқали ҳар бир ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолининг 64 фоизи билан манзилли ишлаш кераклигини билиб олдилар.

Бу борада, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлаб, 3 ойда 736 минг нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади ҳамда 54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Шу билан бирга, тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинди.

“Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ.

Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.

Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп”, деди Президент.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Шунингдек:

- Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;

- Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;

- Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;

- Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;

- Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;

- республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.
Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир”, деди Президент.

Мисол учун, Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, “пора” олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.

Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди”, деди давлат раҳбари.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ТАЙИНЛОВ: Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ:

- Ахунов Акбаржон
Марҳамат тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

- Абдураҳмонов Улуғбек Нурота тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

- Рахмонов Дониёрхон Ёзёвон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига (вазифасини бажарувчи) этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ТАЙИНЛОВ: Қашқадарё вилоят ҳокимига ўринбосар тайинланди

Қодиров Ўткир Ғайратович Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
#ТАЙИНЛОВ Джураев Хуррам Абдуразикович Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани ҳокими этиб тайинланди ва шу муносабат билан Чироқчи тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Эркаев Нодир Худайбердиевич Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланди…
#ТАЙИНЛОВ

Кўкдала туманига раҳбарлар тайинланди:

- Бекбутаев Баҳром туман прокурори лавозимига;

- Шокиров Шерзод туман ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

- Мухаммадиев Фахриддин туман солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига.

Каналга уланиш:
@uzauz
#PREZIDENT_QARORI

Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредитлар ажратилади:

🔷кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади;

🔷тижорат банклари томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш (бундан қурилиш, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно) учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;

🔷тадбиркорлик субъектларининг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади;

🔷кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.

Каналга уланиш:
@uzauz